Ausgewählte Grundlagen der Visualisierung kennen


Download 467.5 Kb.
bet5/9
Sana07.02.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1175847
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Мавзу. Визуаллаштириш

3.2.1.2 Флипчарт
Флипчарт доскага жуда ўхшашлигига ќарамасдан, ўќитувчи кўпинча билмайдиган кўпгина фарќлар мавжуд. Флипчартнинг энг асосий ќулайлиги – бу матнни ўчирмасдан ёзиб кетавериш имконияти, яъни жой етишмаслигидан ёзилганларни ўчиришга ћожат йўќ, фаќат етарлича ќоѓоз бўлса бўлди.
Шундай ќилиб барча бахс-мунозарани саќлаш мумкин ћатто бир неча ћафталик танаффусдан сўнг бу ќоѓозни яна осиб ќўйиш ва мунозарани давом эттириш мумкин. Флипчартнинг бошќа бебаћо ќулайлиги синфдаги девор ёки доскага «бирин кетин» ћамма вараќларини деворларга ёки синфдаги доскага ёпиштириш имконияти хисобланади. Бутун гурућ ишининг натижаларини бир пайтда кўриш, таќќослаш ва саќлаб ќолишнинг бунга тенг бошќа имконияти йўќ.
Флипчартлар шунинг учун ишлатилади:

  • гурућий баћс-мунозараларнинг натижаларини саќлаш ва уларни келажакдаги тадбирларда ишлатиш учун

  • жараённинг босќичларини кўрсатиш ва унинг давоми

  • таќдимотни ташкиллашни тасвирлаш ва йиѓилиш ќатнашчиларга аниќлик яратиб бериш учун

  • учрашувнинг асосий пунктларини ажратиш

  • кун тартибининг ќандай тузилиши тўѓрисида ќисќа маълумотлар

Флипчартнинг бошќа ќулайликлари:

  • доскани кўтариб юриш мумкинлиги

  • фойдаланишнинг осонлиги

  • ўзгарувчанлиги (вараќларни олиб ќўйиш ва ёпиштириб ќўйиш мумкин)

Камчиликлар:

  • ёзув тушунарли бўлиши керак, акс ћолда у тезда ўќиб бўлмайдиган бўлиб ќолиши мумкин

  • тўѓрилаш ќийин, ћамма тўѓриланган жойлар доим кўриниб туради

  • Ким ёзаётган бўлса, у тингловчилар томон кўпинча орќаси билан ўгирилиши керак

  • Вараќларни нусхалаштириш фаќат фотосурат ёки кўчириб ёзиш орќали мумкин холос

Флипчарт билан ишни самарали ќиладиган кўпгина усталиклар мавжуд:

  • вараќларни раќамланг ва маћкамланг, уларни вараќланг

  • вараќлашдан олдин бошќа саволлар йўќлигига ишонч ћосил ќилинг

  • ћ ар доим тоза вараќларга эга бўлинг

  • энг керакли вараќларни ажратиб олиб, деворга ёпиштиринг

  • раќамлар, сўзлар ва чизиќлар учун бир текисда жой ажратинг

  • узун маълумотларни ва расмларни олдиндан тайёрлаб ќўйинг

  • ёзувларни кўришга халаќит берманг, тузилмага эмас, ўќувчиларга ќараб гапиринг

  • ишлатилган вараќларни кейинчалик ќўллаш учун олиб ќўйинг

3.2.1.3 Пинванд
Бу восита асосан йиѓилишларда мућим ўрин эгаллайди, чунки бу восита ёрдамида ќарорлар, муаммоларни ишлаб чиќиш ва гурућий баћс-мунозараларни бошќариш (модерация)ларни визуаллаштириш мумкин.
(ќиёсланг: «Гурућлар ишини ва сућбатларини бошќариш»)
Ќоидага кўра, пинванд устига ўраш ќоѓози тортилади ва ќўшимча керакли материал сифатида турли ранг ва шаклдаги карточкалар бўлишини талаб ќилади. Улар пинвандга йиналар билан маћкамланади. Ишни тугатгандан сўнг карточкаларни ўраш ќоѓозига ёпиштириш ва уларни навбатдаги тадбирлар учун ќўлланиши мумкин. Карточкалар махсус рангбаранг фломастерлар билан бўялади.
Бу восита ёрдамида ќайсидир мавзуни визуаллаштириш учун ќўлланиладиган плакатлар тайёрлаш мумкин.



Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling