Ausgewählte Grundlagen der Visualisierung kennen


Download 467.5 Kb.
bet1/9
Sana07.02.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1175847
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Мавзу. Визуаллаштириш


IBC - Berufliche Bildung und Consulting GmbH Визуаллаштиришнинг танланган асосларини ќўллаш

3-МАВЗУ: Визуаллаштиришнинг танланган асосларини қўллаш.

Режа:

1.Визуаллаштиришнинг аҳамияти


2.Визуаллаштиришнинг танланган воситалари
3.Визуаллаштиришнинг танланган усуллари
3.1.Визуаллаштиришнинг аҳамияти
Инсон атрофидаги оламни ўзининг бешта сезги аъзолари (кўз, ќулоќлар, ћид ва таъм билиш, пайпаслаш ушлаб кўриш) орќали идрок ќилади. Маълумотларни идрок ќилишда ћаммадан ћам кўзлар асосий рол ўйнайди.
Агар инсон бу сезги аъзосига эга бўлмай ќолса, у идрок ќилиш имкониятидан анча чекланишини текшириш осон. Бундан кўринадики, одамлар ўртасидаги мулоќот ва асосан, ўќишни ташкил этишда буни эътиборга олиш зарур.
Маълумот ёки ўќув материали доимо шундай таќдим этилиши керакки, у визуал идрок ќилиш ќобилиятини осонлаштирсин, бу кўз билан доимо ниманидир кўрсатиш кераклигини билдиради.
Визуаллаштириш деб, биз маълумот ва ўќув мазмунини кўпинча кўргазмали тасвирлаш ёрдамида кўрсатишни тушунамиз.
Визуаллаштириш усул бўлгани каби кўрсатмали тасаввур воситаси ћам ћисобланади. Кўрсатмали тасаввурнинг бошка имкониятлари: модел таќдими, бирор жараён намойиши, предметлар билан харакатли муносабатлар (экспериментлар).
Ќадимги маћалда айтилганидек: “100 марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши”. Бугунги кунгача ћам бу ћолат ћеч ўзгаргани йўќ.
Кўрсатмалилик, тушунарлилик ва мисол-намуналардан фойдаланиш каби дидактик тамойиллар бу иборага жавоб беради, чунки бу усулларнинг мохияти шуки, ўќитувчи билимларни ўќувчиларга кўргазмали ва имкон ќадар реал хаётига боѓланган тарзда бериши лозим.
Муносиб визуаллаштиришнинг ќулайликлари:

  • кўп гапиришни ћожати йўќ

  • айтилган гапларни тўлдиради ва адашмасликка ёрдам беради

  • маърузалар мазмунини енгиллаштиради

  • маълумотни тушунишни осонлаштиради ва эсда саќлаб ќолишни яхшилайди

  • тингловчиларнинг диќќат-эътиборини ўќув мавзусига жалб ќилади

  • мотивацияни оширади

  • ўќув материалини ўзлаштиришни осонлаштиради .

Визуалнинг ќулайликлари унинг камчиликларига айланиши ћам мумкин, масалан, визуаллаштириш ћаддан ташќари ћаракат ќилса унда мазмун эмас, балки «шоу» (томоша) биринчи ўринга туриб ќолади…
Шунинг учун ћар доим ќуйидаги саволлар ћаќида ўйлаб кўриш лозим:

  1. Нима маќсадда бирор нарсани визуаллаштириш керак ? (маќсад)

  2. Кимлар хабардор бўлиши керак? (маќсад гурућининиг хусусияти)

  3. Нималарни визуаллаштириш керак? (мазмун)

  4. Ќандай ќилиб визуаллаштириш керак? (восита ва усулларни танлаш)

  5. Визуаллаштириш учун ќандай шароитлар мавжуд? (техник шароитлар, техник воситалардан фойдаланиш)


Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling