Ausgewählte Grundlagen der Visualisierung kennen


Download 467.5 Kb.
bet6/9
Sana07.02.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1175847
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Мавзу. Визуаллаштириш

3.2.1.4.Проектор
Проекция учун проектор, проекция учун сатћ (экран), шунингдек, плёнка-слайдлар керак.
Бу проекция инструктор учун энг юќори даражадаги таќдимот имкониятини беради. Ўќув жараёнини бу усулсиз тасаввур ќилиш мумкин эмас. Асосий ќулайлиги шундаки, слайдларни компьютерда ёки, шунингдек, ќўлда профессионал даражада тайёрлаш мумкин. Улардан исталган ваќтда фойдаланиш ва иш ўрни ўзгарганида осон кўчириш мумкин. Яна бир ќулайлиги – ўќиш жойидан ќатъий назар уларни ишлаб чиќиш мумкин.
Аммо асбобнинг фаќат сифати эмас (ёруѓлик кучи), балки ишлаб чиќилган слайдларнинг сифати ћам мућимдир.
Слайдларни тайёрлаш учун материаллар:

  • Ацетатли ќоѓоз – сунъий толадан ќилинган тиниќ ќоѓоз

  • Алоћида ќопламага эга, нусхалаштириш мумкин бўлган слайдлар

  • Слайдларга ёзиш учун фломастерлар, доимий ёки сув билан ўчириш мумкин бўлган

  • Слайдларни тозалаш учун спирт

  • Символли асбоблар (шаблонлар, чизѓич ва шу кабилар)

Бошќа воситалар билан солиштирганда слайдлар кўпгина ќулайликларга эга

  • Уларни ћамма жойда тайёрланиши мумкин (уйда, иш жойида...)

  • Уларни ќўлда ќандай тайёрлаш мумкин бўлса, фотонусха ва компьютер ёрдамида ћам шундай тайёрлаш мумкин

  • Улар катта гурућга кўринарли бўлиши керак

  • Таќдимотнинг турли усулларидан осон фойдаланиш мумкин, масалан, «бирма-бир ёпиш ва ишлаб чиќиш усуллари»,

  • Бир марта тайёрлаб, улардан бир неча бор фойдаланиш мумкин

  • Рангли тасвирни тушуниш осон

  • Инструктор семинар ќатнашчилар билан «кўз алоќаси»ни доимо саќлаб туриши мумкин

  • Комплекс ѓояларни оддий слайдлар ёрдамида намойиш ќилиш мумкин

Проектор усули камчиликлари

  • проектор доска ёки флипчартга ќараганда ќимматроќ

  • кўпинча такрорланадиган хато: бир слайдга ћаддан ташќари кўп маълумот ёзилади

  • дарсликнинг меъёрий вараќларини нусхалаштириш иштиёќи мавжуд (жуда кичик шрифтдаги ёзув, жуда катта матн)

  • слайд устида тўѓрилаш кўпинча мураккаб (проектор нурида доимо кўринади)

  • ранглардан ћаддан ташќари фойдаланиш

  • электр энергиясини талаб ќилинади, аммо у ћар доим ћам бўлавермайди

Слайдларни ќўлда тайёрлаш
1. Расм ёки матнни ќоѓоз вараѓига тушириш
2. Тоза слайдни устига ќўйиш ва скрепкалар билан маћкамлаш
3. Аслидагидек кўчириш ёки намунадаќа ёзиш – шрифт баландлиги камида 5 мм
Слайдларни фотонусхалаш ёки компьютерда тайёрлаш
Бу жараён ксероксда оддий нусха тайёрлашга ўхшайди. Сифатга мос келадиган ћар бир асл нусхани слайдга кўчириш мумкин, аммо у фотонусха учун махсус аталган (махсус ќоплама) бўлиши керак.
Бундай слайдларни компьютернинг принтеридан ћам чиќариш мумкин; бунда каттайтириш ва кичрайтириш имкони ћам бор.
(ушбу модул бўйича слайдлар таќдимотини солиштиринг)

Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling