Ausgewählte Grundlagen der Visualisierung kennen


Визуаллаштиришнинг мавзулар тамойиллари


Download 467.5 Kb.
bet8/9
Sana07.02.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1175847
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Мавзу. Визуаллаштириш

2.3. Визуаллаштиришнинг мавзулар тамойиллари:


  1. Шакл ва рангларнинг ќўшнилиги, ўхшашлиги, шунингдек, рамкалар умумийлигига таъсир этади

  2. Ћаракатлар, жараёнлар ва тенденциялар ћар доим график тарзда ифодаланиши керак

  3. Ранг кўрсатувчи, сигналли ва безовчи вазифага эга бўлади

  4. Шакллар ва жойлашиш юќоридан пастга тузилишини (иерархия) ёки ривожланишни кўрсатади

  5. Мавзудан четга чиќиш ва унинг камдан-кам шакллари диќќатни жалб ќилишга (шу билан бирга чалѓитишга) чаќиради

  6. Аниќ визуал жойлашиш зўр ѓайрат билан астойдил ишлашга чаќиради

  7. Символлар комплекс топшириќлардек бўлиши мумкин

Бу тамойиллардан ташќари, визуаллаштиришнинг ћар бир тури учун ўтказилган ќуйидаги асослар мавжуд:

  • ћар бир сурат учун сарлавћа керак, ћар бир матн учун ћам кўзга ташланадиган сарлавћа

  • суратни ўзини кўрсатса, уни эсда ќолиши шунча осонлашади

  • таќќослашлар ёнма-ён ифодаланиши керак

  • бир хил мавзуларни бир хил символлар ва ранглар билан ифодалаш

  • суратга учдан ортиќ рангни ќўлламаслик

  • рангларнинг сигналли ћаракатини ћисобга олиш

  • суратнинг энг мућимини марказга жойлаштириш

  • матн ва суратларни тенг нисбатда ифодалаш

  • ёзувнинг ўлчами хона ўлчамига мос келтириш

3.3: Визуаллаштиришнинг танланган усуллари
Охирги пайтларда динамик жараёнлардан, яъни гурућий сућбатлар модерацияси каби, муаммолар ечишини ишлаб чиќиш, шунингдек, кейинги фаолиятидаги фаоллик режасини ишлаб чиќишдан визуаллаштиришнинг фарќли аћамияти ошиб бормоќда.
Жараённи кўргазмали тасаввур ќилиш учун визуаллаштиришнинг аниќ шакллари орќали шундай усуллардан фойдаланиляпти, улар:

  • «Mind Map»

  • брейнсторминг (индуктив боѓланиш)

  • тескари алоќанинг оптик усуллари

3.1: «Mind Map»
Бу усул ѓоя ва режаларни ўсиб бораётган график тузилишда ифода ќилишга, аќлий имкониятдан максимал фойдаланишга, маълумотларни осон ва тез тўплашга, уларни танийдиган шаклда кўрсатишга ва бундан тезда тўѓри хулоса чиќаришга ёрдам беради. Бунда юќори ва ќуйи турадиган, шунингдек, боѓланган ва боѓланмаган маълумотлар график ифодада таќдим этилади.
Бу усул миянинг иккала томонига таъсир ќилади: тўѓри ва мантиќий фикрга жавоб берадиган чап томонига ва оптик ижодий ќўзѓатиш – ўнг томонига таъсир ќилади. Бу усул шунга олиб келадики, миянинг иккала томони бир пайтда ћаракат ќилади. Шу сабабли хотирада саќлаш ва самаралилик кўтарилади.

Оддий бир «Mэп» (Map) маълумотларнинг шундай кўплигини ўз ичига оладики, уларни тўлиќ таърифлаш учун матннинг бир неча вараѓи талаб ќилинади.



  • Янги концепцияларнинг асослари ва ўзаро алоќалари ќисќа ваќт ичида тушунилади.

  • Турли гурућлар ўртасидаги муносабатни дарћол билиб олади ва шу орќали илгари яширилган намуналарни аниќлаш мумкин.

  • Кўрганларни эсга тушириш ќобилияти тезда кучаяди.

«Mind Map»лар ќуйидаги вазиятларда ёрдам сифатида ишлаб чиќилиши мумкин:

  • Комплекс вазиятлар ва ѓояларни ишлаб чиќиш, ифодалаш ва алоќа ќилиш учун;

  • Комплекс вазиятлар ва ѓояларнинг тузилишини ифодалаш учун;

  • Ўзлаштиришга ёрдам сифатида «эски» ва «янги» билимларни бириктириш учун.


Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling