Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари
Дарсда тескари алоқаларни амалга ошириш
Download 0.94 Mb.
|
Мансуров А.А. 2014.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил уй иши
Дарсда тескари алоқаларни амалга ошириш. Талабаларнинг билим эгаллаш жараёнини ташкил этиш учун, ўқитувчи дарсдаги тескари алоқаларни амалга ошириш керак. Бундай маҳоратга ўқитувчи талабалар билан мулоқот қилганда кузатувчанлиги, яхши ривожланган тасаввур ва чуқур мулоҳазали бўлгандагина эришади. Бунда тажрибали ўқитувчи билим олишда пассив талабаларни қуйидаги даражаларга ажратиш мумкин: -билиш доираси суст (диққатсиз, хотираси ёмон, фикрлаш, мулоҳаза юритиш доираси яхши ривожланмаган ва ҳ.к.); -эмоционал-иродалилигидаги камчиликлар (пассив, суст, ортиқча хаяжонли, қунти йўқлиги ва ҳ.к.); -шахсий сифатларнинг яхши шаклланмаганлиги (билим олишга қизиқиш, мустақил иш юритиш, жавобгарлик, масъулият); -бир қанча камчиликларни уйғунлашуви.
Ўқитувчи-мутахассис бой тасаввурга эга бўлиши керак. Бу нарса ўзини талабалар ўрнига хаёлан қўя олиш, талабанинг ролига кириб, шу нуқтаи назардан педагогик муаммоларни ҳал қилишда намоён бўлади. Бундай ўқитувчилар тўғрисида талабалар: «Улар ҳамма нарсани кўрадилар, улардан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди» деб гапирадилар. Шунинг учун, муносабатни амалга оширишнинг асосий талаби тарбияланувчи психологиясини англай олишдир. Савол туғилади: қарама қарши муносабатни қачон амалга оширса яхши бўлади? Илғор ўқитувчилар кўпинча дарсни олдинги билимларни фаоллаштиришдан эмас, балки муаммоли вазиятни туғдириш ёки олдин қўйилган муаммонинг ечими тўғрисидаги тахминларни, ўртага ташланган тахминни исботлаш вақтида, улар аввал эгаллаган билимларни долзарб эканлигини қўллашади. Бундан ташқари, дарс бошида олдинги ўтилган мавзуга асосан назорат иши ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Муаммонинг долзарб ғояси ўқитувчига дарсни нимадан бошлаш керақлигини ҳам кўрсатиб беради. Баъзида дарсни оғзаки сўроқ билан бошлаш, баъзида эса масала ёки мисолни ечиш билан бошлаш мақсадга мувофиқ. Шуни айтиш керакки, дарснинг бошланиши унинг кейинги боришини ҳам, ўқитиш усулини ҳам танлашни белгилаб беради. Бу албатта, ўқитувчининг ўз ташаббускорлиги ва ижодкорлигига боғлиқ. Мустақил уй иши. Уқитувчи-мутахассислар талабаларнинг ўзлаштиришини ошириш самарадорлигини ҳар доим уй-мустақил ишини тўғри ташкил этиш билан боғлайдилар. Яхши ўқитувчилар уй вазифаларини талабаларга қизиқарли бўлишга ҳаракат қиладилар. Шу мақсадда улар уй вазифаларни характер ва формасига қараб: оғзаки ва ёзма, муҳим ва ўз хоҳишдаги, қўшимча адабиётларни қўллаб, ўзи танлаган топшириқ, индивидуал ва группали ва ҳ.к.га ўзгартиришади. Уй вазифаси аниқ ва тўғри бўлиши учун ўқитувчи дарс жараёнида самарали қилиб, тушунтириш ишларини олиб бориши керак. Шунинг учун ҳам малакали ўқитувчилар янги материални тушунтиришга кўпроқ вақт ажратадилар. Чунки билимларнинг мағзини чақиш, англаш жараёни қанчали самарали бўлса, кейинги дарсда уй вазифаларини текширишга шунчалик камроқ вақт кетади. Ёш ўқитувчи биринчи кунларданоқ шунга эътибор бериш лозим. Янги материални тушунтиришга кўпинча вақт етмасликнинг сабаби шундаки, уй вазифасини текширишга кўп вақт ажратилади, чунки материални яхши ўзлаштирмаган бўлади. Шунинг учун, тажрибага эга бўлган ўқитувчилар янги мавзуни тушунтириш вақтида талабани уй вазифасини бажаришда мунтазам равишда тайёрлаб борадилар. Улар асосий эътиборни талабаларнинг аниқ, бир хил тушунганлигига ва уларнинг қай даражада материални тушунганлиги текшириб борилади. Шубҳасиз, уй вазифаларини бажаришининг фаоллаштириш сабабларидан бири, уларнинг тез–тез ўқитувчи томонидан текширилиб борилишидир. Акс ҳолда талабаларда уй вазифаларининг назоратсиз (тарзда) бўлиши вужудга келиши мумкин ва улар уй вазифаларни бажаришда суст бўлиб қоладилар. «Топшириқ бердингми - текшир, текширмадингми топшириқ берма» - бу қоидага ўқитувчи доимо амал қилиши керак. Ўқитувчи педагогик меҳнатининг маданияти. Педагогик маҳоратни эгаллаш учун ўқитувчига фақат ўзининг фанини чуқур билиши етарли эмас, у бундан ташқари сиёсат, фан, санъат, техника, спорт соҳасида одамларни нимаики қизиқтирса, ҳаммасидан хабардор бўлиши керак. Дарс ҳар доим таълим жараёнига ўхшаб, ўз ичига сиёсий йўналганлик элементини олади. Дарс бу ҳали кафедра, ҳали минбар, умуман дунёга бўлган, ўзига ва талабаларга ўқитувчининг муносабати акс эттириладиган вазият. Шунда фуқаролик қарашлари касбий қарашларни такомиллаштиради. Педагогик маҳоратнинг калити ҳам шу ерда. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling