Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари


Download 0.94 Mb.
bet3/32
Sana25.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1399369
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Мансуров А.А. 2014.

ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР...........................................................................

77




ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ....................................

79




ИЛОВАЛАР.......................................................................................................

84


КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. 2014 йил мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди. Юртимиз қудрати, жамияти равнақи келажагимиз эгалари бўлган болаларнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғломлигига боғлиқдир. Бу ташаббус мамлакатимиз аҳли томонидан илиқ кутиб олинганлигининг сабаби ҳам шундан. Қабул қилинган «Соғлом бола йили»1Давлат дастури мамлакатимизда маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирларни янада кўпроқ ўтказишга ундади.
Мустақил Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, шахс камолоти учун яратилаётган шарт-шароитлар унинг ўзлигини англаб бориши ва ўз устида мустақил изланиш асосида халқ равнақи ва Ватан тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилиши учун иқтидори, ақли ва шуурини сафарбар этишга ундайди.
ХХI аср буюк ўзгаришлар даври бўлиб, бу ўзгаришлар, энг аввало, инсон тафаккурида, унинг фикрлаш тарзида рўй бермоқда. Бу эса, ўз навбатида, Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, “Жондан азиз фарзандларимизни нафакат ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом қилиб устириш, шу билан бирга, уларнинг хар томонлама баркамол авлод бўлиб, энг замонавий, биз яшаётган ХХ! аср талаб килаётган интеллектуал билим ва бойликка эга бўлган инсонлар бўлиб хаётга кириб боришини таъминлаш...” да энг асосий омиллардан биридир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим ва тарбиянинг бош мақсади “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” вазифалари ва ислоҳот талабларидан келиб чикиб тубдан янгиланди. Баркамол авлодни шакллантиришнинг педагогик, психологик, маънавий-иқтисодий, ижтимоий-хуқуқий омиллари педагог-ўқитувчиларнинг рақобатбардошлик, касбий малака ва педагогик маҳоратини кучайтиришни давр тақозоси қилиб қўймокда.
Зеро, Президент И.Каримов таъкидлаганидек, “Олий ва ўрта махсус таълим йўналишлари ва мутахассисликларини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур. Шунингдек, ўқув жараёнига янги ахборот ва педагогик технологияларни кенг жорий этиш, ёшларимизни комил инсонлар этиб тарбиялашда жонбозлик кўрсатадиган ўқитувчиларимизга эътиборимизни янада ошириш, қисқача айтганда, таълим-тарбия тизимини сифат жиҳатидан бутунлай янги босқичга кўтариш диққатимиз марказида бўлиши даркор”2. Чунки, тарбиячи-устозлар, педагог-ўқитувчилар жамиятнинг ёш авлод таълим-тарбиясига қўйган ижтимоий буюртмасининг асосий ижрочисидир.2
Айниқса, Президентимиз И.А.Каримов Вазирлар Махкамасининг 2011 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган йиғилишида “Электрон таълим” миллий тармоғини барпо этишнинг ниҳоясига етказишни энг муҳим устувор вазифа сифатида белгилаши ушбу масаланинг долзарблик даражасини оширди.
Мустақиллигимиз туфайли амалга оширилаётган бозор иқтисодиёти жараёнлари, тушунчалари ва кишиларнинг эркин рақобатда қатнашишлари, мулкчилик мақомининг ўзгаришлари талаба-ёшларнинг эндигина шаклланаётган шахсиятида ўз изини қолдиради ва улардан аста-секинлик билан бўлса-да мослашиб боришни талаб этади. Республикамизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилинишининг бош сабабларидан бири ҳам, шахснинг янгича даврга мос, янгича фазилатларини шакллантиришга бўлган эҳтиёжидир. Ушбу ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳозирги кундаги олий таълим тизимида, жумладан иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим тизимида талабаларга билим, кўникма ва малакаларни етказиб бериш муаммоларини ҳал қилиш масаласи долзарб тус олмоқда, чунки, олий таълимга умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таълим-тарбия олаётган ёшлар ўқитилади. Демак, бу ёшларга узлуксиз равишда анъанавий усулларда ўқитиш орқали таълим бериш, ҳозирги замон техник тараққиёти даври талабларига мос келмайди. Бу кўринишдаги замонавий талабларни қондириш мақсадида талабалар олдига мустақил таълим олиш, билимларни ўзлаштириш имкониятлари яратиб берилиши зарур деб ўйлаймиз. Ушбу мақсадни амалга оширишнинг замонавий йўлларидан бири бу, таълим тизимида ўқув жараёнларини виртуаллаштириш масаласини ўртага ташлайди. Бу эса таълим жараёнини ташкил этишда Web-технологияларни қўллашни талаб этади. Ана шу жиҳатдан танланган мавзу долзарбдир.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling