Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш


Download 189.06 Kb.
bet7/12
Sana24.06.2023
Hajmi189.06 Kb.
#1653215
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил

Изоҳ: 1- разведка қилиш ҳаракатлари;
2-алдамчи ҳаракатлар;
3-манёвр ҳаракатлари.

Мураббийнинг юқори малакали боксчилар билан ясси қўлқопда ишлашида тайёрлов хусусиятига эга бўлган ҳаракат-лардан алдамчи усулларни такомиллаштиришга қаратилган ҳаракатлари катта аҳамият касб этади.


Тайёрлов ҳаракатлари, шунингдек, рақибга руҳий таъсир кўрсатиш, маълум даражада жангнинг кескинла-шувини ҳосил қилиш учун ҳам қўлланилади. Бу вазиятда кимда-ким турли хил жанговар воситалардан яхшироқ фойдлана олса, ўша ғолиб бўлади. Тайёрлов воситалари мураббийнинг усуллар жамғармасида алоҳида ўрин эгал-лайди, чунки у ясси қўлқопда индивидуал дарсда ўқувчи билан ўзаро алоқанинг муайян хусусиятини белгилаб беради.
Тайёрлов хусусиятидаги разведка қилиш ҳаракатлари, уларнинг ҳажми нисбатан кам бўлишига қарамасдан, бокс-чини техник-тактик усулларга самарали ўргатиш жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.
Жанг олиб боришнинг разведка қилиш шакли, рақиб тўғрисида маълумотлар олиш воситаси сифатида, жанг режасини тузишда мустақил ҳисобланади. Ҳужум ва ҳимояланиш ҳаракатларини тайёрлашда у ёрдамчи шакл сифатида хизмат қилади.
Шуни эътиборга олиш лозимки, мураббийнинг разведка қилиш хусусиятидаги ҳаракатларни қўллаш ҳажми аввал қайд қилиб ўтилган бир қатор объектив сабабларга кўра айтарли даражада чекланган ва боксчининг мусобақа фаолиятига тўлиқ мос келмайди. Ушбу вазиятни ижобий, деб бўлмайди ва бокс мураббийи разведка қилиш хусусиятига эга бўлган ҳаракатларга кўп эътибор қаратиши лозим, чунки мазкур ҳаракатларни қўлламай туриб, муваффақиятли ҳужум уюштириб бўлмайди.
Тайёрлов хусусиятидаги разведка қилиш ҳаракатлари, ўз навбатида, қуйидагиларга ажратилади:
- ринг бўйлаб силжиб юришлар, уларни қўллаш ҳажми разведка қилиш хусусиятидаги ҳаракатларнинг умумий ҳажмидан 32,0% ни ташкил қилади. Уларнинг энг асосийлари – рақиб томонга айлана бўйлаб, орқага, ён томонларга силжиб юришлардир. Ушбу ҳаракатларнинг катта ҳажмда бажари-лиши шунга боғлиқки, ҳамма ҳаракатлар асосан силжиб юришлар жараёнида амалга оширилади;
- чап қўл билан бошга ва гавдага зарбани кўрсатиш (27,3%). Бажаришнинг асосий вариантлари – чап қўл билан пастдан, тўғридан ва ёндан кўрсатиш. Ушбу ҳаракатларнинг катта ҳажмда бажарилиши шунга боғлиқки, мураббийнинг чап қўл билан ҳаракатлари асосан ўқувчига ҳужумни бажаришга ҳалақит бериш учун қўлланилади;
- қўллар ва оёқлар ёрдамида ўқувчини ҳужумга чорлаш. У чўккалаган ҳолда, сакраб силтаниш билан олдинга, орқага, ён томонларга қадам ташлаш орқали бажарилади;
- ўнг қўл билан бошга ва гавдага кўрсатиш. Бажариш-нинг асосий вариантлари – ўнг қўл билан пастдан, тўғридан ва ёндан кўрсатиш. Ушбу ҳаракатнинг нисбатан кам ҳажмда бажарилиши шунга боғлиқки, ушбу ҳолда ўнг қўл билан ҳаракатланиш кам самара беради. Бундан ташқари, ўнг қўл билан ишловчи мураббий учун бундай тик туришда ўнг қўл чап қўлга нисбатан ўқувчидан узоқроқ туради;
- жанговар ҳолатни ўзгартириш. Мураббий ўнг томон-лама, чап томонлама, юзма-юз тик туришларни навбатма-навбат қўллайди.
Тайёрлов хусусиятга эга алдамчи ҳаракатлар, разведка қилиш ҳаракатларига қараганда, муваффақиятли ҳужумни уюштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадига эга. Бу ҳаракатлар финтлар (зарбаларни ишоралар ёрдамида бажариш ва бўш жойларни ёлғондан очиб бериш) ҳамда ёлғондан (енгил) зарбалар ёрдамида амалга оширилади. Уларнинг мақсадлари:
а) ўқувчининг жанг манёврини аниқлаш учун уни фаол ҳаракатларга чорлаш;
б) жангга чорлаш ҳамда ўзининг ҳужум ва қарши ҳужум усулларидан ўқувчини чалғитиш.
Тайёрлов хусусиятидаги алдамчи ҳаракатларни шартли равишда тўртта кичик гуруҳларга ажратиш мумкин. Улардан кўпроқ чап қўл билан енгил зарбалар – бошга ва гавдага, ёндан, тўғридан, пастдан зарбалар қўлланилади. Бунинг сабаби, мураббийнинг ушбу ҳаракатлари ясси қўлқопда индивидуал дарсда энг кўп қўлланилади, чунки улар мураббий учун координация жиҳатдан нисбатан осон, тез зарба бериш билан бир қаторда кучли зарба бериш имконияти мавжуд, шунингдек, зарбалар аниқ ва самарали бўлади.
Мураббийнинг чап қўли ўқувчига яқин туради. Шу сабабли чап қўлнинг ҳаракат йўли қисқа, чап қўл зарба-ларидан тез ва деярли аниқ зарба бериш учун фойда-ланилади.
Чап қўл билан тўғридан қисқа зарбани мураббий яқин масофада турганда қўллайди. Бунда қўл тўлалигича ёзил-майди (тирсак бўғимида букилиш бурчаги сақлаб қолинади), тирсак бўғимида қаттиқ зарбани ҳосил қилиш учун ҳаракатлар жамланади ва ҳ.к. Агар ўқувчигача бўлган масофа олдинга узатилган чап қўл узунлигидан кўпроқ бўлса, мураббий елкасини олдинга чиқариш ва нишонга етиш учун гавдасини пастга-олдинга озгина эгган ҳолда зарба беради.
Боксчи техник-тактик тайёргарлигининг муҳим омилла-ридан бири индивидуал дарсда вақт-макон параметрларини моделлаштириш ҳисобланади. Боксчиларни ўргатиш ва техник-тактик жиҳатдан такомиллаштириш беллашувга мос вазиятларни юзага келтириш ҳисобига эришилади. Боксчи ҳаракатланиши усуллари уйғунлиги турлича бўлган бир пайтда, мураббийнинг алдамчи ҳаракатларида маълум бир турларга бўлган ёндашиши кузатилади, жумладан, ринг бўйлаб алдамчи ҳаракатлар: ўқувчи томонга, ундан орқага, ён томонларга, айлана бўйлаб, сайд-степ билан.
Мураббий томонидан боксчини техник-тактик маҳоратга ўргатишда алдамчи ҳаракатлар техникасини йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади. Жумладан, ўнг қўл билан енгил зарбалар: бошга ва гавдага, ёндан, тўғридан, пастдан. Уларнинг ясси қўлқопда индивидуал дарсда мураббий томонидан нисбатан кам ҳажмда қўлланилиши шунга боғлиқки, зарба бериш ҳаракатида ўнг қўл ўқувчигача катта йўл босади ва катта куч беришни талаб этади. Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда ушбу усулга катта эътибор қаратиш лозим, чунки бу ўқувчига мусобақа жангида ёлғон ва ҳақиқий ҳаракатларни ажратиб олишга имкон беради.
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда қўлланиладиган тайёрлов хусусиятидаги алдамчи ҳаракатлар билан бир қаторда мураббий ёлғондан оғишлар, тўсишлар (гавданинг бўш бўлмаган қисмларини – елка, билак, ясси қўлқопни тўсиш орқали ўқувчи зарбаларини тўхтатиш), орқага, ён томонларга қадам ташлашларни нисбатан кам қўллайди. Бу ясси қўлқопда индивидуал дарс ўтишнинг ўзига хос хусусиятига боғлиқ.
Тайёрлов воситалари бокс мураббийининг индивидуал дарсида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки мураббийнинг ўқувчи билан ўзаро муносабатларининг аниқ хусусиятини олдиндан аниқлаб беради. Тайёрлов ҳаракатларидаги манёвр хусусияти мураббий учун энг муҳим ва координация жиҳатдан бажа-риш жуда қийин бўлган ҳаракатлардан бири ҳисобланади.
Манёвр ҳаракатларини мураббий, фаол ҳаракатлар учун қулай дастлабки ҳолатни ҳамда вазиятни танлаш мақсадида, силжиб юришлар ва ҳимояланишлар ёрдамида бажаради.
Манёвр ҳаракатлари масофали, юзма-юз туриб ва қанотдан ҳаракатларга ажратилади. Мураббийнинг ушбу ҳаракатларининг учта турини ажратиш зарур:
а) масофали манёвр – узоқ масофани сақлаш учун қочишлар (орқага, ён томонларга) ва ҳимояланишлар (ён томонга қадам ташлаб, орқага, чапга, ўнгга бурилиб) ёрдамида ҳимояланиш ҳамда зарба бериладиган узоқ масо-фаларда манёвр олиб бориш;
б) юзма-юз туриб манёвр – фаол ҳужум қилаётган ўқувчини сиқиб бориш ёки унга яқинлашиш учун манёвр олиб боришни (олдинга ҳаракат) ҳимояланишлар (тўсишлар, комбинациялар ва ҳ.к.) билан уйғунлаштириш;
в) қанотдан манёвр – ўқувчининг эркин ҳаракатларини чеклаш мақсадида (олдинга ва ён томонларга қадам ташлаш билан) ринг бурчакларига ва арқонларига «қисиб қўйиш».
Манёвр хусусиятидаги тайёрлов ҳаракатларида ўқувчида масофани ҳис этишни шакллантириш воситалари кўп қўлланилади (масофадан манёвр) ва қуйидагиларни ўз ичига олади: олдинга узатилган тўғри қўлни тўсиқ қилиш; қочишлар: орқага, ён томонларга; чапга, ўнгга қадам ташлашлар, сайд-степлар билан; олдинга, орқага, ўнгга, чапга сакрашлар орқали.
Юзма-юз туриб манёвр ҳаракатлари ясси қўлқопда индивидуал дарсда бокс мураббийининг олдинга, тўсишлар, оғишлар, шўнғишлар, олдинга майда қадам ташлашлар билан бажариладиган ҳаракатларидан иборат.
Мураббий ҳаракатларида қанотдан манёвр олиб бориш ҳаракати кам ҳажмни ташкил этади. Шу қаторда асосий ҳаракатлар, бошқа манёвр ҳаракатларига нисбатан, кўп сонли воситаларни ўз ичига олади: чап қўл билан тўғридан бошга ва гавдага кўрсатиш орқали олдинга силжиб юриш;
- ўнг қўл билан тўғридан бошга ва гавдага зарбани кўрсатиш орқали олдинга силжиб юриш;
- чап қўл билан ёндан бошга ва гавдага зарбани кўрсатиш орқали олдинга силжиб юриш;
- ўнг қўл билан ёндан бошга ва гавдага зарбани кўрсатиш орқали олдинга силжиб юриш;
- чап қўл билан пастдан бошга ва гавдага зарбани кўрсатиш орқали олдинга силжиб юриш;
- ўнг қўл билан пастдан бошга ва гавдага кўрсатиш орқали олдинга силжиб юриш;
- сакраб ва чап-ўнг қўллар билан зарба бериш орқали олдинга силжиб юриш;
- зарба беришга хавф солиб, майда қадамлар билан олдинга силжиб юриш.
Бу воситаларни қўллаш мураббийнинг техник-тактик маҳорати даражасига катта талаблар қўяди. Шу сабабдан улар ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда ўқувчиларни техник-тактик жиҳатдан ўргатиш жараёнида кам ҳажмда қўлланилади.



Download 189.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling