Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet9/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Жадвал 2. ВБИ жадвали



Ўлчов асбобларини сақлаш
Ўлчовнинг аниқлигини таъминлаш учун тарози ва ўлчов асбоблари - бўй ўлчагичлардан тегишли тарзда фойдаланиш керак. Асбобларни тоза ҳолатда, нормал хона ҳароратида, нам теккизмасдан сақлаш лозим.
Юнискейл тарозиси иссиқ ҳароратда ёки ёруғлиқ етишмайдиган ҳолларда яхши ишламайди. Агар тарози қизиб кетган бўлса, унинг совушини кутинг. Ёруғлик етишмаса, ёруғлик манбаига яқинроқ суринг. Тарозига туриш пайтида қуёшли панелга оёқ қўйманг, бу унинг эскиришига олиб келади, бунинг ўринига устига нарса ёпиб, ёруғликни тўсиб қўйинг.
Жиҳознинг аниқлигини харид қилиш пайтида текшириб олинг. Сўнгра ҳар ҳафта, масалан, ҳафтанинг душанба ёки шанба кунлари тарозини ва ўлчаш столларини текшириб туринг.
Тарозини текшириб туриш учун:
· Оғирлиги олдиндан маълум бўлган 3, 5, 10 ва 20 кг ли юкни тортиб кўринг.
· Назорат учун юкни тарирланган ҳолда тортиб кўринг, буниг учун тарозига аввал 20 кг юкни қўйиб, тарозини тарирлаб, 3 кг қўшинг. Кўрсаткич 3 кг ни кўрсатиши керак.
· Тарози ноаниқ бўлса, имкон қадар уни калибрланг. Акс ҳолда, ноаниқлик доимий равишда (масалан, домий равишда +0,2 кг га оғиш) кузатилса, тегишли равишда унга тузатиш киритинг (масалан, 0,2 кг ни айирган ҳолда).
· Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни кузатинг. Агар ўлчов хатолари ўзгариб турса, масъул ходимга тарозини ўзгартириш ҳақида топшириқ беринг.
Узунликни ўлчаш тахталари/бўй ўлчагичларни текшириш:
Узунликни ўлчаш тахталари/бўй ўлчагичларни йиғиш пайтида узунлиги маълум бўлган новдалардан фойдаланган ҳолда уларнинг тўғри йиғилганлигини текшириш керак.
Мустақкамлагичларнинг текислигини ва зичлигини текширинг. Агар нуқсон топсангиз, уларни текисланг ёки зичланг.
Ўлчов тасмаси ёзувларининг аниқлигини текширинг. Агар ўқиш қийин бўлса, уни алмаштириш зарур.
2.БОБ ЎСИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ШАРҲИ
Ўсиш кўрсаткичлари, боланинг ёшига нисбатан алоҳида ўлчовлар орқали, ўсишини баҳолаш учун фойдаланилади. Ушбу боб қуйидаги, боланинг ўсиш кўрсаткичларини шарҳлаш заруратини ифодалайди:
• Ёшга нисбатан бўй/узунлик
• Ёшга нисбатан вазн
• Бўй/узунликка нисбатан вазн
• Ёшга нисбатан ВБИ
Кўриб чиқиладиган айрим кўрсаткичлар, боланинг ёшига боғлиқ бўлади, чунки болани бўйини тик ҳолатда ўлчаш учун, у тик тура оладими, ёки ётган ҳолатни эгаллайдими, бу унга боғлиқ. Боланинг кўрсаткичларини, ўсиш эгри чизиқларида белгилаб бориш керак, бу боланинг ўсишини динамикада кузатиб бориш ва муаммоларни аниқлаш имконини беради. Боланинг қайси жинсга мансублигига қараб, ўсиш ва ривожланиш картасидан тўғри фойдаланиш керак, чунки қиз ва ўғил болалар жисмоний жиҳатдан ҳар хил ўсадилар.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling