«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet22/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   70
Bog'liq
жамланма

Ўткир Ҳошимов (1941-2013)
Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). ТошДУнинг филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган (1964). Илк китоби - «Пўлат чавандоз» (1962, очерклар тўплами). Биринчи йирик насрий асари - «Чўл ҳавоси» (1963). «Одамлар нима деркин» (1965), «Шамол эсаверади» (1966), «Қалбингга қулоқ сол» (1973), «Баҳор қайтмайди» (1970), «Дунёнинг ишлари» (1982) қиссалари ҳамда «Нур борки, соя бор» (1976), «Икки эшик ораси» (1986), «Тушда кечган умрлар» (1994) романлари нашр этилган. Ёзувчининг бир қанча асарлари экранлаштирилган. «Хазон бўлган баҳор», «Инсон садоқати» (1975), «Виждон дориси», «Тўйлар муборак» (1979), «Қатағон» каби драма, комедия, бир қатор киносценарийлар муаллифи. «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» (2001) китоби ижтимоий-маънавий ҳаётда муайян из қолдирган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1986). «Меҳнат шуҳрати» (1996), «Буюк хизматлари учун» (2001) орденлари билан мукофотланган. 2013 йил 24 май куни вафот этган.

«Икки эшик ораси»
Асар қаҳрамонлари:
Қора амма – Кимсанбойнинг онаси
Кимсанбой – Иккинчи жахон урушида халок бўлган
Умар закунчи – Маҳалла раиси
Рашид абзи – Почталён уруш вақтида(қора хат олиб келганлиги боис ёмон кўрилган) Кавказ ўлкасига кетиб қолади
Башор опа – Мунавварнинг онаси
Музаффар – Шомурод ва Раънонинг ўғли
Мунаввар – Музаффарнинг севгилиси


Асар ҳақида
Роман ўтган асрда иккинчи жаҳон урушининг бошқа халқлар қатори ўзбек халқи бошига келтирган кулфатларни ёритишга бағишланган. Асарда урушнинг инсониятга хавф туғдирувчи моҳияти, унинг халқимизга келтирган мудҳиш оқибатлари ватандошларимиз сиймолари акс этган бадиий образлар воситасида ёритиб берилган.
Ўзбек ўқувчилари орасида энг кўп ўқиладиган мазкур роман ватанга садоқат, ишқ-муҳаббат, инсонпарварлик мавзуси билан ҳам аҳамиятлидир.
«Қора амма» фронтда бедарак йўқолган ўғли Кимсан ҳақида ўйлаб фарёд чекади, терма айтиб йиғлайди, қийнала-қийнала қизи Робияни Шомуродга никоҳлаб бериш қарорига келади. Бу воқеа даҳшатли драматик эпизодларга айланади. Ахир, Робия ва Кимсан бир-бирини севарди. Кимсан урушга кетганда Робия «кутаман» деб сўз берган. «Қора амма» характеридаги одамийлик Шомурод ва Музаффарни азобдан қутқаришга уриниши орқали очилади. Робия характеридаги содиқлик ва иложсизликдан оҳ-фиғон чекишнинг ҳаётий асослари яққол намоён бўлади. Романнинг «Иккинчи қисми»да эса сужет воқеалари чизиғи яна орқароққа чекинади. Яъни Робия ҳикоясида дадаси Самадовнинг урушдан олдин 30 йиллар ярмида Самарқандда ЎзДУда ўқигани, хотини касалланиб оламдан ўтиши, УзДУни битиргач, қизи Робияни олиб Тошкентга, «Қизил деҳқон» колхозига мактабга ишга келиши, Ҳусан боболар уйида яшаши, Кимсан ва Робиянинг дўст, ака-сингилдай ўсиб улғайиши кейинча севишиши тасвирланади. Булар сужет воқеалари тарихига ойдинлик киритади. Ориф оқсоқол ҳашар уюштириб, мактаб биноси қурдиради. Лекин бир кеча маҳсус одамлар келиб Самадовни машинага босиб олиб кетишади. Робиянинг машина орқасидан чопиб, кўчада йиқилиб қолиши уни Кимсаннинг юпатиши каби даҳшатли воқеалар Робия ҳикояси орқали берилади. Ана шу воқеалар билан боғлиқ сужет линияси, Музаффар, Кимсан, Робия, Шомурод тақдирларининг оқибати ҳақидаги ўйлар китобхон эътиборини тўла қамраб оладида, унинг кўнглида саволлар қалашиб боради, Ёзувчи сеҳргарлик билан воқеалар, тақдирлар оқибатини «сир» тутган ҳолда яна бошқа воқеалар ва одамлар тасвирига ўтиб кетади. Роман сужетини ишлашдаги бу сеҳргарлик асарнинг ўқимишлилигини, таъсирчанлигини тобора кучайтиради. Музаффар ва Мунаввар севгиси билан боғлиқ сужет линияси ҳам ана шундай «сир сақлаш» усулида ғоят қизиқарли ва ҳаяжонли қилиб берилган. «Икки эшик ораси» романининг муваффақиятини таъминлаган воситалардан бири ундаги чинакам ҳаётийлик бўлиб, романда худди ҳаётдаги каби одмилик билан тантанаворлик, кўтаринкилик билан драматизм, кулгулилик билан фожиавийлик ёнма-ён яшайди. Бадиий асар композициясининг қурилиши сарлавҳадан бошланади. Сарлавҳа кишига қўйилган исмдек, унинг жисмига мос келиши керак. Яхши топиб қўйилган, асар руҳини тўлиқ қамраб олишга эришилган сарлавҳа асарнинг биринчи муваффақияти ҳисобланади. Ўткир Ҳошимовнинг охирги йирик асарлари «Тушда кечган умрлар», «Икки эшик ораси» романларининг номи асарларнинг умумий руҳидан келиб чиққан. «Икки эшик ораси» романида композицион ўзига хосликни белгилаган асослардан яна бири унинг муаллиф нутқи иштирокисиз баён этилганлигида кўринади. Анъанавий романчиликда, хусусан, ўзбек романчилигида бу тасвир усули илк бор Ўткир Ҳошимов романларида кўринди. Шунга қадар романчиликда муаллиф нутқининг ўрни беқиёс эди. Баъзан муаллиф нутқи ўрнига ровий ривояти ёки ҳикояти берилади, бироқ ровий ўз зиммасига муаллиф нутқи вазифаларини олади. «Икки эшик ораси» романида композицион ўзига хосликни белгилаган асослардан яна бири унинг муаллиф нутқи иштирокисиз баён этилганлигида кўринади. Анъанавий романчиликда, хусусан, ўзбек романчилигида бу тасвир усули илк бор Ўткир Ҳошимов романларида кўринди. Шунга қадар романчиликда муаллиф нутқининг ўрни беқиёс эди. Баъзан муаллиф нутқи ўрнига ровий ривояти ёки ҳикояти берилади, бироқ ровий ўз зиммасига муаллиф нутқи вазифаларини олади. Романда Музаффар ҳикояси унинг ёшига қараб кенг қамров касб этиб боради. Табиийки, бошқа қаҳрамонлар нутқидаги ўзгаришлар ҳам уларнинг ёши билан боғлиқ тарзда ўзига хослик касб этади.
Романда Раъно ва Умар закунчи образлари ҳам муҳим ўрин тутади. Раъно образида фронтга кетган эри, Шомуродга вафосизлик қилиб, йўлдан адашган сулув келинчакнинг оғир қисмати, пушаймон ва фожеаси ғоят таъсирли қилиб очиб берилган. Умар закунчи образида эса уруш даврида қишлоқда ўзи хон, кўланкаси султон бўлган баъзи раисларнинг нопок ишлари асосли тарзда фош этилган. Мураккаб тақдирли Раъно ва Умар закунчи образлари ҳам ҳаёт ҳақиқатига мос қилиб яратилган. “Икки эшик ораси” романида образларни умумлаштириш ва индивидуаллаштириш масаласи ўзаро узвий бирликда ҳал қилинган. Ана шунга кўра асардаги асосий образларгина эмас, балки Рашид абзи, Башор опа, Парча, Ойсара, Самадов сингари эпизодик образлар ҳам китобхон ёдида узоқ сақланиб қолади. Асарда сунъийлик йўқ. Аксинча, ишонтириш санъати кучли. Муаллиф қалтис, мураккаб нарсаларни ҳам фавқулодда топқирлик билан ишонарли қилиб тасвирлайди. Қора амманинг ўз ўғли Кимсаннинг севгилиси Робияни иложсизликдан Шомуродга тўй қилиб узатиши, Ориф оқсоқолнинг ёшлик қилиб «йўлдан озган» келинига мардлик билан адолат қилиши, қисматлари чалкашиб кетган Музаффар ва Мунаввар севгиси тасвирланган саҳифаларда бу фазилат, айниқса, очиқ кўринади. Романда ҳар бир воқеа, ҳар бир тафсилот пухта асосланиб, чуқур тасвирланган. Ёзувчи болани болага хос, кампирни кампирга хос, келинни келинга хос, чолни чолга хос хусусият, феъл-атвор ва тил билан таъминлай билган. Хуллас, «Икки эшик ораси» романи сужети ва композицияси мутаносиблиги масаласини кузатиб, шунга ишонч ҳосил қилиш мумкинки, мазкур асар ёзувчининг олдинги романларидан кўра воқеликни ҳар томонлама чуқур очиб берганлиги, характерларининг рангинлиги, конфликтларнинг ўткирлиги билан ёзувчи ижодида алоҳида саҳифани ташкил қилади, ёзувчининг бадиий маҳорати юксалганлигидан далолат беради.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling