Давлат кадастрининг ягона тизимида картография-геодезия кадастирини юритиш Режа


Геодезия – картография давлат кадастрининг мазмуни , таркибий кисмлари ва тамойиллари


Download 70 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2023
Hajmi70 Kb.
#1229749
1   2   3
Bog'liq
1446979662 62058

2. Геодезия – картография давлат кадастрининг мазмуни , таркибий кисмлари ва тамойиллари.
Геодезия - картография давлат кадастри (ГКДК) Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий кисми хисоблангани холда , ахамиятига ва махсус ахамиятга молик булган геодезия – картография ишларини окилона ташкил этиш, ушбу ишларни зарурий тугилган холларда уз вактида юкори сифатда бажарилишини таъминлаш максадида уларни хужалик ва хукукий холатини тартибга солиш, геодезик хужжатларнихисобга олиш ва бахолаш ишларини амалга ошириш асосида юритилади.
Давлат ахамиятига молик булган геодезия ва картография ишлари жумласига куйидагилар киради:
- Ер шарининг ва ташки гравитация майдонинг параметрларини аниклаш;
- давлат топография харажатлари ва режаларини график , ракамли , фотографик ва бошка шаклларда яратиш, янгилаб тури шва нашр килиш;
- Ерни масофадан туриб зондлаш ва геодинамик тадкик килиш;
- давлат геодезия ва нивелир тармокларини яратиш, ривожоантириш ва иш холатида ушлаб туриш;
- Узбекистон Республикасининг картография – геодезия фондини шакллантириш ва уни бошкариш;
- географик ахборот тизимларини яратиш ва уни бошкариш;
-умумий географик, сиёсий-маъмурий , илмий- ахборот берадиган ва бошка тармоклараро ахамифтга молик тематик хариталар ва атласлар, укув картография кулланмалари тузи шва нашр килиш;
-Узбекистон Республикасининг давлат чегаралари делимитация , демаркация килинишини ва давлат чегараси чизигининг утиши текширилишини геодезия, типография, картография ва гидрография жихатдан таъминлаш;
-геодезия, тепография ва картография ишларини метрология жихатдан таъминлаш;
-географик номларни стандартлаш, хисобга олиш ва уларнинг кулланилишини тартибга солиш;
- геодезия ва картография техникасини куллаб ишлаб чикаришни ташкил этиш.
Юкорида кайд килинган ишлар билан бир каторда махсус ахамиятга молик геодезия ва картография ишлари хам бажарилади.
Бундай ишларга куйидагилар киради:
- шахарлар, ахоли пункларининг , турли объектлар курилиш участкаларининг бош режаларини, ер ости тармокларини ва иншоотлари лойихаларини тузиш, бинолар ва иншоотларни курилиш участкаларига боглаш, шунингдек, бошка махсус ишларни бажариш учун мулжалланган тепографик режаларни яратиш ва уларни янгилаб туриш;
- махсус ахамиятга молик тематик хариталар атласлар нашр килиш;
- мухандислик кидирув ишлари, турли иншоотларни куриш ва улардан фойдаланиш, ер участкаларининг чегараларини ажратиш ва бошка кидирув ишлари чогида геодезия , тепография ишлари, аэро суратга олиш ва бошка махсус ишларни бажариш.
ГКДК юкорида санаб утилган давлат ахамиятидаги ва мачсус ахамиятга эга булган геодезия-картография ишларини руйхатга олишни, геодезия кунитларини микдор ва сифат жихатдан хисобга олишни, мавжуд геодезия пунктлари ва бажарилган ишларни иктисодий бахолашни, шунингдек, геодезия – картографияга оид булган маълумотларни бир тизимга келтириш, янгилаб туриш хамда уларни фойдаланувчиларга беришни уз ичига олади.
Узбекистон Республикасининг картография-геодезия фонди ГКДК нинг объекти хисобланади. Бу фонднинг таркибини , коидага биноан , давлат ва идоравий картография-геодезия тфондлари ташкил этади. Давлат картография-геодезия фонди умумдавлат, тармоклараро ахамиятга эга булган материаллардан (маълумотлардан) ташкил топади хамда геодезия ва картографияга оид фаолиятни бошкарувчи орган ихтиёрида булади.
Идорави картография-геодезия фондлари махсус ахамиётга эга булган материаллардан ташкил топади ва тегишли органлар ихтиёрида булади. Давлар картография-геодезия фондининг материалларини учинчи шахсларга беришга ва улардан нусхалар олишга ихтиёрида ана шу материаллар булган органларнинг рухсатисиз йул куйилмайди. Узбекистон Республикаси худудида геодезия ва картографияга оид фаолиятни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар узлари яратган геодезия ва картографик материалларнинг бир нусхасини тегишли картография-геодезия фондларига беришлари шарт.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан материалларнинг тегишли картография-геодезия фондларига берилиши , анна шу материаллар ва маълумотларнинг сакланиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат геодезия назоратини, идоравий картография-геодезия фондларининг давлат реестрини юритишни геодезия ва картографияга оид фаолиятни бошкарувчи орган амалга оширади.
Узбекистон Республикаси худудида геодезия ва картографияга оид фаолиятни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар ушбу фаолиятни бошкарувчи орган ГКДК нинг субъектлари хисобланадилар.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги геодезия , картография ва давлат кадастрлари Бош бошкармаси (Узгеодезкадастр) топография-геодезия ва картография ишларини, шунингдек уларнинг бажарилиши устидан давлат геодезия назоратини амалга оширувчи орган хисобланади.
Бош бошкарма асосий вазифаларига мувофик куйидагиларни амалга оширади;
- Узбекистон Республикасининг бутун худудидаги баландликларнинг ягона тизимда топография , геодезия , инженерли геодезия ва аэрокосмик суратга олиш ишларини бажариш;
- Узбекистон Республикасининг табиий ресурс имкониятларини энг тулик ва ишонарли ифодаловчи тематик , географик, табиатни мухофоза кили шва бошка махсус карталар , планлар хамда атласларни аэрокосмик ва кадастр ахборотларини куллаган холда яратиш, шунингдек табиий ресурслардан окилона фойдаланишга оид тавсияларни ишлаб чикиш;
- Узбекистон Республикаси худудидаги табиий ресурслар ва кучмас мулкларнинг географик, хукукий, хужалик, экологик ва иктисодий холатлари тугрисидаги маълумотларни туплаш, кайта ишлаш, тартибга солиш, тахлил килиш, саклаш ва янгилаб туриш жараёнларини бошкариб туришнинг яхлит тизими сифатида Узбекистон Республикаси минтакалари, шахарлари ва шахарчаларининг мажбурий кучга эга булган давлат кадастрлари ягона тизимини, геоахборот тизимларини яратиш ва юритиш;
- солик ставкаларини аниклаш учун ер ва кучмас мулкни кадастр суратга олишларни, худудларни бахолаш ва районлаштиришни амалга ошириш, шахарлар ва шахарчалар кучмас мулклари кадастрини яратиш максадида кучмас мулкларни юридик ва жисмоний шахсларга расмийлаштириш тадбирларида катнашиш;
- манфаатдор идоралар билан бирлаликда Давлат кадастрлари ягона тизимини ва кадастр маълумотларидан фойдаланиш тартибларини яратиш ва юритишга оид конунчилик ва меъёрий хужжатлар лойихаларини ишлаб чикиш;
- координаталар ва баландликларнинг ягона тизимларини саклаш хамда аниклаш сохасида якин хорижий давлатларнинг геодезия, картография ва кадастр хизматлари билан илмий-техника хамда ишлаб чикариш алокаларини урнатиш, геодезия ва картография махсулотларига меъёрий – техникавий талабларни келишиб олиш ва биргаликда ишларни бажариш;
- Узбекистон Республикаси давлат чегараларини белгилашда, харитага олишда ва демаркация килишда катнашиш;
- вилоятлар, туманлар , маъмурий ва бошка худудий тузилмалар чегараларини доимий белгилар билан белгилаш ва уларни юридик жихатдан расмийлаштириш хамда геодезик белгилаш учун чегаралаш хайъатлари ишларини ташкил килишда катнашиш;
- манфаатдор корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фукароларни зарурий геодезия, картография хамда кадастр маълумотлари ва асослари билан шартнома асосида таъминлаш;
- Узбекистон Республикасининг картография-геодезия, аэрокосмик кадастр ахбороти давлат фондини ташкил килиш хамда юритиш ва бошкалар.
Геодезия – картография давлат кадастри қуйидаги тамойиллар асосида киритилади:

  1. республиканинг бутун ҳудудини қамраб олиш;

  2. координаталар ва баландликларни ягона тизимини қўллаш;

  3. геодезия – картография ишларига марказлашган раҳбарлик;

  4. геодезия – картография бўйича бажариладиган ишларнинг объективлиги, ҳаққонийлиги ва тўлалиги;

  5. геодезия – картография ишларининг бажарилиши устидан давлат геодезия назоратини амалга ошириши.

Ўтказилиши мазмуни ва тартибига қараб геодезия – картография давлат кадастри асосан шакл турга бўлинади: асосий (бирламчи) ва жорий (кундалик).
Асосий кадастрнинг вазифаси геодезия ва картографияга оид ишларнинг хўжалик ҳамда ҳуқуқий холатлари тўғрисидаги маълумотларни бирламчи сифатида олиш ва қабул қилинган кадастр хужжатларида ёритишдан иборат.
Қайд қилиш зарурки, геодезия – картографияга оид ишлар, жумладан картографик материаллар маълум вақт ўтиши билан эскиради.
Картографик материллардаги холатлар ўзгаради. Қанчалик кўп вақт ўтадиган бўлса бу материалларнинг эскириши шунча кўп бўлади. Ушбу кадастр материалларини (маълумотларини) шу куннинг талаби даражасида ушлаб туриш учун ва бу ўзгаришларни кадастр хужжатларида ўз вақтида ёритиш мақсадида жорий (кундалик) кадастр ишлари ўтказилади.
Жорий кадастрнинг вазифаси асосий кадастр ишлари ўтказилганидан сўнг геодезия-картографияга оид ишлар таркибида юз берадиган ўзгаришларни аниқлаш ва кадастр хужжатларига туширишдан иборат. Бундан ташқари, бошланғич ёзувлардаги хатоларни тузатиш ва замон талабларига мос равишдаги қўшимча маълумотларни ҳам киритиш жорий кдастрнинг вазифасига киради.
Юқорида қайд қилинганлардан келиб чиққан холда геодезия-картография давлат кадастри қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:

  1. геодезия ва картографияга оид ишларни рўйхатга олиш;

  2. геодезия пунктларини ҳисобга олиш;

  3. геодизия-картографияга оид ишларни иқтисодий баҳолаш.




Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling