Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41
 
 


156 
 
ИЛОВА 
(Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталаридаги айрим мақолалар) 
Файзулла Хўжа. Кунтуғди 
 
Бундан ўн беш йил бурун муқаддас юртимиз бўлғон Бухоро ўзининг 
ичинда яшағучи ватандошларнинг баъзилари яшамоқнинг чин маъносин сеза 
бошладилар. Бу илк сезги оз бир замон ичинда ҳар ерда “Бухоро ёшлари ” 
номинда бир неча хаёллар вужудга келтирди. Бу ёшлар бошда бечора 
халқнинг ва бечора мамлакатнинг бурунғи ирфон ва маданиятиға, ўз 
адолатиға мақбул йигирманчи маданият асринда тамоман жоҳил ва мутаасиб 
бус-бутун мазлум ва банди бўлуб қолғонлиғини кўрдилар. 
Бинобарин, Бухоро шаҳар, туман ва қишлоқларини бошқа мамлакатлар 
қаторида обод этмак, Бухоронинг ҳар бир бурчагинда машъал, ҳидоят бир 
нур-маърифат ёндурмак орзуси билан ислоҳ тарафдори бўлдилар. 
Бухорода кичкина бўлса ҳам маориф ишларинда, маҳкамалар, идоралар 
хусусинда бир оз ислоҳот ясалмоққа талаб бўлуб минг турли қўрқувлар, 
таҳликалар остинда бу йўлда яширин суратда киришдилар... 
Бухоро ахбори. 1-сон. 1920 йил 9 сентябр. 
Газетага кўмак беринг! 
 
1 мартдан бошлаб Бухоро ахбори ҳафтада 3 марта чиқадиган бўлди. 
Бундан кейин ўқувчилар ҳафтада 3 марта газета олиб воқеа-ҳодисаларни 
эшитгусидур. Бир вақтлар 10 кунда ёки 3 ҳафтада бир чиқиб борлиги-
йўқлиги билинмас эди. Газета ва журнал ўзининг вақтидан кечикмасдан 
чиқиб турса, бу ўқувчиларни ўзига чорлаб туради. Шундай вақтда газетанинг 
нуфузи кучли бўлиб, эътиборлик бўлади. Газетанинг мунтазам давом этиши 
учун унга кўмак бериш лозим. Газета бугун моддий ва маънавий ёрдамга 


157 
муҳтож. Шу хусусда ўз фикримни арз қилмакчиман. Биринчидан, газета 
харидорларини кўпайтирмак керак. 3 млн. аҳоли бор мамлакатда ҳеч бўлмаса 
10 000 саводли одам чиқар. Мана шу ўн минг одамнинг қўлига газета бермак, 
уларни ўқишга жалб этмак керак. Иккинчидан, бутун жумҳуриятдаги 
идораларда ишлагувчи саводли ходимлар ҳам 3000 дан зиёддир. Ана 
шуларни газетага ошна қилмак лозим. 
Бухоро ахбори. 139-сон. 1923 йил 6 март. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling