Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
 
Афғонистонга элчимиз 
 
Ёш Бухоро ҳукуматининг Афғонистон сафирлигиға тайин буюрилғон, 
собиқ зироат нозири Мирзо Абдулраҳим Юсуфзода ҳазратлари 11 январ соат 
4 ларда Эски Бухоро вокзалинда барча ҳукумат орган ва аъзолари томонидан 
жуда самимий бир суратда кузатиб қўйилди. Белгиланган жойларига кетур 
учун поезд билан ҳаракат этибдурлар. 
Бухоро ахбори. 20-сон. 1921 йил 18 январь. 
Афғонистон сафарот ҳайъати 
 
Февралнинг 15 ида Афғонистондан Русияга юборилган фавқулотда 
сафир Абдулҳодихон ва унинг ҳайъати Тошкентдан Бухорога келдилар.
Бухоро Халқ Жумҳурияти билан муносабат тузиш ҳақинда Афғонистон 
хорижия нозири Маҳмуд Тарзи афанди махсус телеграмм бўйича муҳтарам 
Абдулҳодихон Бухоро ва Афғонистон орасинда муносабат тузадур. Бу 
муносабат билан нозирлар шўроси биносида тантанали бир зиёфат (банкет) 
бўлди. Тафсилоти келаси номердадур. 
Бухоро ахбори. 24-сон. 1921 йил 17 февраль. 
Афғонистон ва Бухоро. 
Афғонистондан телеграмм 
 
Икки мамлакат ҳам истиқлолидан маҳрум бўлурини истамайдур. Ушбу 
мақсад билан Бухоронинг хорижий ва доҳилий истиқлоли асосиға Бухоро 


171 
халқининг ҳоҳишиға мувофиқ ўлароқ, Русия билан қилинғон мухоҳада 
маъқул кўрилди. Негаким, сизнинг томонингиздан сафирларнинг табдили 
билан икки давлат орасинда дўстлиқнинг барпо қилинуви талаб этилди. 
Шунга кўра, маълум қиламанким, бизнинг ваколатимиз билан Бухоройи 
шарифға фавқулотда сафирлик билан тахт раёсатинда бир ҳайъат юборилди. 
Яқин кунларда вазифалариға бошлашлари маълум. Ҳозирда элчимиз таъсис 
этилгунча, афғон оғаларни ҳимоя ва ишларининг ижросиға сизнинг 
ҳукуматингиз наздинда бўлган Абдулшукурхонга таклиф этаман. Бизнинг 
давлатимизнинг фавқулотда аъзолари ва дўстимизнинг розилиги билан барча 
умумий масалалар ҳал этулсун. Бу билан арз эҳтиром этаман. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling