Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Афғонистон ҳукуматининг эълони 
Афғонистон ҳукумати тарафидан Бухоро аскарий фуқароларига 
қуйидаги мазмунда хат топширилган. 
Мисол: дарёнинг у тарафига ўтган Афғонистон тобеъларига маълум 
бўлсинки, турли жойлардан олинган хабарларга кўра, сиз дарёнинг бир неча 
жойларидан кечиб ўзбеклардан иборат бўлган босмачи фирқаларига қўшилиб 
экансиз. Сиз ўзингиз яхши биласизки, буюк Русия ҳукумати билан 
Афғонистон ҳамда Бухоро эски дўстдурлар. Шунинг билан сизларга маълум 
қилинадурки, агар шу 20 кун муддат ичида ҳаммангиз, яъни дарёнинг у 


173 
тарафига ўтганларингиз Афғонистонга қайтсангиз, мол ва жонларингиз 
омонда бўлғусидур. 20 кун ичинда қайтмаганларнинг моллари ҳукумат 
тарафидан забт этилиб, жонлари ҳам таҳликада бўлғусидир. Негаким, улар 
аскар бўлганлари ҳолда буйруққа итоат қилмасалар энг қатъий равишда ҳукм 
бўлғусидур. Ушбу билдириш Афғонистон ҳарбий вазири тарафидан имзо 
қилиниб, марҳамат қилинган. Афғонистон тобеъларининг назари диққатига 
ўлароқ, шу билдириш хусусан, Балжувон ҳамда бошқа жойларда 
ёпиштирилсун. 
Бухоро ахбори. 95-сон. 1922 йил 12 август. 
Бухорога Афғонистон сафорат ҳайъати келгусидур 
 
Афғонистон ҳукумати БХШЖга янгидан тайин этган элчилик ҳайъати 
яқин кунларда Бухорога келгуси кутиладур. Шу хусусида хорижия назорати
тарафидан Каркидан Афғонистон элчилик ҳайъатининг неча одамдан иборат 
бўлганлиги сўралган. Англашилишига кўра, Афғонистон элчилик ҳайъати 
тахминан бутун хизматкорлари билан 20-25 нафардан иборат экан. 
Бухоро ахбори. 105-сон. 1922 йил 26 октябрь. 
Бухоро ҳукуматининг Афғонистон ҳукуматига нота билан мурожаати 
 
БХШЖ Шўро Жумҳуриятлар Иттифоқининг Афғонистондаги мухтор 
вакили ўртоқ Сокольниковга Афғонистон ҳукуматига топширмоқ учун 
қуйидаги нотани топширди: 
1920 йил инқилобнинг бошида, Афғонистон билан қўшни бўлган 
Бухоро жумҳуриятига қарашли Чоржўй ва Карки вилоятларидаги туркманлар 
амир амалдорлари ва руҳонийларнинг ваъзлари билан инқилобий аскарларга 
қарши чиқиб урушиб эдилар. 


174 
Лекин инқилобий аскарларга қарши туролмасдан мағлуб бўлиб, 25 
мингдан иборат туркманлар ўзларининг 2 миллион бош ҳайвонлари билан 
Афғонистон тупроғига қочиб ўтадилар. Қочиб кетган туркманлардан бир 
қисми янги ерда зироатчилик ва чорвачилик билан тирикчилик қилмоққа 
бошлаб, қолган кўпроқ қисми ўзларининг бойликларидан ажралиб қолиб 
иқтисодий ёқдан ўринлаша олмасдан муҳтожликда қолдилар. 
Бухоро ҳукуматининг олғон маълумотиға қараганда, Афғонистон 
ҳукумати ўзининг ерига қочиб кирган туркманларга Афғонистон тобелигини 
қабул қилинглар деб таклиф қилғон экан. Лекин туркманлар бундан қатъий 
равишда бош тортганлар. 
Афғонистон ҳукумати улардан давлат солиғи талаб қилганда, 
туркманлар ўзларини Бухоро мамлакатининг тобеъси деб ҳисоб 
қилганликларидан Афғонистон давлат хазинасига ҳеч бир қандай солиқ 
тўламасликларини билдирганлар ва ўзларининг ватанлари бўлғон Бухоро 
мамлакатидаги янги тартибдан хабар олгандан кейин, Бухорога қайтиб 
келишга қарор берганлар. 
Лекин туркманларга ўзларининг бутун оилалари, ҳайвонлари ва бутун 
мол-мулклари билан Бухорога қайтиб келишга Афғонистон маҳаллий 
ҳукуматининг монеъ бўлиши, чегарадаги Афғонистон соқчиларининг бери 
қараб ўтган туркманларни қайтадан Афғонистонга қайтариб ҳайдамоқ 
мақсади билан уларнинг бутун молларини мусодара қилиб, қўлга тушган 
туркманлар билан раҳмсиз муомалада бўлиб, уларнинг бери қараб 
ўтишларига 
қуроллик 
суратда 
монелик 
кўрсатишлар 
сабаблик, 
туркманларнинг мана бу ватанларига қайтиб келиши тўғрисида берган 
қарорлари юзага чиқмай қолди. Мана шу сабабдан ватанларига қайтиб 
келувчи туркманлар билан бу ҳудуд соқчилари ўртасида қонлик 
тўқнашувлар бўлиб турадур. 
1923 йил 10-15 сентябрда Карки шаҳрида бўлган бутун 
туркманларнинг 3-қурултойида туркман вакиллари, Афғонистон тупроғида 
яшовчи 3 минг оила туркманларнинг ҳеч бир қаршиликсиз ўзларининг 


175 
бурунги жойлари бўлган Бухоро мамлакатига қайтиб келишлари тўғрисидаги 
масаланинг ҳал қилинишини Бухоро ҳукуматидан қатъий бир равишда талаб 
қилдилар. 
Туркман вакилларининг мана бу қатъий талабларини ижро қилмоқ ва 3 
минг оиладан иборат ўз тобеъларини юртларига қайтмоқларига имконият 
яратиб беришингизни Бухоро ҳукумати қатъий талаб қилади. 
Бухоро ахбори. 208-сон. 1923 йил 30 сентябрь. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling