Диссертация Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори Қ. К. Ражабов тошкент 009 мундарижа


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana09.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1760238
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Тадқиқотнинг илмий янгилиги 
қуйидагилардан иборат:
-диссертацияда БХСРнинг 1920-1924 йиллардаги матбуот органлари 
бўлмиш “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталарининг чоп этилиш 
тарихи, улардаги материалларнинг манбавий аҳамияти алоҳида тадқиқот 
мавзуси сифатида илк бор ўрганилди;  
- БХСР тарихини ўрганишда унинг матбуот органлари қай даражада 
манба бўла олиши, ушбу даврда кечган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, 
маданий-маърифий ўзгаришлар моҳиятини очиб беришдаги муҳим жиҳатлар 
таҳлил қилинди;
-“Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари саҳифаларида араб 
имлосида ёзилиб, тадқиқотчилар назаридан четда қолиб кетган ва ҳозирги 
давр муаммолари ечими учун ҳам маълум қимматга эга бўлган, яъни 
ҳанузгача ўз долзарблигини йўқотмаган талайгина мақолалар ўрганилди;
-диссертациядан олинган илмий натижа ва хулосалар асосида даврий 
матбуот маълум бир тарихий босқични изчил ва мукамммал ўрганишда 
муҳим манба бўла олиши таъкидланди. 


16 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотда 
илмий муомалага киритилган маълумотлар ва чиқарилган хулосалардан 
БХСР давридаги иқтисодий ва маданий ўзгаришларни янгича баҳолашда 
қўллаш мумкин. Диссертацияда баён қилинган материал ва фикр-
мулоҳазалардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон тарихи фани учун 
дарсликлар ва ўқув қўлланмалар ёзиш, шунингдек, олий ўқув юртларида, 
гуманитар фанларни ўқитишга ихтисослашган ўрта махсус ўқув юртларида 
“БХСР тарихининг манбашунослиги”, “Матбуот тарихи” каби танлов 
курсларини ташкил қилиш имконияти мавжуд.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертация бўйича натижалар 
Бухоро давлат университетида “Ижодкор ёшлар ва фан-техника тараққиёти” 
мавзусида ўтказилган Республика илмий-амалий анжуманида (2004 йил 22-
23 декабр) қилинган “Бухорода нашриёт ишларининг техникавий асосларини 
яратиш тарихидан”, Бухоро давлат университетида “Олий ўқув юртларида 
самарадорликни ошириш муаммолари” мавзусида ўтказилган илмий 
конференцияда (2006 йил 4-5 май) қилинган “Бухоро тарихини ўқитишда 
“Озод Бухоро” газетаси материалларидан фойдаланиш”, Бухоро озиқ-овқат 
ва енгил саноат технологияси институтида “Тарихий хотира-маънавият 
асоси” мавзусида ўтказилган Республика илмий-назарий анжуманида (2008 
йил 7-8 май) қилинган “БХСР тарихини ўқитишда матбуот манбалари муҳим 
манба”, Самарқанд давлат университетида “Самарқанд ҳудуди тарихи ва 
маданияти манбашунослиги” мавзусида ўтказилган илмий конференцияда 
(2008 йил 11 май) қилинган “Бухоро ахбори” ва “Озод Бухоро” газеталари - 
БХСР иқтисодий тармоқлари: солиқ, банк, биржа, божхона тизимларини 
ўрганиш манбаси”, Бухоро давлат университетида “Истеъдодли ёшлар - фан 
технологиялар тараққиёти” мавзусидаги тезислар тўпламида (2008 йил 6 
июн) “БХСР ҳукуматида ёшлар таълим-тарбияси муаммолари” номли 
маърузаларда ўз аксини топган. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling