Бугунги кун учун долзарблиги: Яримўтказгичлар ҳамда, транзисторларнинг ихтиро қилинишда катта аҳамиятга ега бўлган. Замонавий микролектрон техникаларнинг, жумладан компютер техникасининг асосини айнан яримўтказгичлар ташкил қилади.
15. Шеннонинг информацион ентропияси.
Белгиларнинг еҳтимоллигини ҳисоблаш орқали коднинг бир қисмидаги ахборот ҳажмини баҳолайди.
Аҳамияти: Таъбир жоиз бўлса, айнан ушбу тенглама ахборот ва ахборотлаштириш асрига ешик очиб берган.
Бугунги кун учун долзарблиги: Барча дастурий технологиялардаги дастур алгоритми, ва кодлардаги хатоликни аниқлаш билан боғлиқ ҳамма воситалар шу тенгламага суянади.
16. Популяциянинг ўсишини ифодаловчи логистик модел.
Ресурларнинг чекланган шароитида, тирик организмларнинг популяциясининг авлоддан авлодга ўтиш жараёнларидаги ўзгаришларини баҳолашда қўлланалиади.
Аҳамияти: Табиий тизимларнинг қандат тартиб ва мувозанат асосида ривожланишини, ҳамда хаос назариясини тушунишда катта аҳамият касб етган.
Бугунги кун учун долзарблиги: Об-ҳавони олдиндан башорат қилишда қўлланилмоқда.
17. Блек-Скоулс модели.
Замонавий фонд-биржалардаги нарҳ-наво шаклланишида (шакллантирилишида) трейдерлар учун асосий математик воситалардан бири бўлиб хизмат қилади.
Аҳамияти: Бир неча триллион доллар молиявий даромад келтирган ушбу формула ва унинг ҳосилалари, баъзи експертларнинг фикрига кўра, нотўғри қўлланилиши оқибатида 2008-йилги жаҳон иқтисодий инқирозида сабаб бўлган емиш. Хоссатан, ушбу формуларнинг реал молия бозорлари учун мутлаоқ тўғри келмайдиган бир неча ҳосилалари, ҳамда хулосалари мавжуддир.
Бугунги кун учун долзарблиги: Расвои-жаҳон ўша иқтисодий инқироздан кейин ҳам, молиявий бозорларда нарх-наво шакллантиришида фойдаланилмоқда.
Хулоса:
Юқорида қайд етилганлардан ташқари, илм-фанда ва одамзот ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган яна қатор математик тенглама ҳамда формулалар мавжуд. Мисол тариқасида, Ҳожин-Хаксли формуласини, ёки, Калман филтрини, ёинки, Гоогле нинг қидирув тизими формуласини қайд етиш ўринлидир. ўйлайманки, ушбу мақола орқали, математиканинг инсоният учун қанчалик катта аҳамиятга ега еканлиги ҳақида муайян тушунча бера олдик ва ушбу бетакрор ва жозибадор фанга нисбатан қизиқишнигизни янада кучайтира олдик...
Do'stlaringiz bilan baham: |