Editorial board: Martha Merrill


Download 3.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/218
Sana21.11.2023
Hajmi3.21 Mb.
#1792030
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   218
Bog'liq
American Part 34

Ҳолати Намлик (%) 
Қуруқ................................14 % гача 
Ўртача қуруқ................... 14 % дан юқори 15,5 % гача 
Нам.................................... 15,5 % дан юқори 17 % гача 
Ҳўл.................................... 17 % дан юқори 
Мойли экинлар уруғи учун бу кўрсаткичлар (намлик) пасайиб 
борса, айрим дуккакли экинлар уруғи учун (намлик) кўтарилиб боради. 
Бошоқли экинлар дони учун юқорида қайд этилган намлик 
кўрсаткичи (14 % дан 17 % гача) сувнинг дон билан боғланиш шаклини 


 
INNOVATION IN THE MODERN EDUCATION SYSTEM
109
белгилайди. ―Қуруқ‖ ҳолатдаги дон яхши сақланади, ҳатто уюм 
баландлиги юқори (30 метргача) бўлганда ҳам сифатли сақлаш 
мумкин. Бундай дондаги сув гидрофил коллоидлари билан мустаҳкам 
боғланган, кўзғалмас ва моддалар алмашинуви реакцияларида 
иштирок этмайди. Шу сабабли, дондаги ҳаѐт фаолияти (нафас олиш 
ва шу кабилар) ўта паст ва микрорганизмлар ривожланиши учун 
шароит етарли эмас. Бу ҳолатдаги дон қайта ишлашдан олдин 15,5 – 16 
% гача намланади [1]. 
―Ўртача қуруқлик‖ холатидаги донда оз миқдорда бўлса ҳам, 
айниқса намлик 15 – 15,5 % бўлганда эркин намлик пайдо бўлади. 
Эркин намлик ҳосил бўлган намлик даражаси критик намлик деб 
юритилади. Бу намлик ҳосил бўлиши билан доннинг нафас олиш 
энергияси ортади ва микрорганизмлар ривожланиши учун (маълум 
шароитларда) қулай шароит юзага келади. 
Донда эркин намликнинг ҳосил бўлиш чегараси турлича бўлиб, у 
дон турига, кимѐвий таркиби ва анатомик тузилишининг ўзига хос 
хусусиятларига боғлиқ бўлади. Буғдой, жавдар ва арпа учун критик 
намлик 14,5 – 15,5 %, маккажўхори учун 13 – 13,5 %, тариқ учун 12 – 13 %, 
мойли экинларда 8 – 10 %, ҳатто янги сермой навлар учун эса 7 – 9 % 
гача бўлади [4]. 
Мойли экинлар донида критик намликнинг паст кўрсаткичларда 
бўлиши мой ва липидларни ўзида сувни сақламаслиги туфайли улар 
дондаги гидрофил моддалардан ўрин олиши билан изоҳланади. 
Тегирмонларда донни қайта ишлаш, одатда критик намликка яқин нам-
лик ҳолатида амалга оширилади [2]. 
―Ўртача қуруқ‖ ҳолатидаги дон узоққа ташишга ва юқори 
баландликдаги уюмларда ҳам узоқ сақлашга яроқли ҳисобланади. 
―Нам‖ ҳолатдаги донда ва ундан ҳам юқори намликдаги, яъни ―ҳўл‖ 
дон таркибида эркин намлик мавжудлиги билан ажралиб туради. Бу 
эса қулай ҳароратда барча физиологик жараѐнларнинг жадал-
лашувига олиб келади, шунингдек микроорганизм ва каналар ри-
вожланади. 
Натижада, бундай донлар сақлаш давомида ўзининг озуқавий ва 
уруғбоплик қийматини бутунлай йуқотади. Айниқса, ―ҳўл‖ ҳолатдаги 
донда намлик 19 – 20 % дан ошганда юқоридаги ҳолат юз беради. 

Download 3.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling