Эконометрик моделлаштириш асослари


Эконометрик моделлаштириш босқичлари


Download 28.18 Kb.
bet2/3
Sana05.04.2023
Hajmi28.18 Kb.
#1273825
1   2   3
Bog'liq
эконометрик моделлаштириш

Эконометрик моделлаштириш босқичлари

Эконометрик моделлаштириш босқичлари қуйидагилардан иборат:
1-босқич. Тадқиқот мақсадини шакллантириш (тадқиқот объектини таҳлил қилиш, прогноз, ривожланишининг имитацияси, бошқарув қарори ва
ҳ.к.), моделнинг иқтисодий ўзгарувчиларини аниқлаш.
2-босқич. Ўрганилаётган иқтисодий ҳодисани таҳлил қилиш: моделлаштириш бошлангунга қадар маълум бўлган ахборотни шакллантириш.
3-босқич. Иқтисодий моделнинг тури аниқланади, ўзгарувчилар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик математик шаклда ифодаланади, моделнинг дастлабки шартлари ва чекловлари ифодаланади.
4-босқич. Зарур статистик ахборотлар тўпланади.
5-босқич. Модел статистик таҳлил қилинади, унинг параметрлари сифати баҳоланади.
6-босқич. Моделнинг ҳақиқийлиги текширилади, тузилган модель реал иқтисодий ҳодисага қанчалик мос келиши аниқланади.
Таъкидлаш лозимки, бир тадқиқот доирасида ҳал этиладиган вазифалар доираси қанчалик кенг бўлса, самарали натижа олиш имкониятлари шунчалик кам бўлади.

Хулоса
Эконометрик билим иқтисодий назария, иқтисодий–математик усуллар, иқтисодий статистика, математик статистика ва эҳтимоллар назарияси фанларининг ривожланиши ва ўзаро ҳамкорлиги натижаси сифатида ажралиб чиққан ва шаклланган. Эконометрика ўз предмети, мақсади ва тадқиқот вазифаларини аниқ ифода этади. Бунда эконометриканинг мазмуни, унинг таркиби ва қўлланиш соҳаси юқорида санаб ўтилган фанлар билан узвий боғланган.
Эконометрика фанида иқтисодий ҳодисалар миқдорий тавсифлар нуқтаи назаридан ўрганилади. Иқтисодий назария фанида эса иқтисодий ҳодисаларнинг сифатий жиҳатлари ўрганилади.
Иқтисодий қонунлар эконометрикада тажриба учун текширилади. Иқтисодий – математик усуллар фанида эса иқтисодий қонунлар математик моделлар шаклида ўз ифодасини топади.
Эконометрика фанида ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ўзаро боғлиқликларини таҳлил ва прогноз қилиш учун иқтисодий статистика воситалари қўлланилади. Иқтисодий статистика фани эса иқтисодий маълумотлар тўплаш, қайта ишлаш ва яққол натижавий кўринишда тақдим этилади.


Download 28.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling