Электр хавфсизлиги


 Тақсимловчи электр ускуналари ѐнида жойлашган ҳаво ва кабел электр


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

 
4. Тақсимловчи электр ускуналари ѐнида жойлашган ҳаво ва кабел электр 
узатиш тармоқлари, диспетчерлик ва технологик бошқарувчи воситалари 
участкаларида ишлаш. 
Тақсимловчи электр ускуналари ѐнида жойлашган ҳаво электр узатиш 
тармоқларидаги иш, ҳаво электр узатиш тармоқларида хизмат қилувчи 
ходимлар томонидан берилган наряд асосида бажарилади. 
Навбатчиси бўлган электр ускуналари ѐнида жойлашган охирги таянчда 
иш олиб борилганда, навбатчи бригадага йўриқнома бериб, уларни шу 
таянчгача кузатиб қўйиш керак. 
Навбатчисиз электр ускуналари ҳудудида жойлашган электр тармоғида 
ишбоши тақсимловчи электр ускунасининг калитини олиб, ўзи мустақил 
таянчга бориб иш бажаришига рухсат берилади. 
Очиқ тақсимловчи электр ускуналари ва ѐпиқ тақсимловчи электр 
ускуналари биносида иш бажарилганда, тармоқда хизмат қилувчи бригадани 
ишлашига ижозат бериш навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимларидан 
тайинланади. 


59 
Ушбу тақсимловчи электр ускуналарида хизмат қилувчи ишлашга ижозат 
берувчи шахс томонидан нарядни расмийлаштириб амалга оширилади. 
Тақсимловчи электр ускуналари жойлашган майдондан ишбоши ўз 
бригада аъзолари билан бирга мустақил чиқиб кетиши мумкин, аммо айрим 
бригада аъзолари техника хавфсизлигида кўрсатилган тартиб бўйича 
чиқишлари керак. 
Тақсимловчи электр ускуналарда жойлашган кабелларнинг охирги 
муфтасида ва кабелларнинг учлари бир-биридан ажратилган жойларда, ҳамда 
тақсимловчи электр ускуналар ѐнидан ўтган ва кабел каналларига ѐтқизилган 
кабелларда бажариладиган ишлар ушбу кабел тармоғида хизмат қилувчи ходим 
берадиган наряд бўйича бажарилиши зарур. 
Кабелнинг охирги муфтасида ва кабелларнинг учлари бир-биридан 
ажратилган жойларда ишлашга ижозатни тақсимловчи электр ускуналарида 
хизмат қилувчи ходим беради. 
Тақсимловчи электр ускуналари ѐнидан ўтган ва кабел каналларига 
ѐтқизилган кабелларда ишлашга ижозатни ушбу тақсимловчи ускунада хизмат 
қилувчи навбатчи ѐки тезкор-таъмирловчи ходимнинг розилигини олиб кабел 
электр тармоқларида хизмат қилувчи
ходим беради. 
Кабелларнинг учлари бир-биридан ажратилган жойларда ушбу 
тақсимловчи электр ускуналарида хизмат қилувчи ходим берадиган наряд 
бўйича, кабел тармоғида хизмат қилувчи ходимнинг хизмат сафаридаги ходим 
сифатида ишлашига ижозат берилади. 
Тақсимловчи электр ускуналари ѐнида ўрнатилган алоқа ускуналаридаги 
ишлар диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари хизмати ходимлари 
томонидан бериладиган наряд бўйича олиб борилиши зарур. 
Ушбу ускуналарда бригадани ишлашига ижозат беришни тақсимловчи 
электр ускуналарига хизмат қилувчи ходим бажаради. Ушбу ускуналаридаги 
ишларни тақсимловчи электр ускуналарига хизмат қилувчи ходим берган 
наряди билан, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ходимлари 
бажарилишлари мумкин. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling