Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat uchun Kazuslar


Savol: Mazkur vaziyatda tomonlar o‘rtasidagi nizo qay tartibda hal qilinadi? Bahodir Olimovning harakatlari to‘g‘rimi?Vaziyatga huquqiy baho bering


Download 192.48 Kb.
bet2/32
Sana11.03.2023
Hajmi192.48 Kb.
#1258642
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Kazuslar FK

Savol: Mazkur vaziyatda tomonlar o‘rtasidagi nizo qay tartibda hal qilinadi? Bahodir Olimovning harakatlari to‘g‘rimi?Vaziyatga huquqiy baho bering.


733-модда. Қарз шартномасининг шакли
Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда
тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс
бўлганида эса суммасидан қатъи назар ёзма шаклда тузилиши шарт.
Қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан
муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини
тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма
шаклда тузилган ҳисобланади.
Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан
тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя
қилинган ҳисобланади.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига кўра, қарз шартномасининг
оддий ёзма шаклини тузишда қуйидагилар талаб қилинади: биринчидан,
бу шартнома фуқаролар ўртасида тузилиб, унинг миқдори энг кам иш
ҳақи миқдорини ўн баробаридан кўп бўлса; иккинчидан, агарда қарз
берувчи юридик шахс бўлса, у ҳолда қарз суммасидан қатъий назар
шартнома ёзма тузилади. Шу билан бир вақтда, фуқаролар орасидаги
маиший қарз, агар қарз суммаси энг кам иш ҳақининг ўн баробаридан
кам бўлса, шартнома оғзаки тузилиши ҳам мумкин.
Ёзма равишдаги қарз шартномасини тузиш қоидаси ёзма равишдаги
битимларни тузиш умумий қоидаларининг махсус бир тури ҳисобланади.
Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида (ФК 108-м) умумий қоидалар баён
қилинган бўлса, иккинчи қисмида эса, шу умумий қоидалардан юридик
шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан тузиладиган барча битимлар
оддий ёзма шаклда тузилиши шартлиги ажратиб олинган.
ФК 733-моддаси мантиқий талқин қилинганда, бу нормаларни ишлаб
чиқишдан мақсад жисмоний шахслар ўртасидаги кўп бўлмаган суммаларга
қарз битимларини тузишни соддалаштириш назарда тутилиб, бу юридик шахслар иштирокидаги қарз шартномаларига тааллуқли эмаслиги келиб чиқади.
652
Амалиётда қарз берувчи бўлиб фуқаро, қарз олувчи бўлиб эса юридик
шахс иштирок этган ҳуқуқий муносабатлар учрайди, бу муносабатлар
вексел бериш ёки облигацияларни сотиш билан тасдиқланмаган бўлади.
Бундай ҳолатда келишувнинг ёзма шакли ўзаро ҳуқуқий муносабатлар
мавжудлигининг исботи бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари у бухгалтерия ва солиқ мақсадлари учун ҳам зарур.
Бундай битимлар юзасидан судда низоларни кўриб чиқишда юридик шахс иштирокидаги қарз шартномасининг ёзма шаклини тузиш
қоидаларига риоя қилинганлиги кўрсатиб ўтилиши керак.
2. Юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар иштирокидаги оддий
ёзма шаклдаги битимларини тузишнинг умумий қоидаларини ҳамда ФК
733-моддасини ва мавжуд ҳуқуқий амалиётни эътиборга олган ҳолда
айтиш мумкинки, юридик шахслар иштирок этган шартномаларда улар
қандай иштирокчи сифатида: қарз берувчи ёки қарз олувчилигидан қатъий
назар оддий ёзма шаклда тузилиши шарт.
Шартноманинг ёзма шакли қоидаларига қуйидаги ҳолларда амал
қилинган деб ҳисобланади: агарда келишув мазмуни ёритилган ҳужжат
тузилган ва битим тузувчилар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ёки ҳужжатлар алмашинуви тарафлар томонидан амалга
оширилаётганлигини аниқлаш имконини берувчи почта, телеграф, телефон телетайп, электрон ёки бошқа алоқа воситалари орқали амалга
оширилган бўлса.
Қарз шартномаси бўйича ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши
учун фақат тарафларнинг ёзма равишдаги розилигигина эмас, балки қарз
олувчига пул ёки бошқа нарсаларнинг берилиши шарт. Ёзма равишдаги
шартномалар тузишнинг одатдаги шаклларидан ташқари ФК 366-моддасида ёзма шартномаларга риоя қилишнинг янги усули кўрсатилган,
бу — ёзма равишдаги оферта бўлиб, кўрсатилган шартлар юзага келган
ҳолатда шу офертани олган шахс томонидан бажариладиган ҳаракатлардир.
Бундай ҳолатда ҳаракатларни бажариш акцепт ва шартнома қоидаларига
риоя қилиш ҳисобланади, агарда, қонунда ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда ёки офертада бошқача кўрсатилмаган бўлса.
ФК 366-моддаси 5-қисми, 365-моддаси 2-қисмига кўра, қарз берувчини қарз олувчининг илтимосига кўра, унга пул маблағларини ўтказиб
бериши ёзма шаклга амал қилиш деб ҳисобланади.
653
3. Шартноманинг ёзма шаклига амал қилмаслик оқибатлари ҳам ФК
109-моддасида кўрсатиб ўтилган. Бу қуйидаги процессуал оқибатлардир:
агар томонлар орасида низо чиқса, у ҳолда улар битим тузилганлиги,
мазмуни, амалга оширилганлиги ёки бажарилганлигини, гувоҳлик
кўрсатмаларидан фойдаланиб тасдиқлаш имкониятидан маҳрум бўладилар,
лекин ёзма, ашёвий далиллар ҳамда эксперт хулосаларидан фойдаланишлари мумкин.
4. Қарз шартномаси тузилганлигининг ёзма далили сифатида
қуйидагилар тақдим қилиниши мумкин: қарз олувчининг тилхати; облигациялар; счет-фактуралар; бухгалтерия учун томонлар тузган бошланғич
ҳисобга олиш ҳужжатлари; қарз берилганлигини тасдиқловчи, қарздорнинг
қарзни қайтариш муддатини чўзиш ҳақидаги ёзма илтимосномаси; телеграмма, телекслар, барча иш қоғозлари ва битим тузилганлигини ёзма
равишда тасдиқловчи барча нарсалар.
Қарз бериш шартномаси бир томонлама мажбурият бўлсада, ҳуқуқий
муносабатларни келтириб чиқарувчи бундай шартнома бир юридик
мақсадга эришишга қаратилган икки томонлама битим ҳисобланиб,
унинг шартларини муҳокама қилишда иккала томон ҳам иштирок этади.
5. Тилхат, қарз ҳақида келишувдан фарқли равишда, бир томоннинггина ҳоҳиш-иродасини ифода этади. Тилхат икки томоннинг
ҳоҳиш-иродасини рад этмаган ҳолда, кўпчилик ҳолларда ҳуқуқий
муносабатларнинг келиб чиқиш асосини аниқлашга имкон бермайди.
Масалан, бирор-бир миқдордаги пулни олганлик ҳақидаги тилхат
томонлар ўртасидаги мулкий муносабатларда турли хил ҳуқуқий
муносабатларни юзага келтириши мумкин. Тилхат ёрдамида олдисотди шартномасига кўра олдиндан ёки пудрат шартномаси асосида
аванс ўтказилганлигини, ёки қарз шартномаси асосида қарз суммасини тасдиқлаш мумкин. Шунинг учун тилхатни баҳолашда, биринчи
навбатда томонларнинг ҳоҳиш иродаси қандай ҳуқуқий муносабатларга қаратилганлигини аниқлаш зарур. Қарз шартномаси томонлар
орасида юзага келган шартнома ҳуқуқий муносабатларни турини аниқ
кўрсатиб беради.
Бундан келиб чиқадики, қарз шартномаси ва қарз олувчининг тилхати айнан
бир хил тушунчалар эмас. Қарз шартномаси бу — томонларнинг қарз ҳуқуқий
муносабатларнинг келиб чиқишига қаратилган келишуви. Қарз олувчининг
654
тилхати ва бошқа ҳужжатлар унга маълум бир суммани ёки буюмларни берилишини тасдиқлайди ва оғзаки тузилган шартноманинг ёзма далили бўлиб
хизмат қилади. Ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиёти ҳам тилхатга оғзаки тузилган
шартноманинг ёзма далили деб қарайди. Бу ҳужжатларнинг мазмунига ва
расмийлаштирилишига, агарда улар судга ҳавола қилинган тақдирда, суд мажлисида алоҳида эътибор билан қаралади. Чунки айнан шулардангина томонлар
ўртасида қарз бўйича ҳуқуқий муносабатлар ўрнатилганлиги келиб чиқади.

Download 192.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling