Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини
Текшириш учун саволлар 1. Қатламга иссиқлик усули билан қандай таъсир қилиш мумкин? 2. Қатламни ёкиш деганда сиз нимани тушунасиз? 3. “Ҳўл ёниш” дегани нима? Таянч сўзлар Нефт қовушқоқлиги, қолдиқ нефт, иссиқлик усули, иссиқ сув ҳайдаш, қидирилган буғ ҳайдаш, қудуқ тубини қидириш, электр билан иситиш, 54 қудуқ чуқурлиги, қудуқ зичлиги, қатлам ичида ёқиш, ҳўл ёқиш, қудуқ ёқиш. 12-МАЪРУЗА. Нефтберувчанликни ошириш мақсадида тур- лилиги юқори коллекторларда циклик сув бостиришни қўллаш. Маъруза режаси: 1. Турли хилма хилликка эга бўлган коллекторларда сув ҳайдашнинг хусусиятлари 2. Сув билан қатламни қамраш ҳакида тушунча 3. Турли хилма-хиллик шароитида сув ҳайдашнинг самараси. Адабиётлар 1. М.Ф.Мирчинк. Физика геологические проблемў повў-шения нефте- отдачи пластов, Недра, Москва, 1975 г. 2. Ш.К.Гелкотутдинов. Нефтеотдача коллекторов, Недра, Москва, 1970 г. Турлилиги юқори ва хилма-хил коллекторларга циклик сув ҳайдашнинг моҳияти шундан иборатки, қатлам тизимида даврий ўзгаришлар килиб, ҳайдаш ва олиш зоналарида босимнниг ўзгаришини вужудга келтириш ва шунинг натижасида энг кам ўтказувчанликка эга бўлган майда қатламча- ларни ишга туширишдан иборатдир. Бу усул паст қовушқоқликка эга бўлган ҳамда турли қатламчалардан ташкил топган қалин коллекторларда қўлланганда ўша энг паст коллекторлик хусусиятларга эга бўлган қатламча ва майдончаларни ҳам ишга тушириш имкониятини яратади. Коллектор- ларнинг гидрофил хусусиятлари, яъни қатламда сувнинг ушланиб қолиш хусусияти ҳам ўтказувчанликка эга бўлган коллекторда қатлам-суюқлик системасига ҳам яхши таъсир кўрсатади ва жараённинг самарадорлигига таъсир қилади. Усулнинг амалда қўлланилиши ҳар бир ишловчи ҳайдовчи ва олувчи қудуқлар иш тартибининг даврий равишда ўзгаришига, яъни улар тубидаги босимнинг, демак уларнинг қабул қилувчанлик ва берув- чанлик дебитларининг даврий ўзгаришига олиб келади. Агар тезликда ҳайдалаетган сув ҳисобига босим оширилса, ҳайдалиш чизиғида сув босилиши чегараланмаган жой билан нефтга тўйинганлик зонаси орасида мусбат босим фарқи ҳосил қилинса ва бу ҳолат маълум миқдордаги ҳайдалган суюқлик эластиклик ҳисобига бўлса ва улар юқори ўтказувчанликка эга бўлган қатлам қисмидан паст ўтказувчанликка эга бўлган қисмига ўтади. Натижада нефтга тўйинганликнинг бирқадар қайта 55 тақсимланиши содир бўлади, сув майда ғовакчалардан нефтни сиқиб чиқариб, унинг ўрнини эгаллайди. Агарда қатламда босим фарқининг мусбат белгидаги (яъни ҳайдовчи қудуқ остидаги босим билан олувчи қудуқ остидаги босим фарқи кўзда ту- тилади) ҳосил қилинса, сув паст ўтказувчанликка эга бўлган қатлам қисмини эгаллашга интилади, нефт эса у жойлардан чиқиб, ўтказувчанлиги юқорироқ бўлган зоналарга ўта бошлайди, шунга ҳаракат қилади, натижа- да суюқликнинг фазали ўзгариши содир бўлади. Шунда таркибида катта миқдорда сув бўлган суюқлик юқори ўтказувчан қатлам қисмидан ўтади. Шундай қилиб, вақти-вақти билан босим фаркини ўзгартириш ҳамда унинг йўналишини ҳам ўзгартириш қатламлар орасидаги турли ўтказувчанликка эга бўлган шароитни ҳосил қилади ва фазаларнинг қисман ўрин алмашуви- га олиб келади ва сувнинг кам ўтказувчан зонага, нефтнинг юқори ўтка- зувчан қисмларга ўтишига олиб келди. Бу ҳодиса босим фарқи қанча кўп бўлса шунча сувда капилляр кучлар кўпрок миқдорга эга бўлиб, кам ўтка- зувчан зоналарни эгаллашга тиришса, нефт кўпроқ юқори ўтказувчан зо- наларга интилади, натижада нефтнинг кўпроқ сиқиб чиқарилиши содир бўлади. Сунъий усулда ҳосил қилинган пульсация (вақти-вақти билан сув ҳайдалиши) кам ўтказувчанликка эга бўлган қатламча ва майдончаларни оддий сув ҳайдашга нисбатан кўпроқ ўз таъсирига олиши ва қамраши ҳам- да ўша жойлардан нефтни сиқиб чиқаришга эришувига олиб келиши аниқдир. Турли коллекторларда даврий сув ҳайдаш усулини қўллаш ўзининг сод- да ва қулайлиги билан кўп қатламли ҳамда қатлам-ларда кўп ўзгарувчан ўтказувчанликка эга бўлган конларда қўлланиши ҳамда қўллашнинг иқти- содий самарадорлиги ва қазиб чиқариш жараёнини такомиллаштириши билан аҳамиятлидир. Шундай конларни аксарият маҳсулдор қатламлари битта қудуқ тури билан қазилади. Шундай бўлгач қазиб чиқаришнинг оқилона тизимини танлашда кўпқатламли конларда улар орасидаги гидро- динамик алоқа мавжудлигини аниқлаш тақозо қилинади. Бундай конларда қатламлар орасидаги алоқа уларнинг капилляр кучлари орқали ижро қили- нади, яъни сувлар яхши ўтказувчан юқори қатламлардан кам ўтказувчан куйи қатламларга интилади. Баъзи ҳолларда бу ҳаракат миқдори анчаги- надир. Бунда нефтнинг яхши ўтказувчан қатламчалари интилиши, сувнинг кам ўтказувчан қатламчаларга кириб бориши қазиб чиқариш жараёнини жадаллаштиришга олиб келади. Баркарор усулда сув ҳайдашда унинг са- мараси деярлик сезилмаган ҳолда беқарор (вақти-вақти билан) сув ҳай- дашда унинг нефтберувчанликни оширишда сезиларли ҳиссаси мавжуд. Циклик (даврий) сув ҳайдаш жараёнида дастлабки даврда сув ҳайдаш кўпроқ, кейинги даврда озроқ бўлади. Оддий сув ҳайдашда эса иккала даврда бир хилдир, сув ҳайдашнинг даврийлик вақти ҳар бир кон учун алоҳида бўлиб, у ҳайдовчи қудуқлар билан олувчи қудуқлар орасидаги ма- софага ҳамда қатламнинг пъеўтказувчанлигига боғлиқ бўлади. Агар даврий сув ҳайдаш жараёни, ўтказилаетган майдон кичикроқ бўлса, бо- симларнинг ўзгариши ҳамма ҳайдовчи ва олувчи қудуқларда бир хил 56 бўлади ва уларнинг таъсир кучининг шиддати ҳам юқори бўлади. Натижа- да ҳайдовчи ва олувчи қудуқларнинг ҳам иш тарзи ўзгарувчандир. Қатламга сув ҳайдашнинг қатор тизими амалга ошириладиган конларда ҳайдовчи қудуқларга даврий ҳайдаш жараёнида оддий ҳайдаш кўзда тути- лади (буни шундай тушиниш мумкинки, ҳайдалаётган сув иккала ҳолатда ҳам бир хил бўлгани ҳолда даврий ҳолда ҳайдаш муддати икки марта кам, яъни мисол учун 6 соат сув ҳайдалиб, 6 соат тўхтатиб қўйилади ва ўша 6 соат давомида оддий ҳолатда 12 соат давомида ҳайдаладиган миқдор ҳай- далади). Шуни қайд қилиш лозимки, олувчи қудуқлар ҳам бу ҳолда даврий ишлаши тақозо этилади. Лекин амалда қудуқларни тўхтатиб, ишга туши- риш ва шу билан боғлик мураккабликлар олувчи қудуқларни барқарор ишлашини тақозо қилади. Лекин бундай ҳолларда қўлланган усулнинг са- марадорлиги бироз пасайиши кузатилади. Майдонли сув ҳайдаш тизимида даврий сув ҳайдашнинг турли туман вариантларини қўллаш мумкин. Усулни мустақил қўллаш ҳамда бошқа усуллар билан ҳамкорликда қўллаш мумкин. Бунда сувларга САМ қўшиш ёки ҳайдалаётган сувнинг йўналишини ўзгартириш ҳам мумкин бўлади. Ҳаракат йўналишини ўзгартириш қатламнинг қалинлиги бўйича қамрашни кўпайтириши билан биргаликда унинг майдон бўйича қамрашини ҳам яширишга эришмоқ мумкин бўлади. 90 0 га йўналишни ўзгартириш беш нуқтали сув бостиришда ҳайдовчи қудуқларнинг қандай жойлашганлигига карамасдан яхши натижалар беради, етти нуқтали тизимда эса ҳайдалиш йўналишини 60 0 га бурилса, мақсадга мувофиқроқ бўлади. Тўққиз нуқтали тизимда эса 45 0 га буриш яхшидир. Шундай қилиб, фильтрацион оқимнинг майдондаги йўна-лишини даврий ўзгартириш ҳамда суюқликлар ҳаракатини йў-налиш бўйича даврий ўзгартириш (ҳаракат чизиқларига перпендикуляр ҳолатда) даврий сув ҳайдаш ва унинг йўналишларини ўзгартириш сув ҳайдашнинг асосий хусусиятларидандир. Циклик сув ҳайдашнинг асосий омили ундаги ҳайдаш босимининг юқорилиги бўлиб, босим фарқи қанча кўп бўлса, унинг самараси шунча юқори бўлади. Бу ҳолат қазиб чиқариш жараёнини жадаллаштиришга олиб келади. Бунда казиб чиқариш жараёнига кам ўтказувчанликка эга бўлган қатламча ва майдончалар ишга туширилиб кетади. Оддий сув ҳай- даш жараёнида эса ўша жойлар таъсиридан ҳоли бўлиб қолар эди. Циклик сув ҳайдаш жараёнида сув ҳайдаш натижасида олувчи қудуқлар билан ҳайдовчи қудуқлар орасида шундай ҳолат юзага келади; Ҳайдовчи қудуқларда сув ҳайдалаётган вақтда олувчи қудуқларда де- бит ноль ёки милимал даражада бўлади, сув ҳайдаш тўхтатилганда эса олувчи қудуқлардаги кўрсатгич максимал ҳолатда бўлади. Конларда акса- рият олувчи қудуқлар тўхтатил-майди ва улардаги бундай кескин ўзга- ришлар сезилмаслиги мумкин, лекин барибир дебитлардаги ўзгаришлар кузатилади. Циклик сув ҳайдаш жараёнида сув нефт чизиғининг силжиши ҳам ан- чагина текис бўлиши кузатилади. 57 Коллекторлардаги ўтказувчанликнинг камайиши туфайли ҳайдовчи қудуқларнинг қабул қилиш хусусияти камайиши кузатилади. Бундай ҳол- ларда терриган коллекторларда фторид ва хлорид кислота аралашмасидан қудуқ тубини ишлаш яхши натижалар беради, карбонат коллекторларда эса хайдовчи қудуқлар туби хлорид кислота билан ишлагандла кўзда ту- тилган натижаларга эришилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling