Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Давлат шакли тушунчаси, унинг таркибий қисмлари


Download 5.55 Mb.
bet27/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

3.2. Давлат шакли тушунчаси, унинг таркибий қисмлари
Умуман олганда, давлат қурилишида давлат шакли катта аҳамиятга эга. Янги давлатлар ташкил топаётганда, айниқса, унинг шакли тўғри танланиши, жорий этилиши муҳим. Давлат шакли бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули (тартиб, режим) тушунчаларини ўз ичига олади. Давлат бошқарув шакли давлат ҳокимияти ва бошқарувни тузиш ҳамда ташкил этиш­нинг муайян тартиби ҳисобланади. Бошқарув шаклининг энг қа­димги ва ҳозирги кунга қадар ривожланиб келаётган шакли монар­хия ва республика саналади. Айтайлик, монархия кўпроқ қадимги Шарқ, шу жумладан Турон заминида ташкил топган давлатлар шакли эди. Монархиянинг ўзи ҳам мутлақ монархия ва чекланган монархия кўринишларига эга. Давлатнинг республика шакли эса президентлик, парламентар ва аралаш республика кўринишларида ўз ифодасини топади1.
Агар давлат шакли тушунчасини атрофлича таҳлил этадиган бўлсак, аввало, шуни таъкидлаш керакки, бутун жамият ич-ичига сингиб кетувчи сиёсий ташкилот сифатида, ҳокимият тизими сифатида давлат турлича тузилиши, яъни турлича шаклга эга бўлиши мумкин. Уни қандай қилиб яхшироқ ташкил этиш, тузиш устида одамлар давлат юзага кела бошлаган пайтлардан буён бош қотириб келишади, десак, янглишмаган бўламиз. Зеро, кишилар давлатга уюшган жамиятда яшар эканлар, уларнинг бутун ҳаётларию фаровон-турмуш тарзлари айнан шунга боғлиқ бўлади. «Шакл буюмга ҳаёт бахш этади», дейишган эди римлик юристлар. Бинобарин, давлат шакли тушунчаси давлатшуносликнинг энг муҳим мазмуний тавсифларидан биридир.
Энг аввало, давлат шакли халқлар ҳаётига бефарқ қарайдиган «мавҳум тушунча» ҳам, «сиёсий чизги» ҳам эмас, балки ҳаёт тарзи ва халқнинг жонли ташкилотидир. Халқ ўз ҳаёт тарзини тушуниши, айнан «шундай» ташкил бўлишни уддалаши; шу тузум қонунларини ҳурмат қилиш ҳамда шу ташкилотга ихтиёрий ҳиссасини қўшиши зарур. Бошқача айтганда, айнан халқнинг жонли ҳуқуқий онг давлат шаклини рўёбга чиқаради, унга ҳаёт, куч бахш этади; бинобарин, давлат шакли, энг аввало, халқ ҳуқуқий онги даражасига, халқ томонидан тўпланган тарихий сиёсий тажрибага, унинг ирода кучи ва миллий хусусиятига боғлиқ бўлади».
Гапни «давлат шакли» тушунчасига оид турли нуқтаи назарлар мавжудлигидан бошлаш ўринли деб ўйлаймиз. Жумладан, айрим муаллифлар уни фақат тор маънода изоҳлайдилар. Уларнинг фикрига кўра, бу – фақат бошқарув шакли холос. Бошқа муаллифлар бу тушунчани кенг маънода талқин этишади. Зотан, улар мазкур тушунчага бошқарув шакллари мажмуи билан давлат тузилиши шаклини киритадилар.
Бироқ бу каби нуқтаи назарлардаги фарқлар шу ёндашувлар билангина чекланмайди. Давлатнинг ички ва ташқи шаклларини фарқловчи муаллифлар ҳам бор. Ички шакл деганда, демократия, ташқи шакл деганда эса, сиёсий ҳокимиятнинг аниқ ташкилоти тушунилади (Д. А. Керимов). Ушбу нуқтаи назар нималарга асосланганлигини қуйидагича изоҳлаш мумкин: модомики, демократия сиёсий тартибнинг бир кўриниши экан, уни давлатнинг ички шакли сифатида тушуниш зарур, бошқарув ва давлат тузилиши шакллари мажмуи эса ташқи шаклни ташкил этади.
Шундай қилиб, давлат шакли деганда, уч таркибий қисм (ёки жиҳат) – бошқарув шаклидавлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули биргаликда олинган сиёсий ҳокимият ташкилоти тушунилади (С. А. Комаров).
Давлат шаклининг уч жиҳати мавжудлигига ишонч ҳосил қиламиз. Булар: бошқарув шакли, яъни давлат ҳокимияти ва бошқарувни тузиш ҳамда ташкил этишнинг муайян тартиби;
– давлат тузилиши шакли, яъни давлатнинг ҳудудий тузилиши, марказий, минтақавий ва маҳаллий ҳокимиятларнинг ўзаро муноса­батлари муайян тартиби;
– сиёсий (давлат) идора усули, яъни сиёсий давлат (ҳоки­мияти)ни амалга ошириш усул ва методларидир.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling