Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


-расм. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида тўлиқ


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

3.4-расм. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида тўлиқ 
бўлмаган иш кунида меҳнат қилаётган ходимларнинг иш 
билан умумий бандликдаги улуши (жамига нисбатан %) 
ХМТнинг “2018 йилда жаҳонда иш билан бандлик ва ижтимоий 
ҳимоя истиқболлари” деб номланган маърузасида таъкидланишича, 
2018 -йилга келиб иш билан беқарор бандликнинг кўлами жаҳонда 1,4 
миллиард кишига етган, экспертларнинг баҳолашича, 2019-йилда 
ушбу кўрсаткич яна 35 миллион кишига ортади. Ривожланаётган 
давлатларда эса ҳар тўрт ходимдан учтаси иш билан бандликнинг 
беқарор шаклида меҳнат қилмоқда. 
ХМТ экспертларининг фикрига кўра, иш билан беқарор бандлик 
муносиб меҳнат шарт-шароитлари ва сифатли иш жойлари мавжуд 
эмаслиги, меҳнат унумдорлиги даражасининг пастлиги, меҳнатга 
лаёқатли аҳоли айрим тоифаларининг (аёллар, ёшлар, ногиронлиги 
бўлганлар) камситилиши, меҳнат бозорининг беқарорлиги билан 
боғлиқдир.
Иш билан беқарор бандликнинг мазмуни ва шаклларини таҳлил 
этишда унинг икки: ташкилий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий 
хусусиятларини эътиборга олиш керак: 
Австралия
Япония
Буюк Британия
Германия
Канада
27,9
26
23,3
19,6
18,8


71 
1. Иш билан бандликнинг ташкилий-техникавий хусусияти 
замонавий товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишнинг 
техникавий-технологик асослари ва ишлаб чиқаришни ташкил 
этишдаги ўзгаришлар билан боғлиқдир. Шу жиҳатдан ҳозирги даврда 
иш билан бандлик кўп жиҳатдан ностандарт шаклни олмоқда ва тез 
ўзгариб бораётган техникавий-технологик ва ахборот янгиликларига 
мослаштиришни талаб этмоқда. 
Натижада замонавий иш билан бандлик инқилобий 
ўзгаришларга дуч келяпти. Улар қуйидагилардан иборатдир: 
• 
иш билан бандликнинг таркиби ўзгармоқда, иқтисодиёт-
нинг анъанавий тармоқларида иш жойлари камайиб бораётган 
шароитда фаолиятнинг инновацион соҳалари: фан, маданият, таълим, 
бошқарув ва бошқаларда янги иш жойлари яратилмоқда. Бу ўринда 
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш фаолиятга эҳтиёж 
ортмоқда; 
• 
меҳнат ва тадбиркорлик муносабатларининг бошланиши ва 
якунига етиши ўртасидаги муддат қисқармоқда, меҳнат тартиби 
тобора эгилувчан бўлиб бормоқда; 
• 
иш жойлари айниқса иш билан масофада бандликда иш 
берувчилар томонидан назорат қилигнадиган ҳудудлар ташқарисига 
кўчмоқда; 
• 
ёлланма меҳнат соҳаси қисқармоқда иш билан мустақил 
бандлик ва меҳнатни ташкил этишнинг бошқа шакллари кенгайяпти. 
Шу тарзда иш билан бандлик янги моделининг ташкилий-техникавий 
хусусияти объектив равишда давомийлиги, шарт-шароитлари ва 
ташкил этилиши нуқтаи назаридан тубдан ўзгармоқда. 
2. Замонавий иш билан бандликнинг ижтимоий-иқтисодий 
хусусияти ёлланма ходимлар, иш билан мустақил бандлар ва 
тадбиркорлар салмоқли қисмини меҳнат ва тадбиркорлик муносабат-
ларининг янги ташкилий-техникавий моделларига ўтишга мажбу-
рлаяпти. Бу меҳнат бозорида рақобатни кучайтирмоқда ва 
тадбиркорлик салоҳиятига янги талаблар қўймоқда.


72 
Аҳолининг иш билан бандлиги беқарор шаклларига фақат 
иқтисодий эмас, шунингдек ижтимоий вазифаларни ҳам ҳал этувчи 
воситаси сифатида қараш мумкин. Бу меҳнат ресурсларини меҳнат 
фаолиятига жалб этиш даражасини оширишни таъминлайди, қисман 
ва масофада туриб ишлаш учун шарт-шароит яратади, меҳнат 
бозорининг конъюнктура ўзгаришига тезкор ва самарали жавоб 
беради, иш берувчининг меҳнат ресурсларидан фойдаланиш билан 
боғлиқ харажатларини мақбуллаштиради. 
Шу билан биргам ходимлар салмоқли қисмининг иш билан 
бандликнинг янги ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий 
талабларига мажбуран бўйсуниши тўла иш куни(ҳафтаси, ойи)да 
меҳнат фаолиятини амалга ошириш мустаҳкамлаб қўйилган қонуний 
муддатсиз меҳнат шартномаларини бузмоқда. Бунинг оқибатида 
стандарт иш билан бандликда иш жойида хавфсизлиги таъмин-
ланадиган ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш, иш ҳақи суғурта 
тўловлари ва бошқа меҳнат ҳамда ижтимоий кафолатлардан маҳрум 
қилинмоқда. Бунинг устига иш билан бандликнинг эгилувчан 
шакллари стандарт иш билан бандликда ходимларнинг муносиб 
меҳнат шароитларида фаолиятни амалга оширишларининг асосий 
ҳимоячилари бўлган касаба уюшмаларнинг ролини заифлаштиришга 
олиб келмоқда.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling