Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

III БОБ. ИШ БИЛАН БАНДЛИКНИНГ 
ЗАМОНАВИЙ ШАКЛЛАРИ, ИМКОНИЯТЛАРИ 
ВА МУАММОЛАРИ 
3.1. Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши ва 
меҳнат муносабатларининг янги шакллари 
XXI асрнинг иккинчи ўн йиллиги компьютерлаштириш
3D технологиялари, робот техникаси ва меҳнатнинг бошқа замонавий 
воситалари, янги технологиялар кенг ёйилиши билан ажралиб 
турмоқда. Бунинг натижасида анъанавий хизмат кўрсатиш, савдо, 
бошқариш соҳаларидаги фаолият турлари, таълим, санъат, 
ҳуқуқшунослик, коммуникациялар тармоқларида иш билан 
бандликнинг шакллари тубдан ўзгариб бормоқда. Шу туфайли аввалги 
индустриал жамиятдан янги, инновацион иқтисодиётга ўтиш 
кузатилмоқда. Бу қуйидаги хусусиятларда ўз ифодасини топмоқда: 
• 
иқтисодиётда ниҳоятда самарали саноат, билимлар 
индустрияси, ялпи ички маҳсулот ҳажмида юқори сифатли ва 
инновацион хизматларни қамраб олган инновацион сектор устунлик 
қила бошлади; 
• 
иқтисодиётда миқдор жиҳатдан ўсишдан кўра кўпроқ сифат 
жиҳатдан янги инновацион ўзгаришларга мойиллик аён бўлмоқда; 
• 
иқтисодий фаолиятнинг барча турларини кескин рақобат 
қамраб олган; 
• 
“меҳнат” омили “инсон капитали” томон ўзгармоқда: бу –
меҳнат бозорида юқори малакага, ижодий ва илмий салоҳиятга эга 
ходимларга талабни кучайтирмоқда. 
Юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш пировард 
маҳсулотда 
янги 
билимларнинг 
улуши 
катта 
бўлишидан 
манфаатдорликни намойиш қилмоқда. Ушбу ўзгаришлар умумий 
тарзда тез ва муттасил янгиланиб бораётган билимларни тобора 
кенгроқ жорий этиш, техникавий-технологик инновациялардан 
фойдаланган ҳолда эскириб қолган операцияларни бажаришда 
шахснинг ақли ва ижодий қобилиятидан юқори унум билан 


66 
фойдаланишни тақозо этмоқда. Натижадаишлаб чиқаришда яқин 
вақтларгача анъанавий меҳнат муносабатлари билан бир қаторда 
меҳнат муносабатларининг янги, ностандарт тизими шаклланмоқда.
Анъанавий ҳисобланадиган меҳнат муносабатлари ҳам ўз 
афзалликларига, ҳам камчиликларига эга эди. Ушбу тизимда ходим 
учун камроқ ишлаган ҳолда барқарор даромадга эга бўлиш (рамзий 
меҳнат фаолияти учун рамзий иш ҳақи олиш), таваккалчилик 
қилмаслик, хизмат вазифасида кафолатли кўтарилиб бориш ва 
ҳоказолар хос бўлган. 
Анъанавий ҳисобланадиган меҳнат муносабатлари учун иш 
билан бандликнинг анъанавий шакллари учун қуйидагилар хос: 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling