Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

2.2. Хотин-қизлар тадбиркорлигини 
ривожлантириш вазифалари 
Мамлакатда рақобатбардош бўлмаган хотин-қизларни иш 
билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳам давлат томнидан 
изчил амалга ошириб келинмоқда. Давлат дастурларида аёлларни 
иш билан таъминлаш оилавий бизнес, касаначилик, ҳунарманд-
чиликни ривожлантириш орқали амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистонда аҳолининг қарийб 51,0 % дан ортиғини хотин-
қизлар ташкил этади. Ҳозирги кунда иқтисодиётнинг турли 
тармоқларида, бошқарув ва ишлаб чиқариш соҳаларида 62,0 % дан 
зиёд аёллар ишламоқда. Охирги 5 йил ичида аёллар иқтисодиётнинг 
турли соҳаларида иш билан банд бўлганларнинг 46,0 % ни, 
жумладан, саноатда 52,0 %, савдода 37,0 %, соғлиқни сақлашда 73,0 
%, қишлоқ хўжалигида 48,0 %, таълим тизимида 60,0 %, бошқарув 
соҳасида 32,0 % ни ташкил қилмоқда. 
Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларининг 120 мингдан зиёдини, хусусан фермер хўжалик-
ларининг 4 минг 551 нафарини хотин-қизлар бошқармоқда. Сўнгги 
10 йил давомида кичик ва хусусий корхоналарни бошқараётган 
аёллар сони 1,6 баробарга ўсди. Уларнинг 40,0 % дан ортиғи кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг раҳбарларидир. 
Ўзбекистонда ишлаб чиқариш жараёнларини халқаро 
андозалар талаблари даражасида йўлга қўйиш, барқарор иқтисодий 
ўсишга эришиш, истеъмол моллари бозорини сифатли товарлар ва 
хизматлар билан тўлдириш, айниқса, аҳолини иш билан 
таъминлашда ҳам аёллар тадбиркорлигининг аҳамияти беқиёс 
ҳисобланади. 
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, аёлларда тадбиркорлик 
кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш 
ҳамда имтиёзли кредитлар билан таъминлашга кўмаклашиш, уларни 
тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш Ўзбекистон Хотин-қизлар 
қўмитасининг асосий дастурий вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Оила аъзолари ўз мулкий жавобгарлиги остида товарлар 
ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва 


53 
реализация қилиш ҳисобига даромад (фойда) олиш мақсадида 
оилавий корхона ташкил этиш ҳуқуқига эгалар. 
Оилавий корхона:
 
мустақил равишда товарлар ишлаб чиқаришга (ишлар 
бажаришга, хизматлар кўрсатишга) доир фаолиятни ташкил этиш, 
ишлаб чиқарилган товарларни (ишларни, хизматларни) тасарруф 
этиш ва уларга нарх белгилаш;
 
мустақил 
равишда 
ўз 
молиявий 
маблағларини 
шакллантириш ва қарз (кредит) маблағларини жалб этиш, шу 
жумладан дастлабки (бошланғич) капитални шакллантириш учун 
кредитлар олиш;
 
лизинг ва суғурта хизматларидан фойдаланиш;
 
шартномалар тузиш, шу жумладан товарларни (ишларни, 
хизматларни) харид қилиш ва реализация қилиш учун шартномалар 
тузиш;
 
тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) 
олиш;
 
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқларига 
эгадир. 
Мамлакатда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, 
оилавий бизнесни йўлга қўйиш, кредитлар бериш, кредит 
уюшмаларини ташкил этиш дастурлари ишлаб чиқилган. Хотин-
қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш жамоат фонди 
ҳам тузилди. Фонд маблағлари ҳисобидан хотин-қизларни иш билан 
бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, 
қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий 
тадбиркорликка, ҳунармандликка кенг жалб этиш чоралари 
кўрилмоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Бозор 
тизимини ривожлантириш марказида бевосита хотин–қизлар учун 
“Ўз бизнесингни ўзинг бошла”, “Бизнес билан танишув” ва бошқа 
махсус курслар фаолият юргизмоқда. Натижада аёллар ўртасида 
фаол тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг оиладан, фарзанд 
тарбиясидан ажралмаган ҳолда касаначилик, томорқачилик билан 
шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. 


54 
Ўзбекистонда рақобатбардош бўлмаган хотин қизларнинг иш 
билан бандлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб 
масалаларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2018-йил 14-июлдаги “Аҳоли 
бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва 
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 
аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш бўйича ҳар йили 
тасдиқланадиган дастурларни амалга ошириш, рақаботбардош 
бўлмаган хотин қизлар учун бўш ва квоталанадиган янги иш 
ўринларига жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, 
ўзини ўзи иш билан банд қилишнинг самарали шаклларини 
ривожлантириш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўрсатилган. 
Бундан ташқари ушбу қарорда хотин-қизларнинг ишчанлик 
фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ва 
уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича давлат 
хизматларидан фойдаланиш имконияти, сифати ва тезкорлигини 
оширишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
қабул қилиниши белгилаб берилди. Бундай ҳужжатларнинг қабул 
қилиниши Республика ҳудудларида ва қишлоқ жойлардаги меҳнат 
бозорида хотин-қизлар, кам таъминланган оила аъзоларининг иш 
билан бандлигини тартибга солиш масалаларига хизмат қилади. 
Ўзбекистонда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида 
ҳудудий меҳнат бозорларида рақобатбардош бўлмаган хотин-қизлар 
ўртасида касаначилик ва бошқа меҳнат турларини ривожлантириш 
мақсадида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни ҳамда оилавий тадбиркорликка микрокредитлар 
ажратилмоқда. Бундай микрокредитлар асосан турмушида оғир 
ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган 
оилаларнинг аъзоларига ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд 
қатламларига “гаров таъминоти”сиз энг кам иш ҳақининг 100 
баравари миқдоридан ошмаган миқдорда ажратилади. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари 
вазирлиги 
аҳоли 
бандлигига 
кўмаклашиш 
марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз кам таъминланган оилаларда 
яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган 


55 
харажатларни молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш 
жамғармасидан касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар 
ажратилишини таъминлайди. 
Солиқ кодексида 10 ёки ундан ортиқ фарзанди бўлган аёллар, 
икки ёки ундан ортиқ фарзанди бўлган ёлғиз оналарга, хавфли (оғир) 
ва зарарли шароитларда ишлаётган аёлларга солиқ тўлашда 
имтиёзлар кўзда тутилган. 
Ўзбекистон ишбилармон аёлларининг “Тадбиркор аёл” 
уюшмаси ташкил этилган. Уюшма аёлларни тадбиркорлик 
фаолиятини олиб боришга жалб этиш, айниқса қишлоқ хотин–қизлар 
учун микрокредитларнинг имтиёзли турларидан фойдаланиш бўйича 
кенг тарғибот ишларини олиб бормоқда. Унинг вилоят бўлимларида 
ташкил этилган ресурс марказлари хотин-қизларни тадбиркорликка 
кенг жалб этишга, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлан-
тиришга хизмат қилмоқда. 
Тадбиркорликни ривожлантириш орқали аёлларни иш билан 
бандлигини 
ошириш 
жараёни 
бугунги 
куннинг 
долзарб 
масалаларидан бири сифатида у тадбиркорликни ривожлантириш-
нинг ташкилотчиларидан бири ҳисобланади.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling