Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

II БОБ. МЕҲНАТ БОЗОРИДА 
РАҚОБАТБАРДОШЛИКНИ ОШИРИШДА 
ИНСОН КАПИТАЛИ ОМИЛЛАРИ 
2.1. Меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган 
аҳолини иш билан бандлигининг кафолатлари 
Меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳоли тоифалари – 
кекса ёшдагилар, ногиронлиги бўлганлар, аёллар мавжуд. Уларнинг 
меҳнат қилиш ҳуқуқининг кафолатлари халқаро ҳужжатларда ҳам, 
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив–
ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган. 
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда 
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ишсизлар, ёшлар, аёллар, меҳнат 
бозорида иш топишга қийналадиган шахсларга, ижтимоий муҳофазага 
муҳтож аҳоли тоифаларини ишга жойлаштириш кафолатларини 
рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган. 
Ҳудудларда ташкил этилаётган янги иш ўринлари асосан 
эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ таълим муассасаларининг 
битирувчиларига, аёллар ва ногиронлиги бўлган аҳолининг ижтимоий 
қўллаб-қувватлашга муҳтож тоифаларини ишга жойлаштириш учун 
ажратилади. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим шакли 
бўлган оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун «Оилавий 
тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
оилавий бизнес учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш, иш 
ўринлари ташкил қилиш имкониятини яратади.
Оилавий тадбиркорликда фаолиятни ташкил қилишнинг бошқа 
шаклида бўлмаган иш куни ва меҳнат тақсимоти имконияти мавжуд, 
бу эса ишлаб чиқаришга, бошқа холатларда «банд бўлмаганлар» 
қаторида бўлган, ёш болали аёлларни, ўқувчилар ва аҳолининг меҳнат 
бозорида рақобатбардош бўла олмайдиган бошқа тоифаларини қисман 
бўлса-да, оддий шароитларда жалб қилиш имконини беради. Ушбу 
ташкилий шакл меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган ёшларга 


48 
меҳнат фаолияти ва тадбиркорликка киришиши учун қулай ва 
ижтимоий мақбул шароитни яратади. 
Меҳнат бозорида рақобатбардош бўла олмайдиган аҳолининг 
ижтимоий муҳофазага муҳтож тоифаларининг иш билан бандлигини 
таъминлаш учун аёллар кўплаб банд бўлган соҳаларда (енгил, 
тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ва бошқалар) иш ўринлари ташкил 
қилишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. 
Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ногирон-
лиги бўлганлар ҳуқуқлари тўғрисидаги 159–сонли конвенциясида 
БМТга аъзо давлатлар ногиронлиги бўлганларнинг бошқалар билан 
тенг равишда меҳнат қилиш ҳуқуқини тан олиши, уларнинг бу 
ҳуқуқларини таъминлаши ва меҳнат фаолияти билан шуғулланишини 
рағбатлантиришлари зарурлиги белгилаб қўйилган. 
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ногиронлиги бўлганларнинг 
касбий реабилитацияси ва иш билан бандлиги тўғрисидаги 159–сонли 
конвенцияси ҳам ногиронлиги бўлганларнинг ижтимоий реабили-
тациясига кўмаклашиш мақсадида уларнинг ўзларига тўғри келадиган 
ишга эга бўлиш ва ушбу иш жойларини сақлаш ҳуқуқларини 
таъминлаш мақсадида қабул қилинган. 
Халқаро меҳнат ташкилотининг Оилавий мажбуриятларга эга 
меҳнаткаш эркаклар ва аёллар учун тенг муомала ва тенг имкониятлар 
тўғрисидаги 156–сонли конвенциясида ана шу тоифа шахслар пул 
тўланадиган иш билан шуғулланиш ҳуқуқини камситилмасдан амалга 
ошириш имкониятига эга бўлишлари зарурлиги кўрсатилган. 
Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигида ҳам меҳнат бозорида 
рақобатбардош бўлмаган аҳоли тоифаларининг иш билан бандлиги 
кафолатлари мавжуд. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги 
қонуннинг 7–моддасида аҳолининг айрим тоифаларини ишга 
жойлаштиришда қўшимча кафолатлар берилиши белгиланган: 
– 
ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва 
меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган 
шахсларга, шу жумладан ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва 
ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп 
болали ота-оналар; 


49 
– 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини 
тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат 
грантлари асосида таълим олган битирувчилар; 
– 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли 
ҳарбий хизматдан бўшатилганлар; 
– 
ногиронлиги бўлганларга ва пенсия ёшига яқинлашиб 
қолган шахслар; 
– 
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд 
қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган 
шахслар; 
– 
одам савдосидан жабрланганларга қўшимча кафолатларни 
таъминлайдиган барча фуқароларга қўшимча кафолатлар белгиланган. 
Қўшимча кафолатлар қўшимча иш жойлари, ихтисос-
лаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлиги бўлганлар 
меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, иш ўргатишнинг махсус 
дастурларини ташкил этиш, корхона, муассаса ва ташкилотларга 
меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиаган фуқароларни ишга 
жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш, 
шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чоралар 
билан таъминланади. 
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ижтимоий 
муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш 
ўринларининг энг кам сонини белгилайди ва иш билан банд қилиб 
қўяди. Бунда: 
– 
ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногиронлиги 
бўлган болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни 
тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни 
уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга 
бўлган; 
– 
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг 
касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган; 
– 
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – 
уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган; 
– 
ногиронлиги бўлган фуқаролар учун – меҳнат шароитлари 
бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини 


50 
тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат 
фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган 
ҳолда) берадиган; 
– 
аҳолини иш билан бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) 
марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига 
яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб 
қилмайдиган; 
– 
жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони 
ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий 
чоралар кўрилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги 
ҳисобга олинган ҳолдаги, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган 
шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари 
тайёрланиб меҳнат билан банд қилиб қўйилиши керак. 
Иш берувчи иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори 
ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш учун қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва 
бошқа органлар томонидан юбориладиган меҳнат бозорида 
рақобатбардош бўлмаган аҳолининг айрим тоифаларини ишга қабул 
қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад 
этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари белгиланган тартибда 
жавобгарликка тортилади. 
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган фуқароларни касбга 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларида
шу жумладан ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, 
шунингдек ногиронлиги бўлган ходимлар жамоат бирлашмаларининг 
корхоналарида ижтимоий таъминот муассасалари билан биргаликда 
ногиронлиги бўлган ходимларни реабилитация қилишнинг якка 
тартибдаги дастурига мувофиқ таъминланади. 
Ходимларининг сони йигирма кишидан ортиқ бўлган 
корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари ногиронлиги бўлганларни ишга жойлаштириш 
учун ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш 
жойларининг энг кам сонини белгилайди ва захирада сақлайди. 
Ногиронлиги бўлган фуқаролар меҳнатидан фойдаланиш учун 
ногиронлиги бўлганла ходимларнинг эҳтиёжларини ва маҳаллий 


51 
хусусиятларни 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
ихтисослаштирилган 
корхоналар, цехлар ва участкалар ташкил этилади. Кўзи ожиз 
ногиронлиги бўлган ходимлар шароитлари ўз имкониятларига мос 
келадиган ишлаб чиқаришда иштирок этишда имтиёзли ҳуқуққа эга. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар уйда 
ишловчи ногиронлиги бўлган фуқароларга, шунингдек тадбир-
корлик фаолиятини амалга оширувчи ногиронлиги бўлганларга 
мазкур фаолият учун яшашга мўлжалланмаган жойлар берилишида, 
хом ашё олиши ва маҳсулот сотишида зарур ёрдам кўрсатадилар. 
Ногиронлиги бўлганлиги туфайли ходимлар билан меҳнат 
шартномаси тузишни ёки иш юзасидан уни юқори лавозимга 
кўтаришни рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш 
берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, ногиронлиги бўлган 
ходимларни уларнинг розилигисиз бошқа ишга ўтказишга йўл 
қўйилмайди. Ногиронлиги бўлган ходимлар ўз меҳнат қобилиятини 
тиклаганидан кейин илгариги ишига ёки шунга тенг ишга 
жойлашиш ҳуқуқига эгадирлар. 
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган 
фуқароларни Ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб 
қўйиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, ногиронлиги бўлган 
фуқаролар учун банд қилиб қўйиладиган иш жойлари: 
– 
ногиронлиги бўлган болалари бор кўп болали ота-оналар 
учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича 
вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш 
жадвалига эга бўлиши; 
– 
ногиронлиги бўлган фуқаролар учун – меҳнат шароитлари 
бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини 
тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат 
фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган 
ҳолда) берадиган бўлиши зарур. 
Меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган, ногиронлиги 
бўлган фуқароларни иш билан бандлигининг кафолатларини 
Ўзбекистонда давлат томонидан назорат қилинади ва бу масалани 
ҳеч қандай тўсиқсиз ижобий ечиш чора-тадбирлари белгиланади. 


52 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling