Халқаро иқтисодий интеграция


Download 209.04 Kb.
bet3/19
Sana21.06.2023
Hajmi209.04 Kb.
#1640530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
26- MAVZU. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОН

Эркин савдо зонаси – мамлакатларнинг ўзаро савдода божхона божлари ва миқдорий чекловларни бекор қилиш мақсадидаги бирлашуви. Иштирокчи мамлакатлар бу босқичда ўзаро савдо тўсиқларини бекор қилади, лекин учинчи мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларда тўла эркинликни сақлаб қоладилар (масалан, божхона божларини ёхуд бошқа чеклашларни бекор қилиш ёки янгиликларни киритиш ва савдо-иқтисодий шартномалар, битимлар тузиш ҳуқуқлари).

Божхона иттифоқи – ўзаро савдода тўсиқлар бекор қилинган ва аъзо бўлмаган мамлакатларга нисбатан ягона божхона тарифлари асосида умумий ташқи савдо сиёсати олиб бораётган мамлакатлар гуруҳи. Интеграциянинг бу босқичида давлатлар фақат ўзаро тўсиқларни бартараф этибгина қолмай, балки ташқи савдо тўсиқларининг ягона тизимини ва учинчи мамлакатларга нисбатан божхона божларининг ягона тизимини ташкил қиладилар. Бунда иштирокчи мамлакатлар чегаралари билан белгиланган ягона божхона макони вужудга келади.

Умумий бозор – аъзо мамлакатлар ўртасида товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва капиталнинг эркин ҳаракатини таъминлашга эришишга ҳаракат қилаётган мамлакатлар гуруҳи. Бу босқичда мамлакатлар ўз миллий чегаралари орқали нафақат товарлар, балки барча ишлаб чиқариш омиллари – капитал, ишчи кучи, технология ва маълумотларни эркин ҳаракати ҳақида келишадилар. Божхона иттифоқини умумий бозорга айлантириш жараёни фақат савдони эмас, балки иқтисодий сиёсатнинг бошқа соҳаларини ҳам қамраб олувчи қонуний меъёрларни уйғунлаштириш масалаларини ҳал этиш билан боғлиқ.

Иқтисодий ва валюта иттифоқи – ишлаб чиқариш омилларининг эркин ҳаракати таъминланган, ижтимоий-иқтисодий, жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика, валюта-молия соҳаларида ягона сиёсат амалга оширилаётган, умумий валюта муомалага киритилган мамлакатлар гуруҳи.

Тўлиқ интеграция – ягона иқтисодий, валюта ва сиёсий иттифоқнинг шаклланиши, жумладан, ташқи сиёсат, қонунчилик ва ички ишлар соҳасида умумий сиёсатнинг амалга оширилиши, ягона фуқароликнинг жорий этилиши. Тўлиқ интеграция шароитида миллий даражадан устун турадиган тартибга солувчи институтлар шакллантирилади. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир аъзо мамлакат ва иттифоқ имкониятларини ўзаро манфаатли асосда бирлаштириш учун кенг имкониятлар яратади.


Download 209.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling