- танбеҳ;
- ҳайфсан;
- қаттиқ ҳайфсан;
- лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда жарима (муқаддам бўлмаган)
- махсус унвонини бир поғона пасайтириш;
- эгаллаб турган лавозимидан озод этиш;
- гаупвахтада ҳибсда ушлаб туриш;
- ички ишлар органларидан бўшатиш.
Қуйидагилар хизмат интизомини қўпол равишда бузиш сирасига киради:
- ходимнинг сабабсиз равишда узлуксиз уч кундан ортиқ муддатда хизмат жойида бўлмаслиги;
- хизмат жойида спиртли ичимлик, гиёҳвандлик воситаси ёки бошқа моддалар таъсирида маст ҳолатда бўлиш;
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини бузиш.
3-иловасига мувофиқ “Пул таъминоти бўйича Низом”
Ходимларга хорижий тилни билганлиги ва хизматда фойдаланганлиги учун 5 фоиздан 20 фоизгача устама ҳақ тўлаш
Тергов, Жиноят қидирув, терроризмга қарши курашиш хизматлари ходимларига:
- энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача бўлган миқдорда махсус тоифа разрядлари учун тўлов;
- энг кам иш ҳақининг 4 бараваридан 10 бараваригача миқдорда мукофот тўловлар (шов-шувли жиноят очганлиги учун);
Хизмат йилларига фоиз ҳисобида қўшимча ҳақлар 20 йил хизматга 30фоиз, 25 йилдан ортиқ хизматга 40 фоиз устама ҳақ бериш белгиланди
- уй-жойга муҳтож ходимларга яшаш шароитларини яхшилаш учун энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача бўлган микдорда 5 йилдан ошмаган муддатга қарз бериш;
- тўй ва бошқа маросимлар учун энг кам иш ҳақининг 2 бараваригача, оғир касаллика дучор бўлган ходимларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваригача бўлган моддий ёрдам бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |