«Хўжалик» бу маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субъект. «Ҳисоб»


Download 173.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana26.01.2023
Hajmi173.34 Kb.
#1125333
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Glossariy

Сифат тамойиллари деганда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ахборотларини 
сифат жиҳатларини ифодаловчи тамойиллар тушунилади.   
Активлар - аввалги даврларда содир этилган ҳодисалар натижасида олинган ва 
корхона томонидан назорат қилинадиган, уларни фойдаланишдан келажакда иктисодий 
наф олиниши кутиладиган ресурслардир. 
Мажбуриятлар - бу аввалги даврларда содир этилган ҳодисалар натижасида пайдо 
бўлган корхонанинг жорий қарзи, ушбу қарзлар қайтарилиши натижасида корхонанинг 
иктисодий нафни ўз ичига олган ресурсларни камайишига олиб келади. 
Хусусии капитал - бу барча мажбуриятларни айрилгандан кейин корхонанинг 
активлардаги бўлган улуши. 
Узоқ муддатли активлар – 1 йилдан кўп муддатда хизмат қиладиган ва оборотда 
бўладиган моддий ва номоддий маблағлардир 
Қисқа муддатли активлар – 1 йилгача муддатда хизмат қиладиган ва оборотда 
бўладиган маблағлар 
Узоқ муддатли мажбуриятлар – 1 йилдан кўп муддатда узулмаган қарзлар 
Қисқа муддатли активлар – 1 йилгача муддатда узулмаган қарзлар 
 
Баланс - лотинча «bis», яъни «иккита» ва «lanx», яъни «тарози палласи» 
сўзларидан олинган бўлиб, ўзаро тенглик, бир хиллик рамзи ҳисобланади.
Кириш ёки таъсис баланси деганда корхонанинг давлат рўйхатидан ўтган 
санасига, яъни таъсис этилган кунига тузилган баланси тушунилади.
Бошланғич баланс деганда ҳисобот даври бошига тузилган баланс тушунилади.
Ҳисобот баланси деганда эса ҳисобот даврининг охирига тузилган баланс 
тушунилади. Ҳисобот баланси кейинги давр учун бошланғич баланс бўлиб
ҳисобланади. 
Тугатиш баланси – корхона тугатилиши санасига тузилган баланс.
Бирлаштириш баланси – икки ва ундан ортиқ корхоналар бир бири билан 
қўшилганда қўшилиш санасига тузилган баланс.
Ажратиш баланси – бу корхона ихтиёридан мустақил бошқа корхона ажралиб 
чиқганда бир – бирига маблағларни топшириш ва қабул қилиш санасига тузилган 
баланс. 


Йиғма баланс - бу бир тизим корхоналари баланслари моддаларини горизонтал 
ҳолда жамлаш натижасида тузилган баланс, масалан трест, концерн, компания, вазирлик 
ва шу каби юқори органлар томонидан тузилган баланс.

Download 173.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling