«Хўжалик» - бу маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг
базиси ва
устқурмасига эга бўлган субъект.
«Ҳисоб» - бу хўжаликда юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларнинг
натижалари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизими.
Хўжалик ҳисоби- бу
иқтисодиётнинг турли бўғинларида юз берган ва бераётган
ҳодиса ва жараёнлар, уларни натижаларини соний ва сифат жиҳатдан
характерловчи
ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизимидир.
Ахборот бериш функцияси – бу фойдаланувчиларни иқтисодиётнинг
турли
бўғинларида юз берган ва бераётган жараёнлар ҳамда эришилган натижалар
тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Назорат – бу
юз берган, бераётган ва берадиган ходиса ва жараёнларни
қонунийлиги, ҳаққонийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш.
Оператив (оператив-техник) ҳисоб деганда хўжалик юритувчи субъектларда
оператив назорат қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида
юритиладиган тезкор ҳисоб тушунилади.
Бухгалтерия ҳисоби - бу хўжалик
юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият
натижалари, уларнинг маблағлари (мулки, активлари), маблағларни
ташкил топиш
манбалари тўғрисидаги ахборотларни асосан пул ўлчов бирлигида қатъий ҳужжатли
асосда йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни ички ва ташқи
фойдаланувчилар ҳукмига тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиш тизимидир.
Статистика ҳисоби деганда жамиятда юз берган ва бераётган ёппа ҳодиса ва
жараёнларни соний акс эттирадиган ва сифат жиҳатдан тавсифлайдиган ҳисоб тизими
тушунилади.
Ички ҳисоб деганда фақат хўжаликнинг ўзида унинг ички мақсадларида
юритиладиган ҳисоб тушунилади. Ички ҳисобга оператив (оператив-техник) ҳисоб,
шунингдек бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисми бўлган бухгалтерия бошқарув
ҳисоби киради.