«Хўжалик» бу маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субъект. «Ҳисоб»


Хўжалик ҳисобида қўлланиладиган ўлчов бирликлари


Download 173.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana26.01.2023
Hajmi173.34 Kb.
#1125333
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Glossariy

Хўжалик ҳисобида қўлланиладиган ўлчов бирликлари – бу ахборотларни 
йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ва фойдаланувчиларга тақдим этишда 
ишлатиладиган натурал, меҳнат ва пул ўлчов бирликлари 
Бухгалтерия ҳисобининг предмети деганда корхона ва ташкилотларнинг
хўжалик фаолияти, ушбу фаолиятни ташкил этувчи жараёнлар ва уларни юритилишини 
таъминловчи маблағлар, маблағларнинг ташкил топиш манбалари, шунингдек хўжалик 
фаолиятининг натижалари тушунилади. 
Хўжалик фаолияти деганда корхонада юз берадиган таъминот, ишлаб чиқариш 
ва сотиш жараёнларининг мажмуаси тушунилади.
Даромадлар - бу активларни келиб тушиши ёки кўпайиши ёхуд мажбуриятларни 
камайиши шаклида вужудга келадиган ва пировард натижасида хусусий капитални 
оширадиган иқтисодии нафларни кўпайиши, аммо акциядор капиталга таъсисчилар 
томонидан тўланадиган бадаллар бундан мустаснодир. 
Харажатлар - бу активларни сарфланиши ёки емирилиши ёхуд мажбуриятларни 
кўпайиши шаклида вужудга келадиган ва пировард натижасида хусусий капитални 
камайтирадиган иқтисодий иафларни камайиши, аммо акциядор капитални таъсисчилар 
орасида таксимланиши бундан мустаснодир 
Фойда - бу хўжалик субъектига таъсир этадиган асосий ва асосий бўлмаган 
фаолият, ҳодисалар, шароитлар натижасида капитални кўпайиши бўлиб, хусусий 
капиталга тўланадиган капитал бундан мустаснодир. Фойдани ўлчаш билан бевосита 
боғлиқ элементлар - бу даромадлар ва харажатлардир. 
Зарарлар - бу асосий фаолият ва барча хўжалик муомалалари, ходисалар, 
шароитлар натижасида хусусий капиталнинг камайиши бўлиб, харажатлар ёки хусусий 
капиталнинг тақсимланиши натижасидаги камайиш бундан мустаснодир. 
Бухгалтерия ҳисобининг методи деганда унинг объектларини ўрганиш ва акс 
эттиришда қўлланиладиган усуллар мажмуаси тушунилади. 
Баланс - корхонанинг маълум бир санага бўлган активлари ва уларни ташкил 
топиш манбалари ҳолатини ягона пул бирлигида ифодалаш усули 
Счетлар -
бу корхона активлари, хусусий капитали, мажбуриятлари, даромад, 
харажат, фойда ва зарарларини ҳисобот давридаги ҳолати (бошланғич ва охирги), 
шунингдек уларнинг шу даврдаги ҳаракати (кўпайиши ва камайиши) тўғрисидаги 
маълумотларни пул ифодасида акс эттириш усули. 

Download 173.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling