«Хўжалик» бу маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субъект. «Ҳисоб»


Download 173.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/13
Sana26.01.2023
Hajmi173.34 Kb.
#1125333
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Glossariy

Алоҳида баланс –бу ҳар бир ҳўжалик юритувчи субъект томонидан тузилган 
баланс. 
Синов баланси – бу вақтинчалик счетлар ёпилмасдан тузилган, шунингдек 1 
январгача айрим счетлар бўйича ҳисоб-китоблар маълум сабабларга кўра охиригача 
амалга оширилмаган ҳолда тузилган дастлабки баланс.
Тузатилган синов баланси - мавжуд камчиликлар тузатилгандан сўнг, лекинда 
вақтинчалик счетлар ёпилмасдан тузилган баланс. 
Якуний баланс – бу вақтинчалик счетлар ёпилгач, молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисобот ва тақсимланмаган файда тўғрисидаги ҳисоботларнинг 
маҳлумотлари эътиборга олиниб тузилган баланс.
Баланс- брутто - бу активлар суммасидан жамланган амортизация ва эскириш 
суммаларини, шунингдек савдо устамаларини, шубҳали қарзлар бўйича мавжуд резерв 
суммасини чегириб ташламасдан тузилган баланс. Ушбу баланс корхона активларининг 
реал қийматини ифода этмайди. 
Баланс-нетто – бу активлар суммасидан жамланган амортизация ва эскириш 
суммаларини, шунингдек савдо устамаларини, шубҳали қарзлар бўйича мавжуд резерв 
суммасини чегириб ташлаш йўли билан тузилган баланс. Ушбу баланс корхона 
активларининг реал қийматини ифода этади

Баланс бўлими деганда корхона активларини ва уларнинг ташкил топиш 
манбаларини ифодаловчи моддалар суммасини у ёки бу белгисига қараб жамлаш усули 
тушунилади.
Баланс моддаси деганда баланснинг ҳар бир қатори тушунилади, ҳар бир қатор 
эса ўз навбатида битта ёки бир нечта бухгалтерия ҳисоби счетларини ўз ичига олади. 
Шунинг учун ҳам баланснинг тасдиқланган шаклида ҳар бир модда бўйича қавс ичида 
тегишли счетларнинг тартиб рақамлари кўрсатилган. 
Балансдаги ўзгаришлар  - бу хўжалик операциялари таъсирида баланснинг ички 
моддаларида ва умумий суммасида юз берадиган ўзгаришлар.
Балансдаги ўзгаришларнинг биринчи типи- бу баланснинг активи
таркибидаги ўзгаришлар. 

Download 173.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling