Корхона ликвидлилик кўрсаткичлари ва баланс ликвидлиги таҳлили


Download 55.46 Kb.
bet1/3
Sana22.04.2023
Hajmi55.46 Kb.
#1378786
  1   2   3
Bog'liq
7 4 Кредитга лаёқатликни баҳолашда молиявий ва молиявий бўлмаган


7.4. Кредитга лаёқатликни баҳолашда молиявий ва молиявий бўлмаган кўрсаткичлар таҳлили

Хўжалик юритувчи субъектларининг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда молиявий ва молиявий бўлмаган кўрсаткичлардан фойдаланилади. Хўжалик юритувчи субъектни молиявий жиҳатдан ўрганганда молиявий аҳволига ҳозирда банк амалиётида кенг қўлланилиб келаётган молиявий коэффициентлардан фойдаланиб баҳо берилади.


Хўжалик юритувчи субъектни молиявий жиҳатдан ўрганганда асосан молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ва пул оқимларини ифодаловчи кўрсаткичларни ўрганишга ва келгусидаги молиявий аҳволини башоратлашга эътибор қаратиш зарурдир.
Хўжалик юритувчи субъектни молиявий аҳволига баҳо беришда банклар амалиётида бир қанча методлардан фойдаланиб келинмоқда. Булардан энг аниқ натижа берадиган методлардан бири комплекс таҳлил методидир. Комплекс таҳлил методи хўжалик юритувчи субъектни молиявий аҳволини комплекс ўрганиш асосида аниқ хулоса шакллантириш имконини беради.
Кредитга лаёқатлиликнинг баҳолашнинг комплекс таҳлили қуйидагиларни ўз ичига олади:
-корхона ликвидлилик кўрсаткичлари ва баланс ликвидлиги таҳлили;
-корхона маблағлари айланишини таҳлили;
-корхона фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили;
-молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таҳлили;
-скоринг модели бўйича кредитга лаёқатлиликни баҳолаш усули.
Баланс ликвидлилиги таҳлили корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини таҳлилида муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Баланс ликвидлилиги корхонанинг муддатли мажбуриятларини тегишли активлар билан қоплай олиш қобилиятини билдиради.


-жадвал
Баланс активи ва пассиви моддаларининг ликвидлилиги таҳлили

Актив моддалар таркибланиши


Download 55.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling