«Хўжалик» бу маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субъект. «Ҳисоб»


Download 173.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana26.01.2023
Hajmi173.34 Kb.
#1125333
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Glossariy

Счетларга икки ёқлама ёзув -
юз берган операциянинг суммасини икки 
марта, яъни бир счетнинг дебетига, бошқа бир счетнинг кредитига ёзиш усули. 
Баҳолаш -
бу корхона активларининг қийматини пулда ифодалаш усули.
Калькуляция - бу хўжалик активларининг сотиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш 
қийматларини ҳисоблаб топиш усули. 
Ҳужжатлаштириш - бу хўжалик операцияларини маълум бир ҳужжатлар билан 
расмийлаштириш усули. 
Инвентаризация - бухгалтерия ҳисобида унинг маълумотларини тўғрилигини, 
корхона активларини ҳақиқий ҳолатини, моддий жавобгар шахсларнинг ўз 
функцияларини сидқидилдан виждонан бажараётгалигини, мулкни талон-тарож 
қилинмаганлигини аниқлаш усули.


Ҳисобот - маълум даврдаги молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларини пулда 
белгиланган шакл ва мазмунда ифодалаш усули. 
Меъёрлаштириш - корхона активлари минимал миқдори, эскириш даражаси
сарф-харажатларини ҳисобдан чиқариш, солиқ ва тўловлар ва бошқа ҳисоб-китобларда 
давлат томонидан белгиланган меъёрларни қўллаш усули.
Лимитлаштириш - корхона активларининг зарур қолдиқларининг энг кичик 
миқдорларини белгилаш ва қўллаш усули.
Бюджетлаштириш - корхона хўжалик фаолияти бизнес режа кўрсаткичлари, 
пул оқимларини прогнозлаштириш усули.
Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари деганда уни уни юритишда амал қилиш лозим 
бўлган қоида ва тартиблар мажмуаси тушунилади. 
Фундаментал ёки муҳит тамойиллари деганда бевосита ҳисоб бирлиги ёки 
субъекти ҳисобланган корхонанинг макон ва замонда мавжудлигини, фаолият олиб 
бораётганлигини, шу сабабли бу фаолиятни ўлчаш, баҳолаш лозимлигини ифодаловчи 
тамойиллар тушунилади.
Методологик ёки соҳа тамойиллари деганда бевосита бухгалтерия ҳисобини 
юритишга ва молиявий ҳисоботларни тузиш ҳамда тақдим этишга тегишли тамойиллар 
тушунилади.

Download 173.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling