Оддий бухгалтерия ўтказмаси деганда иккита счет қатнашган,
шундан бири
дебетланган ва бошқаси кредитланган ўтқазмага айтилади.
Мураккаб ўтказмалар – бу уч ва ундан кўп счетлар қатнашиб
тузилган
ўтказмаларга айтилади. Бундай ўтқазмаларда битта счет дебетланиб, икки ва ундан кўп
бошқа счетлар кредитланади ёки шунинг тескариси бўлади.
Баҳолаш – бу бухгалтерия ҳисоби объектлари қийматини пулда ифодалаш усули.
Ҳақиқий қиймат – бу корхона активлари ва улар манбаларининг ҳисобот даври
охиридаги ҳужжатли асосда шакллантирилган қиймати
Бошланғич қиймат – бу
активларни сотиб олиш, қуриш, ишлаб чиқариш ва
бошқа йўллар билан келиб тушган вақтида шаклланган қиймати.
Қолдиқ қиймат – бу активларнинг бошланғич қийматидан фойдаланиш даврида
жамланган эскириш суммасини чегиришдан кейин қолган қиймати.
Соф сотиш қиймати - бу активнинг сифати, ҳолати, шунингдек бозордаги талаб
ва таклифдан келиб чиқган ҳолда шаклланган қиймати.
Режа ёки меъёрий қиймат- бу активларнинг режа ёки меъёрий
калкуляция
асосида шакллантирилган қиймати.
Номинал қиймат – қимматли қоғозларнинг олдиндан
белгиланган ва босма
усулда улар устида ёзиб қўйилган қиймати.
Дисконтланган қиймат - бу активлар ва мажбуриятларнинг келгуси қиймати
бўлиб, у жорий қийматни пулнинг келгусидаги вақтинчалик қиймати коэффициентига
кўпайтириш йўли билан топилади.
Таннарх – бу активларни ишлаб чиқариш харажатлари ёки уларни сотиб олишга
кетган барча сарфлар мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: