Шартли ўзгармас харажатлар – бу ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига
қарамасдан суммаси ўзгармайдиган, лекинда нисбий даражаси ўзгариши мумкин
бўлган харажатлар.
Тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан
ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат
стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган
тайёр буюмлар тушунилади.
Бажарилган иш деганда махсус тасдиқланган лойиҳалар асосида тузилган
шартномаларга мувофиқ қурувчи ташкилотлар томонидан буюртмачиларга бажариб
берилган қурилиш, қурилиш-монтаж, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари
тушунилади.
Кўрсатилган хизматлар деганда тузилган шартномаларга мувофиқ хизмат
кўрсатувчи субъектлар томонидан буюртмачиларга кўрсатилган турли хизматлар
(транспорт,меҳмонхона,туристик,банк,суғурта, баҳолаш, аудиторлик ва бошқалар)
тушунилади.
Ярим тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг маълум технологик
жараёнларидан ўтган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга
жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган ҳамда кейинчалик тайёр маҳсулот
ҳолига келтириш учун яна қайта ишлашда қўлланилиши мумкин бўлган буюмлар
тушунилади.
Яроқсиз маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан
ўтган, бироқ ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб
бермайдиган, келгусида қайта ишланиши мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган тайёр
буюмлар тушунилади.Яроқсиз маҳсулотлар, бошқачасига, ишлаб чиқаришдаги
яроқсизлар ҳам деб аталади.
Ҳисобот – бу маълум даврдаги молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларини
пулда белгиланган шакл ва мазмунда ифодалаш усули.
Молиявий ҳисобот –бу корхона ва ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти
кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган ҳисобот шакллари мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |