Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


-жадвал Буғдой навлари уруғининг физиологик етилиши


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

2-жадвал
Буғдой навлари уруғининг физиологик етилиши 
Навлар 
Техник пишгандан то 95% унувчанликка эга бўлгунча ўтган (кун) М
+
-

1-йил 
2-йил 
3-йил 
ўртача 
Санзар-8 
55± 2.4 
77± 3.3 
65± 2.0 
66± 1.9 
Унумли буғдой 
63± 3.1 
70± 3.0 
75± 3.1 
69± 2.6 
Крошка 
70± 3.7 
85± 3.6 
80 ±3.1 
78± 3.0 
Уманка 
70± 2.9 
80± 2.7 
72± 2.2 
74± 2.1 
Половчанка 
70± 2.4 
87± 2.9 
79± 3.1 
79± 2.8 
Купава 
70± 1.9 
86± 2.4 
77± 2.4 
78± 2.2 
Демитра 
70± 2.7 
80± 1.8 
79± 2.0 
76±. 1.8 
Княжна 
71± 2.6 
89± 2.2 
79± 1.9 
80± 2.0 
Краснодар ўлкасида яратилган навларни тиним даври Ўзбекистонда яратилган Санзар-
8 навига нисбатан 8-14, Унумли буғдой 5-11 кунга чўзилиши аниқланди.
Шундай қилиб, Тошкент вилоятининг суғориладиган ерлари шароитида буғдойни 
Санзар-8 ва Унумли буғдой навларини тиним даври Краснодар ўлкасида яратилган навларга 
нисбатан қисқа эканлиги аниқланди. Олинган маълумотлар буғдой навларини 
жойлаштиришда экиш муддатларини аниқлашда ва уруғларни тозалаш, дорилаш ва 
тарқатишда эътиборга олиниши лозим.
Буғдойни ўриш муддатининг уруғнинг унувчанлиги ва физиологик етилишига таъсири. 
Буғдойнинг суперэлита, элита ва I репродукция уруғларини етиштириш, йиғиштириш, 
жамғариш, тозалаш ишларида уруғларни физиологик етилишини инобатга олган холда 
ишларни режалаштириш зарур. Лекин сўнгги йилларда уруғлик далаларини йиғиштиришда 
камчиликларга йўл кўйилиш и уруғларни сифатига таъсир килмокда. 


 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023  
190
Тажрибамизда буғдойни ўриш муддатлари уруғнинг унувчанлиги ва физиологик 
етилишига таъсир этиши аниқланди (-жадвал). Буғдойнинг Интенсивная навини 25 июлда мум 
пишиш фазасида ўрилганда уруғларнинг унувчанлиги 57% , тўла пишиш фазасида 
ўрилганда 51% ва пишиб етилган уруғларни кечикиб 20 кундан кейин ўрилганда 32% ташкил 
қилди. Унумли буғдой навида бу кўрсаткичлар юкорирок бўлиб, куйидагиларни мос равишда 
61% ; 52% ва 40% ни ташкил қилди. Бир ойдан кейин - 25 августда мум пишиш ва тўла пишиш 
фазасида ўриб янчилган уруғлар унувчанлиги бўйича давлат андозалари талабига жавоб 
берди. Пишиб етилган, лекин 20 кундан кейин ўрилган вариантда уруғларни унувчанлиги бу 
талабларга жавоб бермади (78-82% ) ва физиологик етилиши яна бир ойга чўзилди. Бунинг 
асосий сабаби уруғ намлигининг кескин камайишидир
Шундай қилиб, Тошкент вилоятининг суғориладиган ерлари шароитида буғдой 
пишгандан 20 кун ўтгандан сўнг ўрилган уруғларнинг физиологик етилиши чўзилади. Демак, 
сифатли уруғларни етиштириш учун буғдойни кечиктирмасдан донни мум пишиш фазасини 
охири тўла пишиш фазасининг бошида йиғиш тириш мақсадга мувофиқдир. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling