Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet302/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
221
арзиқли ва гипсли тупроқларининг сифатини баҳолаш бўйича И.Ж.Рўзиева, Р.Б.Хушбоқов, 
И.Н.Хаитов [2020]. Чўл худуди тупроқларининг шўрланиши, сизот сувлари ва сифат таркиби 
бўйича Д.Ю.Махкамова, О.Х.Абдужалилова [2021] лар илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. 
Аммо қумли чўл тупроқлар генезиси, эволюцияси, механик ва минералогик таркиби, хосса ва 
хусусиятлари, шўрланиши, деградацияга учраганлиги бўйича етарлича ўрганилмаган. 
Чўл зонаси тупроқларининг табиий унумдорлиги ва тупроқ иқлим шароитидан келиб 
чиққан ҳолда инсон ўз еҳтиёжига қараб, ўзгартириб бориши мумкин. Бугунги кунда чўл 
зонаси тупроқлари деҳқончиликнинг катта резерви ҳисобланади, чўл зонаси тупроқларининг 
она жинси таркибининг кўпчилигида карбонатлар ва сувда осон эрувчи тузлар мавжуд. 
Тупроқларнинг сув-физик хоссалари яхши лекин ўсимликлар ҳисобига тўпланадиган 
биомасса у ҳам илдизлари ҳисобига тўғри келади. Мана шунинг учун ҳам чўл шароитида 
ўсимликлар қопламини ошириш тупроқнинг сув-физик хоссаларини яхшилаш, қумли чўл 
тупроқларни унумдорлигини ошириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. 
Материаллар ва услублар: Дала тажрибалари Бухоро вилояти Жондор тумани янгидан 
ўзлаштирилган қумли чўл тупроқлар шароитида олиб борилди. Тупроқларни генезисини, 
морфологик белгиларини, механик таркибини, умумий ва ҳаракатчан озиқ моддалар 
миқдорлари, шўрланиш типи ва даражаларини аниқлаш мақсадида тупроқ чуқур (кесма) лари 
ковлаш учун жойлар танлаб олинди ва ковланди. 
Тадқиқотлар дала, лаборатория ва камерал шароитларда тупроқшуносликда умумқабул 
қилинган стандарт услублар бўйича амалга оширилди. Изланишларда географик, генетик, 
тарихий таққослаш, литологик-геоморфологик, кимёвий-аналитик ҳамда профил усулларидан 
фойдаланилган, шунингдек, олинган маълумотларнинг математик-статистик таҳлили 
«Microsoft Excel» дастури ёрдамида дисперсион услуб асосида ҳисобланган. 
Гумус миқдори И.В.Тюрин усули билан (ГОСТ–26213); ялпи азот Кьельдал усули билан; 
фосфор ва калий бир намунада Мешеряков усули билан; ҳаракатчан (нитратли) азот 
Гранвальд-Ляжу усули билан; ҳаракатчан фосфор 1 % аммоний карбонат эритмасида 
Б.П.Мачигин усули билан; алмашинувчи калий алангали фотоколориметрда П.В.Протасов 
усули билан; тупроқнинг кимёвий, физикавий таҳлиллари, сувда эрувчи тузларни аниқлаш 
(СоюзНИХИ, 1963, 1977), тупроқнинг механик (гранулометрик) таркиби Н.А.Качинский
услубларида аниқланди. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling