Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023  
220
Abstract. The article describes the genesis, distribution, mechanical (granulometric) 
composition of the soil, humus in the soil, the amount and availability of total and mobile nutrients, 
the salinity level and type of these soils as well as the rural areas of these soils. Information such as 
farm use is also provided. 
Keywords: Desert zone, soil genesis, geography, sandy desert soils, mechanical 
(granulometric) composition of soil, humus, total and mobile nutrients, fertility, agricultural use. 
 
Кириш: Ўзбекистон Республикаси бўйича жами ерлар 44892,4 минг гектар бўлиб, 
умумий ер майдонининг 76,6 % чўл зонасига тўғри келади. Чўл зонасининг умумий ер 
майдони 33995 минг гектарни ташкил этиб, Қизилқум, Устюрт, Маликчўл, Шеробод, Қарши 
чўллари ва бошқа территорияларни ўз ичига олади. Чўл зонасининг зонал тупроқлари: сур-
қўнғир, тусли тупроқлар, тақир ва тақирли тупроқлардан иборат бўлиб, қумли чўл тупроқлари, 
шамол келтириб ётқизган қумлар (40%) ва шўрҳоқлар (13% га яқин) ҳам кенг тарқалган. 
Шунингдек, чўл зонасида шўртоблар, дарё соҳиллари ва дельталарида ўтлоқи, ўтлоқи-ботқоқ 
ва шўрланган гидроморф тупроқлар ҳам анча майдонни ташкил этади.
Қумли чўл тупроқлари Республикамизда Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм 
вилоятлари, Фаргона водийси, Қорақалпоғистон, шунингдек, Туркманистон ва Тожикистон 
республикаларида кенг тарқалган. Қумли чўл тупроқлари юзаси (5—6 см)да ҳар жойдан бир 
ўсимлик пояси ёки илдизи ўсиб чиққан қуруқ сочилувчан қумдан иборат. Қумли чўл 
тупроқларнинг умумий майдони 1370,0 минг гектар, ёки умумий майдоннинг 31,0 % ни 
ташкил этади [7, 9.]. 
Қумли-чўл тупроқлар тарқалган худуд иқлими кескин континентал, ёзи жуда қуруқ, 
ниҳоят даражада иссиқ, қиши эса ўта совуқ иқлим шароитида ривожланади. Ўртача йиллик 
ҳарорат 11,5-14,8 
0
С. Январ ойидаги абсолют минумум ҳарорат -31
0
С бўлса, августда 
максимал ҳарорат +44
0
С га етади. Йиллик ёғин-сочин миқдори 110-140 мм бўлиб, уларнинг 
асосий миқдори қиш-баҳор даврига тўғри келади. Бу тупроқлар тарқалган ҳудудларга кучли 
шамол ва чанг-тўзонлар ҳам бўлиб туради. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-20 м/с ва 
ундан юқори даражада бўлади. Қумли-чўл тупроқлари минтақасининг асосий тупроқ 
типларидан бўлиб, бошқа тупроқлардан ўзининг енгил қумли ва енгил қумоқли механик 
таркиби билан ажралиб туради. Чунки бу тупроқларнинг она жинси эол ётқизиқлардир. 
Тупроқларнинг бундай хусусиятлари улардаги морфологик белгиларни, ҳажм оғирлиги, 
физикавий ва кимёвий таркибини, сув ўтказувчанлик қобилияти ва бошқа хусусиятларини 
ўзгартиришга ва шакллантиришга олиб келади. Чўл минтақасининг қумли тупроқлари ўзига 
хос тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари таъсирида ривожланади. 
Ҳозирги даврда қумли-чўл тупроқларидан Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм 
вилоятларнинг айрим жойларида суғориладиган деҳқончиликда фойдаланилмоқда. Масалан 
Бухоро вилоятининг Қоракўл, Олот, Жондор, Ромитан, Пешку, Қоровулбозор туманларининг 
қумли-чўл янгидан ўзлаштирилган тупроқларида қишлоқ хўжалик экин (пахта, ғалла, беда, 
сабзавот экин) лари етиштирилмоқда. 
Республикамизда суғориладиган тупроқларни генезиси, эволюцияси, хосса-
хусусиятлари, механик таркиби, шўрланиш даражаси ва типи, тупроқ унумдорлиги бўйича 
илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Хусусан, Суғориладиган тупроқларнинг эволюцияси ва 
унумдорлиги тўғрисида Р.Қ.Қўзиев, Н.Ю.Абдурахманов [2015], Бухоро воҳасида шўрланган 
тупроқларни шўрланиш типи ва даржаси ҳамда сувтежамкор шўр ювиш технологияси бўйича 
М.Х.Хамидов К.Ш.Хамраев [2017-2019], Суғориладиган ва лалми тупроқлар унумдорлигини 
баҳолашнинг илмий асослари бўйича
Н.Ю.Абдурахмонов 
[2015 - 2020]. Суғориладиган қумли 
чўл тупроқлари тавсифи. Тупрок унумдорлигини ошириш, сақлаш, муҳофазалаш ва қайта 
тиклашдаги муаммолар Х.Т.Артикова, Р. Юнусов, М.Истамова [2018 - 2021]. Чўл зонаси 
суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг унумдорлигини яхшилаш чора-тадбирлари, тупроқнинг 
механик таркиби, чиринди (гумус), ҳаракатчан фосфор ва калий, сувда эрувчан тузлар 
миқдори, шўрланиш даражаси ва типлари, гипс ва шағал қатламларни жойланиши тўгрисида 
Р. Юнусов, Х.Х. Салимова, У.Х. Рузиев, З.А. Атаева [2018 - 2021], Суғориладиган чўл-ўтлоқи 



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling