Хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича кредит шартномаси №181 сонли


III БЎЛИМ - ЛОЙИХАЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ


Download 78.82 Kb.
bet11/22
Sana25.02.2023
Hajmi78.82 Kb.
#1230421
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Хорижий кредит линиялари ҳисобидан

III БЎЛИМ - ЛОЙИХАЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ
3.01-модда. Ижобий лойиха мажбуриятлари
(а) Қарз олувчи қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

  1. Лойиҳани техник, молиявий, банк, маъмурий қоидалар ва амалиётга, шунингдек хавфсизлик, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стандартлари ва амалиётларига мувофиқ равишда синчковлик ва самарадорлик билан амалга ошириш ва агар керак бўлса, зудлик билан Лойиҳани амалга ошириш учун ресурслар, маблағлар, фондлар, хизматлар ва бошқаларни тақдим этиш;

  2. ушбу Кредит шартномасининг шартларига мувофиқ кредитни тўлашни, фоизларни ва бошқа тўловларни ундан фойдаланишнинг бутун ҳақиқий даври давомида тўлашини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

  3. қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг харажатлари тўғрисида банкка Банк талаб қилиши мумкин бўлган даражада маълумот тақдим этиши ёки тақдим этилишини таъминлаши;

  4. ўз фаолиятини амалга ошириш ва ушбу Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш учун барча зарур рухсатнома ва лицензияларни ўз вақтида олиш ва янгилаш;

  5. ушбу Кредит шартномаси бўйича мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар Банкдаги барча ҳисобварақларини юритиши;

  6. ушбу Кредит шартномасига мувофиқ берилган кредитни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг учинчи шахслар олдидаги ўхшаш мажбуриятларга нисбатан биринчи навбатда бажарилишини таъминлаш учун чоралар кўриш;

  7. Кредитга хизмат кўрсатиш, Лойиҳани кўриб чиқиш ва ҳисоботларни тайёрлаш билан шуғулланадиган етарли маблағ ва тегишли малакали кадрлар билан таъминлаш;

  8. Кредит маблағларидан фақат Лойиҳа мақсадларида фойдаланиш (мақсадга мувофиқ).

(б) Қарз олувчи, Лойиҳани амалга оширишда, Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишида кўрсатилган дизайн параметрларига амал қилади.


3.02-модда. Ҳамкорлик ва ахборот
(а) Банк ва Қарз олувчи Кредит мақсадларига эришиш учун тўлиқ ҳамкорлик қиладилар. Шу мақсадда Банк ва Қарз олувчи вақти-вақти билан уларнинг бирортасининг илтимосига биноан Лойиҳаларни амалга ошириш жараёни, томонларнинг ушбу Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини бажариши тўғрисида фикр алмашадилар ва бир-бирларига ушбу Кредит шартномаси билан боғлиқ барча маълумотларни тақдим этадилар.
Қарз олувчи 20 (йигирма) кун ичида Банкни фаолият кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида, шунингдек Қарз олувчининг операциялари тўғрисида ёки Лойиҳани амалга оширишга ёки қарз олувчининг асосий фаолияти ёки операцияларини амалга оширишга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳодиса ёки ҳолат тўғрисида хабар беради.
(б) Қарз олувчи шу билан қарз олувчининг молиявий ҳолати тўғрисида, шу жумладан қарз олувчининг ҳисобварақлари ҳолати ва улар бўйича ўтказиладиган операциялар тўғрисида маълумот Кредиторга Банк томонидан берилишига ўз розилигини беради.



Download 78.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling