Худудий иктисодий интеграция


Марказий Осиё мамлакатларининг хамкорлиги, Шанхай хамкорлик ташкилоти


Download 45.91 Kb.
bet6/7
Sana17.12.2022
Hajmi45.91 Kb.
#1026519
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Худудий иктисодий интеграция

6.6. Марказий Осиё мамлакатларининг хамкорлиги, Шанхай хамкорлик ташкилоти.
Халкаро ташкилотларнинг нуфузи ва ахамияти уларга дунёда берилаётган эътибор ва фаолиятининг самарадорлиги билан белгиланади. Шанхай Хамкорлик Ташкилоти (ШХТ) ташкилот сифатида шаклланиш ва бошлангич тадрижий ривожланиш жараёнини киска фурсатда босиб утди. 2001йил 15 июнь куни Хитойнинг Шанхай шахрида олти мамлакат рахбари ШХТни тузиш тугрисидаги деклорацияга имзо чекди. Унинг доимий ишловчи икки органи – Котибият ва Минтакавий аксилтеррор тузилмасини ташкил этишга келишиб олди. тАъсис хужжати – Хартия (низом) 2002 йил 7 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шахрида кабул килинди. Шу тарика ташкилот халкаро юридик макомга эга булди.
2003 йил 29 май куни булган Москва саммитида 2004 йил январидан Пекинда Котибиятни, Тошкентда Минтакавий аксилтеррор тузилмаси ижроия кумитасини ишга туширишга карор килинди.
Булардан ташкари, 2003 йил сентябрда Хукумат рахбарлари кенгаши карори билан савдо-иктисодий сохада куп томонлама хамкорликнинг узок муддатли дастури ишлаб чикилди ва тасдикланди.
ШХТ доирасида аъзо мамлакатларнинг ташки сиёсат махкамалари, иктисодиёт ва савдо вазирликлари, хавфсизлик кенгашлари уртасида мунтазам мулокотлар утказилмокда. Тошкент саммити арафасида хам бу идоралар рахбарларининг учрашувлари ташкил этилди. Бу ташкилотни ривожлантиришга, унинг идорасидаги хамкорликка мухим ахамият берилаётганидан яна бир далолатидир. 2004 йил 17 июнь Тошкент шахрида ШХТга аъзо давлатлар рахбарлари кенгашининг мажлиси Козогистон, Хитой, Киргизистон, Россия, Тожикистон ва Узбекистон Президентларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. Нурсултон Назарбоев, Ху Цзиньтао, Аскар Аскаев, Владимир Путин, Имомали Рахмонов ва Ислом Каримов ШХТни ривожлантириш ва куп томонлама хамкорликни кенгайтириш масалааалари, катор халкаро ва минтакавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Тошкент учрашувида курилган масалалар орасида ШХТ фаолиятининг икки асосий йуналиши – хавфсизлик ва савдо-иктисодий хаамкорлик муаммолари музокаралари бош мавзуси булди.
Катнашчилар Мугулистон Президенти Нацагийн Багабандининг мурожааатини куриб чикиб, ушбу мамлаакатни ташкилотга кузатувчи макомидаа кабул килишга карор килдилар.
Нафакат ШХТ минтакаси, балки бутун дунёдаги вазиятга таъсир курсатиб турган Афгонистондаги вазият хам анжуман кун тартибидан урин олди. Таъкидламок жиоизки, Афгонистон муаммоларини хал килишга багишланган анжуман ваа йигилишлар купинча бу даавлатнинг иштирокисиз утиб келарди. Аникроги, Афгонистон муаммоларини ечишда Афгонистоннинг узи катнашмас ва бунга мухим ахамият берилмасди. Бунинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Афгонистонда марказий хокимият йук эди, мамлакатни булиб олиб, узига тегишли худудларни назорат килувчи гурухлар эса бир-бирини тан олмас, бир даврада учрашишни истамасди. Энди вазият узгарди. Шу боис Узбекистон Президенти Ислом Кааримов ташаббуси билан ШХТнинг Тошкент саммитига Афгонистон муваккат маъмурияти рахбари Хамид Карзай мехмон сифатида таклиф килинди. Мантикан олганда, унинг бевосита мухокама жараёнида иштирок этиши вазиятни тугри бахолаш ва хар томонлама макбул карорлар кабул килишда мухим ахамият касб этиши шубхасиздир.
Шу тарика ташкилот тарихида илк бор ШХТ Давлат рахбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибидаги учрашувида Аафгонистон рахбари Хамид Карзай ва Мугулистон президенти вакили, мамлакат ташки ишлар вазири ЛуВ Сан Гийн Эрдэнэчулуун катнашди.
ШХТ савмити кун тартибида хавфсизлик масаласига кенг урин берилгани бежиз эмас. Якинда Узбекистонда содир этилган террорчилик харакатлари хавфсизликга тахдид хамон сакланиб колаётганини курсатди. Бу вокеалар нафакат Узбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтакасида вазиятни ишдан чикаришга каратилган харакат сифатида кабул килиниши лозим.
Маълумки, бутун дунёда террорчилик кучаймокда. Ядровий, кимёвий, биологик, электрон террорчилик хавфи пайдо булди. Шуларни хисобга олган холда, ШХТ эгаллагн минтакада тахдидларни олдини олиш учун яхлит бир тизим, умумий механизм ишлаб чикиш максадга мувофикдир. Ташкилот хавфсизликни мустахкамлаш борасида амалий хамкорликни ривожлантираётганини таъкидлаш жоиз, Тошкентда расман очилган Минтакавий аксилтеррор тузилмаси зиммасига ахборот алмашиш, чегара ва божхона кумиталарининг, махсус хизматларнинг хамкорлигини мувофиклаштириш, шу оркали террорчиликнинг олдини олиш вазифаси юкланган.
Президент Ислом Каримов куп бор таъкидлаганидек, террорчиликга карши курашда купорувчиларни, уларнинг базаларини йукотиш билан чекланиб, тахдидларга факат куч билан жавоб бериш билан кифояланиб булмайди. Одамларнинг онгини захарлайдиган, террорчиликни молиялаштирадиган марказларга карши кескин курашиш керак. Бу кураш сиёсий, ижтимоий-иктисодий мезонларни хам камраши даркор.
Саммитда Узбекистон рахбари ана шу заруратни таъкидлар экан, террор ва накобизнес учун «транзит давлат» тушунчасининг узи йуклиги кайд этди. Яъни, тахдид муайян бир мамлакатга карши каратилмаган булса, унга нисбатан буфарк булиш нотугри. Ер юзида террорчилар узини хотиржам сезадиган жой колмагандагина террорчиликга карши холкаро кураш кутилган самарани бериш мумкин.
ШХТ саммитида курилган иккинчи асисий масала савдо-иктисодий хамкорликни ривожлантириш билан боглик. Зеро, иштирокчилар таъкидлаганидек, ШХТ аъзо мамлакатларни хавфсизлик оркали хамкорлик сари бошлайдиган ташкилотдир. Иктисодий хамкорликда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, табиий, минерал хомашё захираларини узлаштириш, сув-энергетика захираларидан унумли фойдаланиш, экологияга оид масалар, хусусан, ичимлик суви муаммоларни хал килиш каби долзарб муаммолар бор.
Ислом Каримов Марказий Осиёда умумий бозор яратиш тугрисидаги таклифини ШХТ саммитида яна бир бор эълон килди. Зеро, «Марказий Осиё хамкорлиги» ташкилотини тузган минтакамиз мамлакатларининг бу максадга эришишида Россия ва Хитойдек кудратли давлатлар билан ШХТ доирасида хамкорликни чукурлаштириш мухим ахамият касб этади.
Бундан ташкари, ШХТ мамлакатлари китъалараро транспорт йулакларининг мухим бугинидир. Шуни инобатга олсак, янги транстпорт тармокларини барпо этиш оркали ШХТ мамлакатлари дунёнинг бошка давлатлари билан хамкорлик алокаларини ривожлантиришда кушимча имкониятга эга булади. маълумотларга караганда, хозир Хитой йуналиши, Афгонистон оркали Форс курфази бондаргохларига чикадиган йуналишлари буйича лойихалар урганилмокда.
Фан-техника ва юкори технология, энергетика сохаларида хам интеграция жараёнларини кучайтириш оркали, минтакавий хамкорликни кенг куламли халкаро хамкорлик даражасига кутариш мумкин.
Самарали хамкорликни ривожлантириш учун узаро ишончни мустахкамлаш, бунинг учун эса мулокотларни фаоллаштириш, ШХТнинг бир мамлатидан иккинчисига борадиган сармоянинг хавфсизлигини кафолатлайдиган хукукий пойдеворни яратишдир. Бу йулда учраган тусик ва муаммоларни бартараф этиш зарур. Шунда хамкорликдаги иктисодий дастур лойихаларнинг кулами янада кенгаяди. Саммит катнашчилари савдо иктисодий алокаларни рагбатлантиришга келишиб олдилар. Йигилишда Россия Президенти Владимир Путин ШХТнинг Афгонистон буйича мулокот гурухини тузиш таклифини илгари сурди. ХХР раиси Ху Цзиньтао Хитой хукумати ШХТ доирасидаги иктисодий муносабатларни ривожлантиришга 900 млн АКШ доллари микдорида кредит ажратишини маълум килди.
Учрашувнинг якуний хулосаси шундан иборатки, аъзо мамлакатларнинг иктисодиётни юксалтириш, халклар фаровонлигини ошириш, хавфсизликни мустахкамлаш йулидаги хамкорлиги ШХТнинг, шубхасиз, халкаро хамжамиятда муносиб урин эгаллаш имконияти мавжудлигини курсатмокда. Ташкилот тула шаклланиб булди, энди амалий ишлар даври бошланди.
Саммит катнашчилари ШХТ Давлар рахбарлари кенгаши мажлиси якунлари буйича Тошкент декларацияси, ШХТнинг ваколатлари ва иммунитетлари тугрисидаги конвенция, Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноконуний айланишигаа карши курашда хамкорлик тугрисидаги битим, ташкилот ва унинг органлари фаолиятига доир катор хужжатларни имзоладилар.


Download 45.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling