I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Download 0.81 Mb.
bet5/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

Идеологик функция. Давлат ва ҳуқуқ назарияси бу функция орқали ижтимоий ҳаётга,кишиларнинг ҳулқига,нафакат Давлат ва ҳуқуқ оркали, балки тўғридан-тўғри таъсир этиб, ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий онгига ва яхлит бутун ижтимоий ҳаётни тартибга солишда ғоявий омил сифатида юзага чикади.

  1. Амалий-ташкилий функция. Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва ҳуқуқнинг амал килишда (функционировать) асосий илмий асос бўлиб хизмат килган холда, Давлат курилишидаги купгина муаммоларни ечиша қаратилган таклиф (рекомендатция)ларни ишлаб чикади.

  1. Прогностик функция. Давлатчилик ва ҳуқуқ сохасининг келжакдаги ахволини илмий кузатиш,ўрганиш(прогноз) муҳим аҳамиятга эга.Чунки бунинг натижасида давлат-ҳуқуқнинг кандай ривожланиши туғрисида илмий маълумотлар беради(олинади).

  1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси ижтимоий фанлар тизимида тутган ўрни ва аҳамияти. Модий ва маънавий дунёнинг бирлиги барча фанларнинг бирлигига сабаб бўлади. Бу боғлиқлик айниқса ижтимоий фанлар ўртасида купроқ сезилади. Ижтимоий фанлар жамиятни кишиларни инсонлар ўртасидаги муносабатларни, инсонлар томонидан яратилган институт ва ташкилотларни индивидувал гуруҳларнинг ижтиоий онгини ўрганади.

Ижтимоий фанларнинг марказида инсон унинг ғурури, ҳуқуқи ва эркинлиги туради.
Ижтимоий ҳаётнинг илдизи (асосий) масаласи-давлат ва ҳуқуқ тўғрисида, унинг жамият ҳаётидаги роли ва ўрни тўғрисидадир.
Бу масалани барча ижтимиоий фанлар у ёки бу кўринишда ўрганади ва бундан давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг бошқа фанлар, жумладан, фалсада, иқтисодий назария, социология, политология ва бошқалар билан мустаҳкам боғлиқлиги кўринади.
Бу фан бошқа (юкоридаги) фанларнинг олдинги (илғор) ютиқларига таянган холда, ижтимоий фанлар тизимида ўз ўрнига эгадир.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва фалсафа. Фалсафа бу табиатнинг, жамиятнинг, фикрлашнинг умум конуниятлари, ҳаётнинг ва онгнинг умумий принциплари тўғрисидаги кишиларнинг атроф-муҳитга нисбатан муносабатлари туғрисидаги билимлар тизимидир.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фалсафа фани билан жуда чукур ва мустаҳкам алоқададир.
Дунёқарашнинг фалсафий асослари давлат ва ҳуқуқ назарияси ўртасидаги боғлиқлик уларнинг (фанларнинг) бутун тарихий ҳаётида кузга ташланади.
Фалсафий дунёқараш давлат ва ҳуқуқ назариясини дарслик сифатида чуқуррок ўрганишга ёрдам беради.
Диалектик нуқтаи назардан дунёни тушуниш давлат ва ҳуқуқнинг ички қарама-қаришиликларини тўғри тушуниш ва англашга йўл очади ҳамда ижтимоий жараёнларга таъсир этишга ёрдам беради.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва иқтисодий фанлар, биламизки, моддий ашёларни ишлаб чиқариш усулларини, мулкчилик шакллари, жамият ва инсонларнинг, хўжалик ҳаётини, ундаги амал қиладиган тақсимот муносабатларини ўрганади ва иқтисодий базиснинг ижтимоий ва сиёсий институтларга таъсирини очиб беради.
Давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги илм(фан) куйидаги тезисдан келиб чиқади:

  • давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини объектив иқтисодий шарт-шароитлари авваламбор шу билан ифодаланадики,ишлаб чикаришнинг хизмат ((функциониравать) бўладики) қаерда давлат ва ҳуқуқ механизми яхшироқ йўлга қўйилган бўлса;

  • умуман, ривожланишнинг хар кандай бўғинида иқтисодий муносабатларнинг яхши бўлиши давлат ва ҳуқуқ институтларидан тўғри қарорлар қабул қилиши талаб этилади;

  • давлат ва ҳуқуқ, ижтимоий ҳаётнинг бошқа бўлимларидан кўра, иқтисодий муносабатлар билан тўғридан-тўғри, чуқрроқ ва мустаҳкамроқ боғлиқдир.

Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва социология. Социология - ижтимоий фанлардан биттаси бўлиб, у ижтимоий ҳаётни бошқариш ва ижтимоий тизимни амал килиши муамоларини ўрганади. Шунинг учун ҳам социология, давлат ва ҳуқуқ орқали биргаликда амалга ошириладиган бошқарувлик билан боғлиқдир.
Социологиянинг илғор ютиқларига, конкрет социология анализ (кузатиш)ларга таянган ҳолда давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги фан(илм) ҳуқуқ нормаларининг ижтимоий афзалликларини ошириш муаммоларини, давлат аппаратининг бош усуллари ва кафолатларни мукамалаштириш масалаларини ечишга ёрдам беради.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва политология. Политологиянинг асосий вазифаси-сиёсатни, сиёсий институтларни, тизим ва жараёнларни ўрганиш. Давлат ва ҳуқуқҳам жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва сиёсатдан ажралмасдир.
Кадимги грекларнинг фикрича, сиёсат - бу давлатни бошқарув санъатидир.
Сиёсий ҳокимият билан барча партиялар, сиёсий институтлар тўғридан ёки ёндашган ҳолда боғлиқ, чунончи уларнинг барчаси давлат ва ҳуқуқ билан фаол ўзаро ҳаракатда бўлади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва ижтимоий психология. Давлат ва ҳуқуқ инсонларнинг хулқига таъсир этишнинг махсус шакл ва усулларини ўрганар (кузатар) экан, у албатта ижтимоий ҳаётнинг ижтимоий-психологик хусусиятларни четлаб утиши мумкин эмас.
Жумладан, ҳуқуқий онгнинг, ҳуқуқий ижодкорлигининг, ҳуқуқ моҳиятини ҳамда уларнинг барчасини кишиларнинг онги, эрки ва ҳулқига таъсирининг самарадорлигини оширишда ижтимоий психологик томонини чуқур ва мустаҳкам ўрганмасдан туриб очиш (ўрганиш) мумкин бўлмайди.
Давлатшунослик ва ҳуқуқшунослик ижтимоий фанларнинг янги ютуқлари билан бойитиши давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети табиатини, моҳиятини, конуниятини очиб беришга ёрдам беради.

  1. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг юридик фанлар тизимида тутган ўрни. Давлат ва ҳуқуқ назириясини барча ҳуқуқий фанлар билан қўшиб ўрганиш бу фаннинг предмети, роли ва аҳамиятини янада оширади.

Барча юридик фанларнинг ўрганиш соҳаси ва умумий объекти-давлат ва ҳуқуқдир.
Хар бир ҳуқуқшунослик фани давлат ва ҳуқуқ масаласига ўзига хос ёндашади, уларнинг ҳар бири ўзининг предметига эга.
Юридик фанлар қуйдагича классификация килинади (таснифланади):


  1. Download 0.81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling