I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Юридик жавобгарлик : тушунчаси, турлари, асослари


Download 0.81 Mb.
bet92/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

3.Юридик жавобгарлик : тушунчаси, турлари, асослари.
Ҳуқуқшунослик фанида юридик жавобгарлик масаласи юзасидан турлича фикрлар мавжуд.Купчилик муаллифлар юридик жавобгарликни баъзан давлатнинг ҳуқуқ талабларини бажаришга каратилган мажбурлов чораларини куллаши деб тушунсалар, бошка баъзи бир олимлар унга амалдаги юриди категориялар доирасида ёндошиб, юридик жавобгарликни курикловчи ҳуқуқий муносабатлар, махсус юридик мажбуриятлар, ёки ҳуқуқ нормалари санкциялари куринишида талкин этишга интиладилар.
Юридик жавобгарликнинг табияти ва мазмунини аник белгилаш учун аввало жавобгарликни узи нима деган саволга жавоб бериш зарур. Жавобгарликни икки маънода : позитив (ижобий) жавобгарлик ва ретроспектив1 жавобгарлик маъносида тушуниш мумкин.Агар позитив (ижобий) маънодаги жавобгарлик мавжуд хамда келгусидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиб туришга каратилган булса, ретроспективжавобгарлик уз навбатида утмишга каратилган булади, яъни у шахснинг юридик мажбуриятларини бажармаслиги ёки ҳуқуқни бузганлиги окибатида юзага чикади. Жамиятда жавобгарликнинг бу икки тури узаро узвий богликдир. Позитив (ижобий) жавобгарлик канча юкори даражада булса, ҳуқуқ коидалари хам шунча ижобий бажарилади хамда ретроспектив жавобгарликка тортилиш холатлари хам шунча кам содир булади.
Юридик жавобгарлик - бу ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқ нормаларида кузга тутилган санкциялар асосида давлатнинг мажбурлов чораларини куллаши булиб,айбдор шахс муайян ҳуқуқлардан (шахсий, мулкий,ташкилий ва х).
Юридик жавобгарлик куйидаги белгилари билан характерланади.

  1. Юридик жавобгарлик давлат мажбурлов чоралари билан боглик,;

  2. Юридик жавобгарлик ҳуқуқбузарлик билан боглик;

  3. Юридик жавобгарлик ҳуқуқбузар учун салбий окибатларни келтириб чикаради(озодликдан, ота- оналикдан мухрум булишёкит содир этилган килмиши учун жарима тулаш ва х);

  4. Ҳуқуқбузарга нисбатан кулланиладиган чораларнинг характери ва хажми ҳуқуқ нормаларининг санкциясида урнатилган булади;

  5. Давлат томонидан кулланиладиган мажбурлов чоралари ҳуқуқини куллаш фаолияти давомида тегишли ваколатли органлар томонидан конунда белгиланган тартибда ва процессуал шаклларга амал килган холда олиб борилади.

Юкоридаги хусусиятлари билан юридик жавобгарлик сиёсий, ахлокий ва бошка жавобгарликлардан фарк килади.
Шахсни жавобгарликка тортиш масаласини ечишда унинг килмишида ҳуқуқбузарликнинг таркибини мавжудлигига ахамият бериш хал килувч рол уйнайди, яъни ҳуқуқка кариши килмишнинг объектив ва субъектив томонларни хамда объектив ва субъектив биргаликда богланган холда урганиш масаланинг мазмунини очиб беришга, уни конкретлаштириш (моаянлаштиришга) ва интивудуаллаштирга ёрдам беради. Ҳуқуқ бузилишининг турларига мувофик юридик жавобгарлик хам турт турга булинади:

  1. Жиноий ҳуқуқий

  2. Фукаролик ҳуқуқий

  3. Маъмурий ҳуқуқий

  4. Интизомий ҳуқуқий жавобгарлик.

Жиноий ҳуқуқий жавобгарлик фукаролар томонидан ижтимои й ва давлат тузимига, мулк шакллари, хужалик тизими, шахслар, фукароларнинг ҳуқуқ ва конун билан курикланадиган манфаатларга ва хокозоларга кариши тажовуз килинганда келиб чикади. Жиноят Кодексида кузда тутилган талабларни бузиш жиноят хисобланади ва шу жиноий харакат ёки харакатсизликка нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling