I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet15/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Пул муомаласи – бу товарлар айланишига ҳамда нотовар характеридаги тўловлар ва ҳисобларга хизмат қилувчи накд пуллар ва унга тенглаштирилган активларнинг ҳаракатидир. Нақд пул муомаласига банк билетлари ва металл тангалар (пул белгилари) хизмат қилади. Нақд пулсиз ҳисоблар чеклар, кредит карточкалари, векселлар, аккредитивлар, тўлов талабномалари кабилар ёрдамида амалга оширилади. Уларнинг ҳаммаси пул агрегати деб юритилади. Муомалада мавжуд бўлган пул массаси уларни қўшиш йўли билан аниқланади. Пул муомаласи ўзига хос қонунларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Унинг қонунларидан энг муҳими муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш ва шунга мувофиқ муомалага пул чиқаришдир. Муомалани таъминлаш учун зарур бўлган пул миқдори қуйидагиларга боғлиқ:
I. Муайян даврда, айтайлик бир йил давомида сотилиши лозим бўлган товарлар суммасига. Товарлар қанча кўп бўлса ва нархи баланд бўлса, уларни сотиш ва сотиб олиш учун шунча кўп пул бирлиги талаб қилинади.
II. Пул бирлигининг айланиш тезлигига. Пул бир хил бўлмаган тезлик билан айланади. Бу кўп омилларга, жумладан улар хизмат қилаётган товарлар турига боғлиқ.
III. Муомала учун зарур бўлган пул миқдори пулдан тўлов воситаси сифатида фойдаланишга ҳам боғлиқ. Кўпинча товарлар қарзга сотилади ва уларнинг ҳақи келишувга мувофиқ кейинги даврларда тўланади. Демак, зарур пул миқдори шунга мувофиқ миқдорда камаяди. Иккинчи томондан, бу даврда илгари кредитга сотилган товарлар ҳақини тўлаш вақти бошланади. Бу пулга эҳтиёжни кўпайтиради. Мазкур ҳолатларни ҳисобга олганда, муомала учун зарур бўлган пул миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади.

Бунда:
Пм - муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул бирлиги миқдори;
Тб - сотилиши лозим бўлган товарлар нархи суммаси;
Хк - ҳақи сотиш давридан бошқа вақтда тўланадиган товарлар нархи суммаси;
Хт - ҳақини тўлаш муддати келган товарлар нархи суммаси;
Ат - пулнинг айланиш тезлиги.
Пул бозори вужудга келишига тўхталадиган бўлсак, 1970 йилларда АҚШда инфляция даражаси ошганлиги сабабли, банклар таклиф этадиган депозит ставкалари инвесторларни қаноатлантирмаган, ушбу ҳолатдан фойдаланган брокерлик агентликлари депозит ставкаларидан юқорироқ фоиз ставкалари тўлайдиган пул бозори инструментлари реклама қилишни бошлаган.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling