I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet33/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

IX БОБ. ХОРИЖИЙ ВАЛЮТА БОЗОРИ
9.1. Халқаро валюталар бозори вужудга келишига объектив зарурат. Хорижий валюталар бозори ташкилий жиҳатлари
Дунёдаги аксарият мамлакатларнинг ўзларининг миллий валюталари мавжуд. Масалан: АҚШда АҚШ доллари; Европа иттифоқида евро; Бразиляда реал; Россияда рубль; Хитойда юан ва бошқалар. Ушбу мамлакатлар орасида амалга ошириладиган савдо сотиқлар турли хил валюталарни айрибошлаш (ёки бошқа валютадаги банк депозитларини шакллантириш) жараёнларини ўз ичига олади. Агарда Бразилиядаги бирор бир фирма хорижий мамлакатдан бирор бир маҳсулот ёки активни сотиб оладиган бўлса, Бразилия реали ёки ушбу валютадаги банк депозити бошқа валютага айрибошланади.
Валюталар ҳамда маълум бир валютада шакллантирилган банк депозитлари савдоси хорижий валюта бозори (FOREX)да амалга оширилади. Халқаро валюта бозори юқорида таъкидланганидек турли мамлакатларнинг валюталари олди сотдиси амалга ошириладиган бозор ҳисобланади. Дастлаб Форекс фақатгина саёҳат қилувчилар ёки савдогарлар томонидан ўз давлатларидан бошқа давлатга борганларида валютани айрибошлаш учун ишлатилган. Ҳозирги кунда эса бу атама асосан инвестиция киритиб, фойда олиш мумкин бўлган манба сифатида қаралади.
Статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, форексда ўз фаолиятини бошлайдиган янги трейдерларнинг аксарият қисми аниқроғи 90-95 фоизи ўз пулларини қандай қилиб йўқотганини тушунмаган ҳолда ушбу бозорни тарк этишади. Бугунги кунда форекс дунёнинг энг катта молиявий бозори ҳисобланиб, ундаги кунлик ўртача транзакциялар миқдори тахминан 5 триллион АҚШ долларини ташкил этади (2018 йил январ ҳолатига кўра) ва бу кўрсаткич йил сайин ошиб бормоқда. Фонд биржасидан фарқли ўлароқ, валюта бозори тартибга солинмаган бозор ҳисобланади. Ҳар бир транзакция ёпиқ тарзда бўлиб, томонларнинг келишувига кўра амалга оширилади. Халқаро валюта бозори кунига 24 соат, ҳафтасига 5,5 кун ишлайди яъни якшанба куни 12:00 сўнг жумага қадар ишлайди. Форексда марказий банклардан тортиб индивидуал инвесторлар каби бир қатор иштирокчилар валюталар бўйича келишувларни амалга оширади. Давлатлар Марказий банкларининг ўз валюта захираларини қайси валютада шакллантиришидан келиб чиққан ҳолда Форексда асосан қайси валюталар қатнашишини билиб олиш мумкин.
Хорижий валюта бозорида амалга оширилган транзакциялар валюталарнинг айрибошлар курсини белгилаб беради. Хорижий валюта бозорида икки хил айрибошлаш курслари транзакциялари мавжуд. Предоминант транзакциялар, спот транзакциялари деб ҳам юритилади, бунга кўра транзакциялар тезда яъни икки кунда амалга оширилади. Иккинчиси эса Форвард транзакциялар бўлиб, бу ерда айрибошлаш келажакдаги белгиланган муддатда амалга оширилади. Спот айрибошлаш курси спот транзакциялари учун белгиланган курс, форвард айрибошлаш курси форвард транзакциялари учун айрибошлаш курси ҳисобланади. Маълум бир сабабларга кўра валютанинг қадри ошиши ёки тушиши мумкин.
Мисол учун: 1999 йилнинг бошида бир евро $1.18га тенг бўлган ва 2010йилнинг 23-июнига келиб эса бир евро $1.23 тенг деб деб баҳоланган. Бу шуни англатадики евронинг қадри АҚШ долларига нисбатан 4% га ошган: (1.231.18)/1.18=0.04=4%.
Айрибошлаш курсларининг муҳим жиҳати шундаки улар маҳаллий ҳамда хорижий маҳсулотлар баҳосига таъсир қилади. Мисол учун Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг АҚШ долларидаги баҳоси иккита омил таъсирида белгиланади: ушбу француз маҳсулотининг евродаги баҳоси ҳамда евро ва доллар ўртасидаги айрибошлаш курси8.
Тасаввур қиламиз: Америкалик фирма Француз маҳсулотини сотиб олишни режалаштирмоқда. Агарда ушбу маҳсулотнинг баҳоси 1000 евро ҳамда евро ва доллар ўртасидаги айрибошлаш курси €1=$1.18 га тенг. Америкалик фирма ушбу маҳсулотни сотиб олишни 2 ойга кечиктирди. Бу орада эса евронинг қадри долларникига қараганда ошди ва улар орасидаги айрибошлаш курси қуйидаги ҳолатга келди: €1=$1.4. Агарда маҳсулотнинг маҳаллий нархи 1000 евролигича сақланиб қолган бўлса, унинг доллардаги нархи 1 180 доллардан 1 400 долларга ошади. Барча бозорларда сотиш ва сотиб олиш нархлари орасида фарқ бўлгани каби форексда ҳам сотиш ва сотиб олиш нархлари орасида фарқ мавжуд ҳамда ушбу нархлар ва улар орасидаги фарқ қуйидагича номланади:
Сотиб олиш нархи - ask price
Сотиш нархи- bid price
Улар орасидаги фарқ- spread
Улар қуйидаги кўринишда бўлади (9.1.1-жадвал)
9.1.1-жадвал


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling