I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларининг мажбуриятлари тўғрисида тушунча беринг


Download 281 Kb.
bet20/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларининг мажбуриятлари тўғрисида тушунча беринг.

Назорат объектининг мансабдор шахслари:


давлат молиявий назорат органининг мансабдор шахслари давлат молиявий назоратини ўтказиши учун зарур шароитлар яратиши;
давлат молиявий назорат органи ва унинг мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек давлат молиявий назорат органи мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига монелик қилмаслиги;
давлат молиявий назоратини ўтказиш вақтида давлат молиявий назорат органининг мансабдор шахсларига мазкур назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиши ҳамда уларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлиги учун шахсан жавобгар бўлиши;
бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолда фойдаланилган маблағларнинг ўрни қопланишини, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаши шарт.



  1. Моддий бойликларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисида тушунча беринг.

Инвентаризация ўтказиш учун ҳар бир корхонада раҳбар ёки унинг ўринбосари (раис), бош бухгалтер, бошқа мутахассислардан иборат доимий ишлайдиган инвентаризация комиссияси тузилади.

Моддий-жавобгар шахс инвентаризация бошланишига қадар мол-мулкнинг ҳаракати бўйича ҳисоботни бухгалтерияга топширади ва ундан тилхат олинади.


Инвентаризацияни бошлашдан олдин моддий бойликлар сақланадиган махсус хоналар муҳрланиши, оғирликни ўлчайдиган барча асбобларнинг созлиги текширилади.
Инвентаризацияда моддий-жавобгар шахс албатта иштирок этиши шарт, инвентаризация пайтида бойликларнинг мавжудлиги албатта санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан аниқланади.
Расмийлаштирилган ҳужжат комиссиянинг барча аъзолари ва моддий-жавобгар шахс томонидан имзоланади.
Моддий-жавобгар шахслар текширишда иштирок этгани, комиссия аъзоларига нисбатан эътирози йўқлиги ва саналган бойликлар ўз жавобгарлигига сақлашга қабул қилгани тўғрисида тилхат беради.




  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling