Iii-мавзу


Download 380 Kb.
bet4/15
Sana20.12.2022
Hajmi380 Kb.
#1037104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ergashev E.Q Kurs ishi

Мулкчилик ҳуқуқлари эса мулк субъектининг мулк объектига нисбатан муносабатидир, яъни ундан фойдаланиш ва назорат қилиш юзасидан келиб чиқувчи ҳуқуқлар мажмуидир:

СУБЪЕКТ


Мулкнинг тузилиши ва шакли хилма-хиллиги сабабли, бу мулкни ўзлаштирувчи юқорида кўрсатилган субъектлар ҳам турли даражада бўлади. Масалан, давлат мулкининг бевосита субъектлари республика ҳокимияти ва бошқарув органлари, давлат корхоналари ва муассасалари ҳамда уларнинг меҳнат жамоалари аъзолари бўлиши мумкин.
Жамоа мулк субъектлари (тасарруф этувчилар) сифатида жамоа корхоналари, коперативлар, хўжалик жамияти ва ширкатлари, акционерлик жамиятлари, хўжалик бирлашмалари (уюшмалари), жамоат ва диний ташкилотлар бўлиши мумкин.
Аралаш мулк, яъни ҳуқуқий шахслар ва фуқароларнинг мулки ҳам мавжуд бўлиши сабабли, бу мулк субъектлари сифатида қўшма корхоналар, хорижий фуқаролар, хорижий ташкилотлар ва хорижий давлатлар чиқади.
Шундай қилиб, мулк субъектлари кўп даражали бўлиб, шу субъектлардан биронтаси ўзини мулк эгаси сифатида юзага чиқара олмаса, унда мулкчилик муносабатлари расмий ва юзаки тус олади.
Мулкчилик муносабатларининг самарали амал қилиши мулк билан боғлиқ ҳуқуқларнинг бир-биридан тўғри ва аниқ ажратилиши ҳамда уларнинг хўжалик субъектлари ўртасида оқилона тақсимланишига боғлиқ бўлади. Бу қоидалар неоинституционализм йўналишининг муҳим назарияларидан бири бўлган мулкчилик ҳуқуқлари иқтисодий назарияси томонидан кенг ёритиб берилган.
Мулкчилик ҳуқуқлари назариясининг асосчилари бўлиб америкалик иқтисодчилар Р.Коуз ва А.Алчиан ҳисобланади. Шунингдек, бу назариянинг янада ривожланишида Й.Барцель, Г.Демеец, Д.Норт, Р.Познер ва бошқалар катта ҳисса қўшганлар.
Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси намоёндалари мазкур муаммони тадқиқ этишдаги иккита ўзига хос ёндошувлари билан ажралиб туради.
Биринчидан, улар ўз тадқиқотларида одатдаги «мулкчилик» тушунчасини эмас, балки «мулкчилик ҳуқуқлари» тушунчасини қўллайдилар. Уларнинг фикрича, ресурснинг ўзи мулк ҳисобланмайди,
балки ресурсдан фойдаланиш бўйича ҳуқуқлар тўплами ёки улуши мулкчиликни ташкил этади.
Мулкчиликнинг тўлиқ «ҳуқуқлар тўплами» ўз ичига қуйидаги 11 та ҳуқуқни олади:

  1. Эгалик ҳуқуқи, яъни неъматлар устидан тўлиқ жисмоний назорат ўрнатиш ҳуқуқи;

  2. Фойдаланиш ҳуқуқи, яъни неъматларнинг фойдали хоссаларини ўзи учун қўллаш ҳуқуқи;

  3. Бошқарув ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланишни ким ва қай йўсинда таъминлашини ҳал этиш ҳуқуқи;

  4. Даромад олиш ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланиш орқали натижа олиш ҳуқуқи;

  5. Суверенлик ҳуқуқи, яъни неъматни бегоналаштириш, истеъмол қилиш, ўзгартириш ёки йўк қилиш ҳуқуқи;

  6. Хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқи, яъни неъматни экспроприация қилиниши ҳамда ташқи муҳит томонидан зарар келтирилишидан ҳимоялаш ҳуқуқи;

  7. Неъматни меросга бериш ҳуқуқи;

  8. Неъматга эга бўлишнинг муддатсизлиги ҳуқуқи;

  9. Неъматдан ташқи муҳитга зарар етказувчи усуллар орқали фойдаланишни тақиқлаш ҳуқуқи;

  10. Қарз учун тўлов сифатида жавобгарлик ҳуқуқи, яъни қарзни узишда неъматдан тўлов сифатида фойдаланиш имкониятини қўллаш ҳуқуқи;

  11. Қолдиқ тавсифидаги ҳуқуқ, яъни бузилган ваколатларни тикланишини таъминловчи тартиб ва муассасаларнинг амал қилиши ҳуқуқи.

Мулкчилик ҳуқуқлари неъматларнинг амал қилиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келувчи ва улардан фойдаланишга тааллуқли бўлган кишилар ўртасидаги жамият томонидан (давлат қонунлари, маъмурий фармойишлар, анъаналар, одатлар ва ҳ.к.) рухсат этилган ҳулқий муносабатлардан иборат. Бу муносабатлар неъматлар бўйича ҳатти-ҳаракатлар меъёрини намоён этиб, кишилар ўзаро ҳатти-ҳаракатларда бу меъёрларга амал қилишлари лозим. Акс ҳолда, уларга амал қилмаганликлари учун маълум сарф-харажатларга тушишлари, товон тўлашлари лозим. Бошқача айтганда, мулкчилик ҳуқуқлари жамиятда қабул қилинган маълум «ўйин қоидалари»дан иборат. «Мулкчилик ҳуқуқлари – бу маълум ресурслардан фойдаланишни назорат этиш ҳамда бу борада вужудга келган харажат ва фойдани тақсимлаш ҳуқуқларидир. Айнан мулкчилик ҳуқуқлари ёки, кишиларнинг фикрларича, тегишли ўйин қоидалари жамиятдаги талаб ва таклиф жараёнларининг айнан қай тарзда амалга ошишини белгилаб беради»1.

Download 380 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling