ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
“Ижтимоий тиббиёт” кафедраси
«Тиббий - ижтимоий экспертиза ва тиббий-ижтимоий реабилитация асослари»
Ўқув цикли, 144 кредит.
01 декабр -29 декабр 2022й.
Р Е Ф Е Р А Т
Тема:
Курсант:
Мавзу:Гипертония касаллиги асорати ва унинг
реаблитацияси.
Гипертония қандай хасталик?
Гипертония — қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликдир. Касаллик асосан 40 ёшдан катталарда учрайди, лекин сўнгги йилларда ёшларда ҳам тез-тез кузатилмоқда. Бу дарддан аёллар ҳам, эркаклар ҳам бир хил азият чекишади. Гипертония юрак-қон томир тизими касалликлари билан хасталанган кишиларнинг ўлимига сабаб бўлувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади.
Тадқиқотларга кўра, гипертония сайёрамиздаги ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир. Статистик маълумотларга кўра, қон босими ошганда биринчи ёрдам кеч кўрсатилса, беморларнинг аҳволи жуда оғирлашиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.
Қон босими ошиши белгилари
Гипертониянинг асосий аломати — мия томирларининг спазми ва торайиши туфайли бош оғриғидир. Шунингдек, кўпинча қулоқларда шовқин, кўриш ҳолати сусайиши, ҳолсизлик, уйқу бузилиши, бош айланиши, бошда оғирлик ҳисси, юрак уриши тезлашиши намоён бўлади. Бу аломатлар касалликнинг эрта босқичида сезилади. Кейинчалик, юракнинг узоқ вақт давомида зўриқиб ишлаши туфайли юрак етишмовчилиги юзага келади.
Шунингдек, кўплаб беморларда қуйидаги белгилар учрайди:
Буруннинг тез-тез қонаши;
қайт қилиш;
уйқусизлик;
хотира бузилиши;
ҳар қандай жисмоний фаолликдан сўнг тери юзасининг қизариши;
кўздаги кучли босим (бемор атрофга қараганда кўзларда оғриқ пайдо бўлади, шунинг учун улар дам олишни ва кўзларини ёпиқ тутишни афзал кўришади);
юракнинг тез уриши;
тўқималарда шишлар пайдо бўлиши;
чарчоқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |