Ижтимоий тиббиёт” кафедраси «Тиббий ижтимоий экспертиза ва тиббий-ижтимоий реабилитация асослари»
Download 202.66 Kb.
|
реферат гипертония касаллиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кундалик рационга сервитамин, минералларга бой ва касалликка қарши курашишга ёрдам берувчи маҳсулотлардан кўпроқ киритиш керак.
Овқатланиш тартиби
Аввало, кундалик овқатланиш режимидан «ёмон» холестерин ва кўп миқдорда туз сақлаган маҳсулотларни чиқариб ташлаш керак. Уларга: ёғли гўшт; чарви; қовурилган овқатлар; дудланган маҳсулотлар; тузламалар киради. Бундан ташқари, тандирдан узилган янги нон ўрнига бир-икки кун турган нонни истеъмол қилиш фойдалидир. Кундалик рационга сервитамин, минералларга бой ва касалликка қарши курашишга ёрдам берувчи маҳсулотлардан кўпроқ киритиш керак. Қон томир деворларининг қон оқимига нисбатан кўрсатган қаршилик кучи нормал қон босимини пайдо қилади. Соғлом киши организмидаги қон томирлар кенгайиб-торайиш хусусиятига эга. Шунинг учун у муҳитга мослашиб, ўртача мувозанатда туради. Баъзи оилаларда барча кишиларнинг қон босими пастликка мойил бўлади. Айрим оилаларда эса аксинча, босим юқорироқ кўрсаткичлари эга бўлади. Агар турли таъсирлар натижасида томирларнинг кенгайиш ёки торайиш мувозанати бузилса. Шу билан бирга бундай бузилиш бир оз муддат сақланиб қолса, касаллик аломатлари пайдо бўлади. Гипертония юзага келиши сабалари: Томир фаолиятидаги бундай ўзгариш фақатгина бош мия фаолиятигагина боғлиқ бўлмайди. Балки асабий қўзғатувчи ташқи ва ички таъсир кучига ҳам боғлиқ. Айниқса буйрак, юрак ва томир касаллиги қон босимининг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Киши турмуши тинч, осойишта бўлишига қарамасдан қоп босими сутка давомида чиқиб, тушиб туради. Одатда куннинг биринчи ярмида қон босими нормага яқин бўлади. Иккинчи ярмида эса бир оз кўтарилади, кечаси эса нормага яқинлашади. Гипертониянинг ёшига боғлиқлиги Қон босими кўпроқ қайси ёшдаги одамларда кўтарилади, деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Гипертония ҳамма ёшдаги кишиларда учраши мумкин. Лекин ёшларда кўпроқ буйрак, юрак ва бошқа ички органлар касалликларида қон босими кўтарилади. Ўрта яшар кишиларда гипертония касаллиги бошқа касалликларга қараганда кўпроқ учрайди. Катта ёшли кишиларда 50 — 60 ёшдан сўнг қон томирлар склероз бўлиб қолгани натижасида босим кўтарилади. Склерозда босимнинг юқори даражаси кўтарилиб, пасткиси паст даражада туради. Қон босимини табиатан юқори бўлиши Баъзи кишиларда қон босими баланд бўлишига тугма мойиллик бўлиши мумкин, бошқаларда эса турмушдаги салбий қўзғатувчи таъсирида қон босими кўтарилади. Айниқса бош мия касаллигида ва баъзи ички касалликларда қон босимининг кўтарилиши кузатилади. Оиладаги бир неча кишида гипертония яни босимни нормадан ортиқроқ бўлиши касалликка туғма мойиллик борлигига далил бўла олади. Бундай оила аъзолари кўпчилигида қон босими даражалари бир хилда кўтарилган бўлади. Гипертония қандай касаллик Қон босимининг ҳам устки, ҳам пастки даражаси кўтариладиган бўлса, бу гипертония касаллиги деб юритилади. Одамларда гипертонияга нисбатан туғма мойиллик бўлганда босим 25 — 30 ёш ораларида кўтарилади. Босимнинг кўтарилишига ташқи муҳитнинг ёмон таъсирлари сабаб бўлади. Касаллик аста-секин ривожлана боради, беморнинг жаҳли тез чиқиб, бўлар-бўлмасга тажанг бўлаверади, боши оғрийди, уйқуси бузилади. Лекин беморга тинч, хотиржам шароит яратилганда бу аломатлар ўзича давосиз ўтиб кетиши мумкин. Бироқ кейинчалик йиллар ўтган сари бош оғриғи кучайиб, доимийга айланиб қолиши мумкин. Оғриқ бошнинг орқа томонида пайдо бўлади, томир гупиллаб ураётгандек бўлади, айрим беморларнинг иккала чаккаси оғрийди, жаҳли тез чиқади, тез чарчайди, хотираси сусаяди, фикрини тўплаш қийинлашади, баъзан бўшашиб, кайфияти бузилади, яхши ухлай олмайди, кўп туш кўради. Аломатлар олдинига босим кўтарилганда сезилса, кейинчалик босим нормада турганда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Гипертония касаллиги бошланган даврда босим кўтарилиб турадиган бўлиб қолади, кейинчалик эса уни нормага тушириш қийин бўлади, юқорида айтилган касаллик аломатлари эса доимий бўлиб қолади. Агар бемор яхши даволанса, юрак атрофида ва бош мияда қон айланиши бузилмаслиги мумкин. Гипертония олдини олиш Қон босими баланд бўлишининг олдини олиш учун аввало унинг сабабини синчиклаб текшириб кўриш лозим. Мабодо босим ташқи муҳит салбий таъсирлари сабабли кўтарилаётган бўлса. Дарҳол бемор ўз асаб системасини тинчлантирувчи дори-дармонлардан фойдаланиши керак. Юқори қон босимини даволаш Бунинг учун вақти-вақти билан бром, валериана, пассит, валоседан дориларидан ичиш лозим. Вақтида дам олиш, кундалик режимга риоя қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Босими сурункали кўтарилиб турадиган кишилар албатта мутахассис врачлар билан маслаҳатлашиб даволашганлари маъқул. Ва, албатта, организмингиздаги ўзгаришларни назорат қилиш ва уларни тартибга солиш, ўз вақтида дори препаратларини қабул қилиш учун мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиш тавсия қилинади. Download 202.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling