Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet89/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Davlatning tashqi iqtisodiy siyosatining mohiyati va zaruriyati

- Давлатнинг экологик сиѐсатининг мақсад ва вазифалари, уни амалга
оширишда экологик назоратни ташкил этиш бўйича давлат ваколатли
органларининг вазифалари Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда
қабул қилинган ―Экологик назорат тўғрисида‖ги қонунида белгилаб
берилган.Ўзбекистонда экологик сиѐсатнинг энг муҳим йўналишларидан бири
экологик назоратнинг самарали тизимини ташкил этиш ҳисобланади.
Экологик назорат атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини
олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти
самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари
тизимидир.
Экологик назоратнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини
олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;
-атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг ифлосланишига,
табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг
ҳаѐти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
-мўлжалланаѐтган ѐки амалга оширилаѐтган хўжалик фаолияти ва бошқа
фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
-юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш;
-атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаѐтган ҳолати, табиий
ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаѐтган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида
давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор
қилиш;
-табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда
давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга
оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат
ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокини таъминлаш.
Экологик назоратнинг асосий принциплари қонунийлик, холислик,
мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling