Islohotlarning mohiyati va maqsadlari


Download 395.47 Kb.
bet90/106
Sana24.12.2022
Hajmi395.47 Kb.
#1052872
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106
Bog'liq
Якуний назорат

Davlat tashqi iqtisodiy siyosatining asosiy yo‘nalishlari va tarkibiy qismlari

- Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳақида фикр
билдирилганда, асосан муайян мамлакатнинг товар экспорт-импорт
операциялари, капиталлар, кредитлар, инвестициялар ҳаракати, ишчи
кучи миграцияси ва улар билан боғлиқ бўлган муносабатлар назарда
тутилади.
Мустақилликнинг дастлабки босқичида экспортнинг асосий қисмини
хом ашѐ ташкил этган бўлса, иқтисодиѐтни эркинлаштириш жараѐнида
тайѐр маҳсулотларни экспорт қилиш жадаллик билан кўпайиб бормоқда.
Ўзбекистонда давлатнинг ташқи иқтисодий соҳадаги сиѐсатини
шакллантиришда режали иқтисодиѐтдан мерос бўлиб қолган иқтисодий
алоқаларнинг хусусиятлари ҳам ҳисобга олинган. Унга кўра, анъанавий
товарлар савдоси билан чекланиб қолиш, халқаро иқтисодий муносабатларнинг
хизматлар ва ахборотлар, молия капитали ва ишчи кучи билан айирбошлаш
каби турларини деярли ривожланмаганлигини, импортнинг экспортдан
устунлигини, экспорт ва импорт структурасининг самарасизлиги: четга асосан
хом ашѐ чиқарилиб, четдан истеъмоли товарлари келтирилганлиги каби
салбий жиҳатларини санаш мумкин.
Бундай ҳолат республика иқтисодиѐтидаги номутаносибликни янада
чуқурлаштирди. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига
қўшилиши республиканинг мавжуд имкониятларини объектив баҳолашни ва
улардан миллий манфаатлар йўлида имкони борича тўлиқ фойдаланишни талаб қилади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият
қатнашчиларининг хатти-ҳаракатларини эркинлаштириш борасида изчил
ислоҳотлар олиб борилди. Унга кўра, ислоҳотларнинг тадрижий ривожланиш
босқичида дастлаб ташқи савдони тартибга солишнинг институционал ва
ҳуқуқий базаси яратилиб, ташқи савдони тартибга солишда билвосита
маъмурий усуллардан кенг фойдаланилган бўлса, кейинги босқичларда
ташқи савдони тартибга солишнинг халқаро амалиѐтга мос келадиган
бевосита иқтисодий усуллари жорий этилиб, экпортга йўналтирилган ташқи
савдо сиѐсати олиб борилди.


  1. Download 395.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling